Интерьерни янгилаш учун капитал таъмирни амалга ошириш шарт эмас. Нурсиз ва зерикарли хонадонни ҳам ёрқин ҳамда қизиқарли қилиш мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Айнан улар хонадон ва уйдаги кайфиятни яратади. Амалга оширилиши керак бўлмаган иш бу –  буюмларни расмда чиройли кўрингани учунгина танлашдир. Ўзаро мос келмаган бўлмаган буюмлар кўп бўлса, хонада мутаносиблик ҳис этилмайди. Мутаносиблик мавжуд бўлса, ҳар қандай меҳмон атроф-муҳитни яратишда мезбоннинг “қўли”ни ҳис этади ва у тўғрисида ижобий фикрлар вужудга келади. Биз бир қанча қизиқ дўкон ва ечимлар топдик, улардан ўз уянгнинг кўринишини ўзгартиришда фойдаланишинг ва уни ғурур билан уй деб аташинг мумкин.

1. Дизайнерлик жавонлари ва ёритгичлар

Хонадонга қизиқ кўриниш бериш у қадар мушкул эмас. Бунда йирик мебель ҳам, интерьернинг катта бўлмаган предметлари ёрдамга келади. Энг муҳими – улар шакли, ранги, ҳамма нарсаси билан ажралиб туриши керак.

Дизайнерлик мебели бу вазифани яхши адо этади. Масалан, ностандарт шаклдаги оригинал жавонлар нафақат фойдали жой тақдим этади, балки, ноодатий кўринади. Агар меҳмонлар эътиборини ўз китобларинг ва бошқа буюмларга қаратишни истасанг, бундай жавонлар мазкур вазифани аъло даражада бажаради.

Ёруғлик – интерьерга ўзига хослик баҳш этишнинг иккинчи инструменти. Бироқ ёруғлик манбалари ўзидан ўзи ҳайратга тушган нигоҳлар предмети бўла олмайди. Мисол учун, безатилган, плафонсиз осма ёритгичлар. Бу турли шкаф, стул ва каровотларга ҳам тегишли, улар ажралиб туриши лозим.

2. Кресло

Ҳамма креслолар ҳам қулай эмас. Айниқса уларнинг вазифаси чиройли кўриниш бўлса. Бироқ унда вақтингни кўп ўтказасан, соғлиғинг унинг қулайлигига боғлиқ. Айниқса бу офиси уйда бўлганларга тегишли: фрилансер, дастурчи, дизайнер ва кўп вақт давомида ўтирган ҳолда ишлайдиган барча касб эгалари. Дўконларга кириб, у ердаги барча креслоларда ўтириб кўриш фикри сизни қувонтирмайди, шунинг учун бошқача йўл тутиш мумкин. Оддий кресло икки-уч ҳолатни тақдим эта олади, улар эса тезда жонга тегиши мумкин. Шунинг учун эргономик кресло ҳарид қилганингиз маъқул.

Мавжуд бўлганлардан Ergohuman креслолари бизга маъқул бўлди. Уларда деярли ҳамма нарсани созлаш мумкин: эгиилиш ва суянчиқ баландлиги, унинг қаршилиги, ўтириш жойи икки қутб бўйлаб назорат этилади, ҳатто бош учун суянчиқ ҳам созланади. Ушбу креслолардаги тирсак қўядиган жойлар баландлик, чуқурлик ва бурилиш бурчаги бўйича созланади. Бундан ташқари ноутбук ёки оёқ қўйиладиган махсус жойга ҳам буюртма бериш мумкин. Агар ҳашаматли кресло харид қлимоқчи бўлсангиз, у ҳолда теридан ишланган моделлар тавсия этилади. Улар юқорида айтиб ўтилган қулайликларга эга ва кўриниши ҳам замонавий.

3. Расм ва постерлар

Бу интерьерни янгилашнинг энг оддий усули – суратлар хонада муайян кайфият яратиб қолмай, эътиборни ҳам ўзига жалб этади. Шунинг учун постер ва суратлардаги тасвир муҳим. Агар бу борада бирор бир фикрга эга бўлмасангиз, Artwall.ru. ассортименти билан танишиб чиқинг. Ҳар қандай интерьерга мос келадиган минглаб постер, расм ва суратлар тўпланган. Модулли расмлар ҳам чиройли кўринади, таъбга қараб ўзингиз истаганча жойлаштиришингиз мумкин. Девор наклейкасига эътибор қаратишингизни сўраймиз, интерьерга мос қилиб танлаш қийинроқ. Бироқ бунинг уддасидан чиқсангиз, жуда чиройли кўринади. Агар бетакрор кўриниш яратмоқчи бўлсангиз, машҳур замонавий рассомларнинг муаллифлик принтларини харид қилишингиз мумкин. Албатта, қоғозга туширилган ёки холстга чизилган, тармоқдан олинган расм ва тасвирларга буюртма берсангиз ҳам бўлади.

