Қуйида Сиз учун «Хотира панд бермайди» номли китобдан ҳаттоки 80 ёшда ҳам 20 ёшлик одамнинг хотирасини сақлаб қолишга ёрдам берадиган еттита машқни танлаб олдик. Эҳ-ҳе!

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Маълум бўлишича, “Менинг хотирам ёмон” жумласи нейробиологлар учун “Фитнес-клубга боришга эринаман, шунинг учун семизман” дегандек туюлади. Зеро, хотира – бу “машқ қилдириш” мумкин бўлган “мушак”. Мушак эса ёмон ёки яхши бўлмайди, фақатгина эринчоқ одамлар бўлади.

Қуйида Сиз учун «Хотира панд бермайди» номли китобдан ҳаттоки 80 ёшда ҳам 20 ёшлик одамнинг хотирасини сақлаб қолишга ёрдам берадиган еттита машқни танлаб олдик. Эҳ-ҳе!

Ғалати ҳайвонот боғи

Олдингизда баъзилари ёқимтой, баъзилари эса бунинг акси бўлган бир нечта тирик жонзотлар турибди. Сизда уларни эслаб қолиш учун бир дақиқа бор. Дақиқа ўтгач бу расмни олиб қўйинг ва….

…барча жониворларнинг номини алфавит тартибида ёзиб чиқинг.

Яшил юбка, тасмали соч ўрими

Танишинг, бу Мария, Бибиана, Мерседес ва Хуана. Тўғри, биз учун бир оз ноодатий исмлар, аммо зарари йўқ. Бу тўрт қизчанинг кийимлари, буюмлари ва исмларини 90 сония давомида эслаб қолинг. Сўнгра эски схема бўйича иш тутинг: суратни юқорига варақлаб, пастдаги саволларга жавоб беринг.

  1. Кимнинг сочида яшил тасма бор: Мариядами ёки Бибианада?
  2. Яшил этик кийган қизнинг исми нима?
  3. Қизларнинг қайси бирида чёлка ва холли костюм бор?
  4. Қизларнинг қайси бирида мушукча бор: Хуанадами ёки Бибианада?

Ёдлаш дақиқаси

Қуйида одамлар ва уларнинг ҳаётларидаги айрим ҳодисалар боғлиқ бўлган саналар ёзилган. Сиз бу рўйҳатни уч мартта ўқишингиз керак. Сўнгра уни четга олиб қўйиб, эслаб қолганларингизни ёзинг.

  1. Витя ва Флора 1976 йил 17 июлда турмуш қурган.
  2. Лариса 1987 йил 12 майда туғилган.
  3. Юля 2013 йил 21 июнда номзодлик диссертациясини ёқлади.
  4. Мэр 2015 йилнинг 25 февралига улкан тадбирни режалаштирган.

Қора қулоқли оқ Бим

Энди Сизда ушбу ҳайвонлар ва уларнинг лақабларини эслаб қолиш учун 30 сония бор. Бу вақт ўтганидан сўнг суратни ёпинг ва хотирангиз сеҳрини намоён этишга ҳаракат қилинг.

Тарихни ёзамиз

Сизда машҳур тарихий шахсларнинг исмлари ва туғилган саналарини эслаб қолиш учун 90 сония бор. Энди эса….

Томас Эдисон 1847
Кардинал Ришелье 1585
Мария Кюри 1867
Галилей 1564
Вольтер 1694
Николло Паганини 1782
Сара Бернар 1844
Рабиндранат Тагор 1861

….биз барча исмлар ва саналарни улкан вақт идишига солиб, ҳаммасини аралаштирдик. Ҳар бир тарихий шахс учун тўғри туғилганлик йилини топинг. Лекин, яширинча китобга қараманг!

Кардинал Ришелье 1861
Николло Паганини 1564
Мария Кюри 1585
Галилей 1867
Томас Эдисон 1694
Сара Бернар 1782
Вольтер 1844
Рабиндранат Тагор 1847

Деярли шўро гилами

Қуйида келтирилган суратга қаранг – унинг нимасидир шўролар давридаги гиламни эслатади. Квадратларга қанча керак бўлса, шунча вақт қаранг. Барчасини эслаб қолганингизга ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, суратни ёпинг ва пастдаги саволларга жавоб беринг.

  1. Суратда учта япроқли нечта гул тасвирланган?
  2. Суратда нечта қора гул тасвирланган?
  3. Суратда фақат бешта япроққа эга, аммо бошқа ҳеч қандай қўшимча элементи бўлмаган гуллар нечта?

Фақат криптография, фақат хардкор

Агар аввалги машқлар жуда осон туюлган бўлса, навбатдагиси Сиздан анча эътиборни талаб қилади. Сизда мазкур махфий шифрни эслаб қолиш учун икки дақиқа бор. Сўнгра довюракларча суратни яшириб, пастдаги учта сўзни ечишга уриниб кўринг.

Тайёрмисиз? Кетдик! (Эътиборлиси, бу машқни ҳақиқатдан ҳам бажариш мумкин. Бир ой давомида ҳар куни машқ қилинса, ҳаттоки Тюринг ҳам Сизга ҳасад қила бошлайди, чунки ҳар қандай криптографик масалалар Сизга чўт бўлмай қолади).

Табриклаймиз, Сиз ҳозиргина хотирангизни жуда яхши қувватлаб олдингиз. Охирида эса, хотира гигантига айланиш учун яна бир нечта оддий, аммо зарур маслаҳат.

Эътиборли бўлинг. Спорт билан шуғулланинг. Ташқи тартибга риоя қилинг: доим кўп мартта қўлланиладиган нарсаларни бир жойда сақланг. Қўшиқлар куйланг, рецептларни тушунтиринг, шеъриятни ёддан айтинг ва фарзандларингиз ёки набираларингизга сўзлаб бериш учун эртакларни эслаб қолинг. Кўриш йўналишларини белгиланг ва ғояларни (абстракт ва аксинча) образларга боғланг.

Бошқотирмалар, кроссвордларни ечинг, топишмоқларни топинг, домино ва шахмат ўйнанг. Одамлар билан суҳбатлашинг. Оптимист бўлин. Ва албатта, китоблар ўқинг!