Сиз мутолаа – зўриқишлардан халос этувчи ва хотирани яхшилайдиган, муваффақият калитидир. Шундай бўлсада, китоб ўқиш учун вақт топа олмайсиз. Қуйидаги маслаҳатлар сизга ёрдам беради.

  •  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Сиз мутолаа – зўриқишлардан халос этувчи ва хотирани яхшилайдиган, муваффақият калитидир. Шундай бўлсада, китоб ўқиш учун вақт топа олмайсиз. Қуйидаги маслаҳатлар сизга ёрдам беради.

1. Китоб ёқмаса, уни ўқишни бас қилинг

Машаққатлар олдида бош эгадиган одам бўлиб кўринишни истамаганлигингиз учун китоб ёқмаса ҳам уни охиригача ўқишга ўзингизни мажбур қиласизми? Агар «ҳа» деб жавоб берсангиз, сиз ҳақ эмассиз. Мутолаа учун бундай усулни қўллаш ярамайди, деб ҳисоблайди «»Бахт” лойиҳаси» бестселлери муаллифи Гретхен Рубин.

Китоб ўқиш мажбурият бўлиши керак эмас. Китоб ёқмаса, уни ўқишни бас қилинг. Шундай қилсангиз, сизга ҳузур берадиган китобни ўқиш учун кўпроқ вақт қолади.

Гретхен Рубин

Китоб яхши ўқилмаса, бундай ўзингизни айблашни бас қилинг.

2. Ҳар бир бўш дақиқадан унумли фойдаланинг

Стивен Кинг ўз муваффақиятини мутолаа билан боғлайди ва кунига беш соат китоб ўқишни маслаҳат беради. Айниқса ёзувчи бўлишни истасангиз, айнан шундай йўл тутганингиз маъқул. У уйдан кўчага китобсиз чиқмайди ва ҳамма ерда мутолаа билан банд бўлади. Сиз ҳам шундай қилиб кўринг.

Кун давомида китоб ўқишга сарфлаш мумкин бўлган кўплаб бўш дақиқалар «ўтиб кетади». Албатта, дўстлар билан учрашувда китоб ўқишга берилиб кетиш шарт эмас. Бироқ навбат кутиш ёки кўчадаги тиқилинчларда буни амалга оширса бўлади.

3. Режаларингизни сир тутинг

Тадқиқотчиларнинг фикрича, ўзмизнинг каттароқ мақсадларимиз ҳақида гапириб берганимизда муваффақиятга камроқ эришамиз. Маълумотни бошқаларга айтишнинг ўзини мия мақсадга эришиш деб қабул қилади ва иштиёф сўнади.

Шунинг учун кўпроқ ўқишни истасангиз, олдингизга ушбу мақсадни қўйинг, балки зарурий қадамларни ёзиб чиқарсиз, бироқ бошқаларга бу ҳақида айтманг.

4. Чалғитадиган омилларни чекланг

Агар одатда телевизор ёки компютерга чалғийдиган бўлсангиз, улардан узоқ бўлган хонада ўтириб, китоб ўқинг. Акс ҳолда бор кучингизни телевизорни ёқмаслик ёки интернетга кирмаслик учун сарф қиласиз, китоб мутолаасига эса қувватингиз қолмайди.

Буни психолог Рой Баумейстернинг тажрибаси тасдиқлайди. Тажрибада қорни оч бўлганларга мураккаб бошқотирма ечиш сўралган. Қатнашчиларнинг бир гуруҳига печене бериб, уни ейиш сўралган, қолганларга ҳеч нима берилмаган. Печене олганлар вақтдан илгари енгилишган.

5. Қоғоз китобларни ўқинг

Бу ҳам камроқ чалғиш ва ирода кучини бекорга сарфламасликка ёрдам беради. Ахир электрон қурилмаларда ўқиётганимизда интернетга кириб кетамиз ва мутолаани ташлаб қўямиз.

Қоғозли китобни қўлда ушлашнинг ўзи ҳам ёқимли.

6. Мутолаага нисбатан ўз муносабатингизни ўзгартиринг

Reading, Book, Child.

Ёзувчи Раян Холидей буни кўпроқ ўқишнинг асосий шарти деб ҳисоблайди.

Мутолаа ҳақида бажарилиши керак бўлган иш каби ўйлашни бас қилинг. Китоб ўқиш нафас ва овқатланиш каби табиий жараёнга айланиши керак.

Раян Холидей

Дастлаб бир кун мобайнида муайян бетни ўқишга ҳаракат қилиб кўринг. Вақт ўтиши билан мутолаага ўрганасиз.

7. Тавсиялар рўйхатини изланг

Қарор қабул қилишдан чарчаш – ҳақиқат. Кейинги китобни танлашга ортиқча куч сарфламаслик учун танланган китоблар рўйхати билан танишинг. Ўзингиз севган муаллифларингиз тавсиялари, мавқега эга нашриёт томонидан тузилган рўйхат ёки машҳур ёзувчиларнинг фикрларидан бохабар бўлинг.

Албатта, ҳамма ҳам Уоррен Баффет каби кунига 500 та бет ёки Билл Гейтсга ўхшаб йилига 50 та китоб ўқий олмайди. Бироқ ушбу маслаҳатларга амал қилсангиз, бу йил ўтган йилгига қараганда кўпроқ китоб ўқийсиз.