4. Индивидуал дизайндаги қорли шар

Бу ҳолатда ўз фантазиянгизга таянишингиз, қолганини эса сизнинг ғояларингизни амалга оширадиган дизайнер ва рассомларга қўйиб беришингиз мумкин. Индивидал дизайндаги қорли шарга буюртма беринг, у нафақат қиш учун, балки йилнинг исталган фаслига мос келади. Чиройли панорама, қаср, уй, қаҳрамон ёки чиройли композиция бўлиши мумкин. Нафақат ички кўриниш, балки тутқичини ҳам ўзингизга мос услубда тайёрлатсангиз бўлади. Унга бирон-бир сўзни ёздириш ёки суратни туширтириш мумкин. Агар бирор бетакрор нарса керак бўлса, ёруғлик, айланиш ва шар ичида пульт билан бошқариладиган севимли мусиқа янграши каби функциялар халақит қилмайди. У ҳолда шар кундуз кунлари ва кечаси чиройли кўринибгина қолмай, сизга кўплаб ижобий ҳиссиётларни тақдим этади.

5. Оригинал безак

Оригиналлик ҳар бир интерьерда мавжуд бўлиши кераклиги тўғрисида айтиб ўтдик. Бироқ буюмларни дизайнга мос бўлгани учунгина сотиб олиш ҳам ярамайди, улар уй эгасининг кайфияти ва қалбини акс эттириши лозим. Топиш осон эмас, бироқ ғаройиб дўкон Pitit Jardin ни учратдик. У ерда чиройли, одатий бўлмаган буюмлар яратилади, улар орасидан кўнглингизга мосини топишингиз мумкин. Бу лойиҳа асосчиси буюмлар ноодатий ҳамда муайян фалсафага эга бўлиши ғоясига таянган.

Дўкон ассортиментида ҳам бу намоён: улар ғаройиб бўлишидан ташқари, айнан бундай буюмни ҳеч қаерда топа олмайсиз, у хоҳ метал журнал столи, лампа ёки ёғочдан ишланган стулча бўлмасин бетакрор ва ўзига хос кўринишга эга. Маёқ кўринишидаги жавон диққатимизни тортди. Агар денгиз мавзуси сизга яқин бўлса, у ҳолда сиз бундай рамзий интерьер предметига эга бўлишни исташингиз аниқ. Унга ёритгич ўрнатилса, у тўлақонли маёққа айланади. Ушбу дўкон ассортименти билан мустақил равишда танишиб чиқишни маслаҳат берамиз. Дўкон усталари томонидан тайёрланган бу қадар кўп сонли ғаройиб буюмларни тасвирлаб бериш имконсиз.

6. Аксессуарлар

Ҳажми катта бўлмаган аксессуарлар интерьерга ажойиб кўриниш баҳш этади. Масалан, табиий ёғоч ва теридан ишланган газета учун махсус жавон қиммат кўринибгина қолмай, хонага муайян руҳ бағишлайди. Уни уйдаги офис ёки меҳмонхонага қўйиш мумкин. Уйингизда журналларнинг бўлиши одатий ҳол бўлса, уларни таҳлаш учун журналлар учун бежирим лоток мос келади. У теридан тайёрланган бўлиб, жуда ҳашаматли кўринади. Баъзиларимизнинг шаҳар ташқарисида уйимиз бор, улар камин билан жиҳозланган, унинг уйда борлигининг ўзиёқ шинамликка 70 қўшади. Бироқ ўтинларни полда сақлаш – яхши ечим эмас. Ўтинлар учун сават асқотади – кўриниши замонавий, у билан ҳар қандай камин янада гўзал кўринишга эга бўлади. Бу аксессуарларнинг барини мана бу ерда топишингиз мумкин, ассортиментни диққат билан ўрганишни маслаҳат берамиз, чунки уй учун қизиқ ва фойдали буюмлар жуда ҳам кўп.

7. Фреска ва сурат чизилган деворлар

Деворлар бўш бўлиши керак эмас – бу дарҳол сезилади. Бироқ зерикарли деворларни санъат асарига айлантириш имконияти мавжуд. Вазифани моҳир усталарсиз бажариш амри маҳол. Деворларга мустақил равишда суратлар чиза олмайсан, шунинг учун ушбу масъулиятли вазифани ўз ишининг усталарига ишонганингиз маъқул.

Масалан, хонадоннинг кўримсиз деворларига шундай суратлар солгинки, уйингизга музейга келгандек ташриф буюришсин, ана шунда чипта сотувчини ишга олсангиз ҳам бўлади. Бу билан уларнинг имкониятлари тугамайди – йирик фреска ёки ҳайкални уйингизга олиб келишлари учун буюртма беришингиз мумкин. Айтганча, гап уй ҳақида борар экан, улар ташқи кўриниш устида ҳам иш олиб боришлари мумкин. Истасангиз хонадонингизни космик кема ёки Хогвартс филиалига айлантиришингиз мумкин.