Тарбия – ота-оналарнинг энг ҳаётий муҳим ва масъулятли вазифаларидан биридир. Сизнинг ўйламасдан айтиб юборган сўзларингиз болада ҳаёт ҳақида нотўғри тасаввурлар шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Болаларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир қиладиган ибораларни билиб олинг ва мен уларга муқобилларни топдим.

 

«Катталарга қулоқ солиш керак»

 

 

Бу иборани эшитган бола ўйлайди: «Ҳамма катталар ақлли ва яхши. Мен улар айтганини қилишим керак». Бу гапнинг хавфли томони шундаки, бола барча катталарга, жумладан нотанишларга ҳам ишона бошлайди ва улардан ёмонлик кутмайди.

 

Тўғри ибора: «Ота-онага қулоқ солиш керак». Шу тариқа, болада танқидий фикрлаш ва нотанишларга нисбатан соғлом ишончсизлик шаклланади.

 

«Йиғлама»

 

Бу иборани эшитган бола ўйлайди: «Ҳис-туйғуларни кўрсатиш – бу ёмон, кўз ёшлари учун мени фақат уршишади». У камгап ва одамови бўлиб ўсиши мумкин. Яширин ҳислар эса эртами ё кеч тажовузкорлик ёки кўз ёшлари орқали чиқади.

 

Тўғри ибора«Айт, сени нима ташвишга соляпти», «Нега йиғлаяпсан?». Агар бола йиқилиб тушган ёки зарба олган бўлса — «Оғригани учун йиғлаяпсанми ёки қўрқиб кетдингми?». Шунда бола вазиятни аниқлай олиши ва унга тўғри баҳо бериши мумкин.

 

«Қизғанчиқ бўлма»

 

 

Бу иборани эшитган бола ўйлайди«Мен ҳамма нарсани бўлишишим керак. Бу ерда менинг нарсам йўқ». Вақт ўтиши билан бу фикрлар қурбонлликка айланади, инсон ўзини номуносиб ҳисоблаб ўз қадриятларини, жумладан моддийларини ҳам аямайди.

 

Тўғри ибора: «Кел, у бир оз сенинг ўйинчоғингни ўйнаб турсин?», «Балки, бир озга ўйинчоқларингизни алишиб туришни истарсиз?». Болага ўз нарсалари ҳақида мустақил қарор қабул қилиш имконини беринг; агар у беришга қарши бўлса, мажбур қилманг.

 

«Ким сенга буни ўргатди?»

Бу иборани эшитган бола ўйлайди: «Ота-онам буни мен ўйлаб топганимни билмайди». Бундай бола айбини бошқаларга тўнкаш орқали жазосиз қолиши мумкинлигини ўйлайди.

 

Тўғри ибора: «Нега бундай қилдинг?». Бу орқали Сиз бола бу ишни ўзи ёки кимнингдир ташаббуси билан қилганини билиб оласиз. Унга ўз қилмишини тушунтириш имконини беринг.

 

«Қара, қандай яхши қизча»

 

 

Бу иборани эшитган бола ўйлайди: «Мен бошқалардан ёмонроқман, уриниш маъносиз, барибир иш бермайди». Бошқа одамлар билан таққослаш боланинг ўзини баҳолашига таъсир қилади, у олдиндан ҳеч нарсанинг уддасидан чиқа олмайдигандек ўйлайди.

 

Тўғри ибора«Сен ҳам шундай қила оласан». Характернинг ижобий томонларини кўрсатинг, унга бўлган ишончингизни намоён этинг. Унутманг, фарзандингиз ўзига хос ва унинг ҳам ўз қобилиятлари ва қадри бор.

 

«Сен билан уйда гаплашамиз»

 

Бу иборани эшитган бола ўйлайди: «Ота-онам хоҳлаган ишини қилишлари мумкин, улар мени яхши кўришмайди, уйга боришни истамайман». Ота-она яхши кўрувчи яқинлардан бола учун назоратчига, уй эса бола жазони кутадиган жойга айланади.

 

Тўғри ибора«Мени нима ҳафа қилганини сенга айтиб берай». Бола фақат ўз ҳиссиётларини ўйлашни бас қилади ва бирон ишни содир этишда у қандай оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигини ўйлай бошлайди.

 

«Бу ҳақида ўйлашингга эрта»

 

 

Бу иборани эшитган бола ўйлайди: «Ахир бу қизиқку, бошқалардан сўрайман!» Агар фарзандингиз ноқулай саволлар бериб, маълумот олмаса, у жавобни камроқ масъулиятли бўлган бошқа манбалардан олади.

 

Тўғри ибора: «Ҳозир жавоб бера олмайман, менга бир оз вақт керак». Болага эътиборсиз бўлманг; агар у сизга савол берган бўлса, жавоб беришга ҳаракат қилинг. Шу тариқа, сиз боланинг кўзида эътиборли одам бўлиб қоласиз ва унинг ишончини йўқотмайсиз.

 

Суратларни Наталья Кулакова чизди