Никоҳ тўйи – ҳам янги келин-куёв, ҳам фотосуратчи ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири. Кўпчилик яхши пул топиш учун тўйларни қандай суратга олиш мумкинлиги борасида савол бера бошлайди. Қариндошларингиз сизда рақамли кўзгули фотоаппарат борлигини биладими? Ажойиб. Демак, сизда тўйга бошлаётган янги фотосуратчи сифатида бориш имконияти мавжуд.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Дастлаб маросимга асосий сураткашга қўшимча иккинчи сураткаш сифатида келиш мақсадга мувофиқ. Шу тариқа, қимматли тажрибага эга бўлиб, тез орада тўйларни қандай қилиб профессионал суратга олиш ҳақида сўзлаб бера оласиз.

Маслаҳат №1: техника

  • Ёнингизда иккита аппарат бўлгани яхши – улардан бири синиб қолса, раҳмат айтасиз.
  • Техникангиз хусусиятларини ёддан билишингиз шарт. Шошган ҳолда ҳаммасини синаб кўриб, қимматли кадрни қўлдан бой бергандан кўра, аввалдан маълум вазиятда қайси объективни ишлатишни аниқлаштириб олган маъқул.
  • Иккита фотоаппаратдан ташқари, ўзингиз билан бирга текширилган объективлар тўплами, етарлича миқдордаги хотира картаси, ичкарида суратга олиш учун бир нечта ташқи чақноқ ҳамда ташқаридаги фотосессиялар учун акс эттирувчини олинг.
  • Сизга бир нечта аккумулятор ва улар учун қувватлагич керак бўлади. Батарея ҳар доим энг муҳим вақтда ўчиб қолади.

Маслаҳат №2: тўйни қайси созлашларда суратга олиш

  • Тўйга келишдан аввал албатта билимларингизни амалда синаб кўринг – тантанали маросим синовлар ва тажрибалар жойи эмас. Кўчага чиқиб, видержка, диафгарма, ёруликка таъсирчанлик, экспозиция хусусиятларини айлантириб кўринг.
  • Агар тўйни қайси режимда суратга олган маъқуллигини ўйлаётган бўлсангиз, доим қўл режимини танланг (M). Бу керакли созлашларни мустақил танлаш ва кутилган натижага эришиш имконини беради.
  • Диафрагманинг аҳамияти минимал бўлиши керак, бу суратларингизнинг янада бадиий ва ёқимли чиқишига ёрдам беради ва кадрда кўпроқ ёруғлик олиш имконини беради.
  • JPEG шаклида суратга олманг! У техникангиздаги барча имкониятларни очишга тўсқинлик қилади. Лекин, RAW шакли кейинчалик ишлов беришда аввал белгиланган исталган нотўғри созлашдан осонгина қутулиш имконини беради.

Маслаҳат №3: лаҳзалар

  • Агар асосий фотосуратчи бўлишга қарор қилган бўлсангиз, маросимнинг барча лаҳзаларини акс эттиришингиз керак: рўйҳатдан ўтиш, банкет, сайр. Биронта ҳам қимматли кадр четда қолмаслиги керак!
  • Агар иккинчи фотосуратчи сифатида ишлаётган бўлсангиз, асосий ортидан сюжетларни қайтарманг: барча меҳмонлар, байрам муҳити, сизга муҳим туюлган қандайдир деталларни суратга олинг.
  • Моделларингизга суратлар учун ғаройиб сюжетлар ўйлаб топинг, тасаввурни ишлатинг. Охири йўқ “келинларга” қарагандан кўра, ўзига хос суратларни томоша қилган анча қизиқарлидир.
  • Жамоавий суратга олинг. Ҳар бир меҳмон суратда қолишни истайди.
  • Байрамдаги ҳар бир одамнинг табиий ҳиссиёт онларини «тутишга» ҳаракат қилинг, шунда жуда нозик ва илиқ репортаж ҳосил бўлади.

Маслаҳат №4: ҳулқ-атвор, этика

  • Келин ва куёв билан аввалдан чиқишда қанча кадр олишни исташларини, қайси меҳмонлар биринчи навбатда суратга олишини кераклигини келишиб олинг.
  • Кеч қолманг! Белгиланган вақтдан сал олдин келган маъқул, натижада ҳудудни кўздан кечириб, суратга олиш усчун қулай жойларни аввалдан билиб олиш мумкин.
  • Тўйда атрофингизга биргаликдаги сюжетлар учун қариндошларни тўплаб берадиган одам билан танишиб олинг.
  • Агар иккинчи фотосурачи бўлса, у билан танишиб олинг. Биргаликда суратга олиш вазифаларини белгилаб, бир хил кадрларни кўпайтирмаслик ва ишни анча осон амалга ошириш учун уларни иккига бўлиб олишингиз мумкин.
  • Тоза, ёрқин бўлмаган кийим кийинг, маросим дресс-кодига мос тушишга ҳаракат қилинг. Ахир, келиндан ўзиб кетишни истамайсизку?!
  • Меҳмонларга ҳалақит қилмаслик учун ҳаракат қилинг. Аввало фотосуратчи маросимда деярли сезиларсиз бўлиб қолиши керак.
  • Каттами ёки кичик болами, ҳамма билан мулойим бўлинг.
  • Жамоавий суратларни олганда ҳазил ёрдамида эътиборни ўзингизга қаратишга ҳаракат қилинг. Суратда ҳеч кимнинг кўзи юмилиб қолмаслиги учун меҳмонлардан аввал кўзларини юмиб туришни ва “3” деганда очишни сўранг.

Маслаҳат №5: “ФҲДЁ”да суратга олиш

  • Унутманг: одам кўп бўлади, шунинг учун суратга оладиган жойни танлаш учун белгиланган вақтдан эртароқ келинг.
  • ФҲДЁда сизга албатта ташқи чақноқ керак бўлади. Фотоаппаратга ўрнатилган чақноқдан фойдаланманг, уни ташқи чақноқдан фарқли равишда созлаб бўлмайди.
  • Созлашларни яна бир бор текширинг: ортиқча ёришиб кетган суратларни кўриб уялгандан кўра, ҳаммасини яна бир карра текширган афзал.
  • Иложи борича жим ва сезиларсиз бўлишга ҳаракат қилинг. Келин-куёв бутун умрга ёдда сақлаб қоладиган тантанали маросим бўляпти. Вазиятни тушунинг.

Маслаҳат №6: ишлов бериш ва муддат

  • Барчаси оддий: тайёр материални мижозга қанча тез топширсангиз, сизни бошқаларга тавсия этишлари эҳтимоли шунча катта.
  • Усталардан ўрганинг: сурат рангини тузатиш бўйича маҳорат мактабларига боринг, интернетда ўргатувчи видео топинг. Биринчи босқичда тақлид қилиш – бу ёмон эмас.
  • Мижозлар ёрқин ва қувноқ суратларни маъқул кўради. Агар кайфиятингиз ёмон бўлса – уни суратларга ўтказманг, яхшиси эртанги кунга қолдиринг.

Маслаҳат №7: бошқалар

  • Асосий композиция усулларини аввалдан ўрганинг – улар билан ўзингизни ишончлироқ ҳис этасиз, суратлар эса профессионал чиқади.
  • Шаҳрингиздаги мавзуга доир форумларда бошқа тўй суратчилари билан мулоқотда бўлинг, дўстлашишга ҳаракат қилинг: одамлар тўйда яхшироқ суратга олиш йўлларини айтиши, тажрибаси билан ўртоқлашиши мумкин. Шунингдек, «альянсларга» бирлашиб, маросимларда ўзаро ёрдам бериш мумкин.
  • Пиарни унутманг. Агар портфолиони чоп этмасдан ўзингиз ҳақингизда доим эслатиб турмасангиз мижозлар кўпаймайди.
  • Кадрни созлаш ва уни танлашда ўзингизга шу саволни беринг: «Шу кадрда бўлсам, ўзимга ёқармидим?»

Ёдда тутинг, мижозда қанча кўп ижобий ҳиссиётларни уйғота олсангиз, келажакда сизга шунча кўп одам мурожаат қилади..

Омад!