• 107
  • 1
  •  
  •  
  •  
    108
    Shares

Мутолаанинг ҳаётингизни яхшироқ қиладиган афзалликлари.

Ҳаммамиз ҳаётда бир маротаба яшаймиз, аммо китоблар минглаб инсонларнинг донолигини ўзлаштириш имконини беради. Муаллиф ёзиш, қайта ёзиш ва таҳрир қилиш орқали сўзларини ўзининг энг яхши қиёфасига айлантиради. Сиз ўқиш чоғида медитатив ҳолатда гўёки ақлли одам билан вақт ўтказгандек бўласиз.

Мақсадсиз ўқилган китоблар, ҳудди бошқа технологиялар сингари, ҳеч қандай натижа бермайди. Бироқ, адабиётни тўғри баҳолаш, танлаш ва харид қилишни ўргансангиз, мутолаа қимматли одатларни шакллантириши мумкин.

1. Ҳеч қандай сеҳрли дориларсиз ақллироқ бўласиз

Китоб – ақлий фаолиятни кучайтириш, хотирани яхшилаш ва таълим олиш қобилиятини ошириш учун мўлжалланган ноотроп дориларнинг ўрнини босади. Вақт ўтиши билан ноотропларнинг таъсири йўқолади, аммо мутолаа доим ақлингизни чархлайди. Бундан ташқари, мутолаанинг барча салбий асоратлари аввалдан маълум, аммо дорилар ҳақида бундай дея олмаймиз.

2. Билимларингиз доим янгиланади

Аксарият китоблар муаллиф ўз оқимида бўлган вақтда ёзилади. Ёзувчи ҳудбинлиги деярли аралашмаган донолигини бўлишади. Ўқувчи бу сўзларни ўқиб, ўзининг оқимига кирганида сеҳр юз беради.

Маълум вақт мутолаа қилгач, ақлингиз модернизия қилингандек туюлади. Бундай янгиланишдан сўнг суҳбатда ўзингизни намоён қилиш осонлашади, шунингдек ёзув кўникмалари ҳам мустаҳкамланади.

3. Ёлғиз қолишни ўрганасиз

Америкалик файласуф Эрик Хоффер бир сафар қуйидаги гапни айтган: “Ўзимиз билан ёлғизликда ёмон даврада қоламиз”. Лекин яхшилаб меҳнат қилсангиз, буни тузатиш мумкин.

Биз китоб ўқиш, фикрлаш учун тин олиш ҳамда ўзимизни мунтазам яхшилаш орқали хонада ёлғиз хотиржам ўтириш одатини ривожлантира оламиз. Шу йўл билан француз математиги Блез Паскаль таъкидлаган инсониятнинг энг асосий муаммоларидан бирини енга оламиз: “Одамларнинг жами бахтсизлигига сабаб ўз хонасида тинчгина ўтира олмаслигидир”.

4. Бевосита тажриба олишга одатланасиз

Доноликка ташналик – ортиқча қизиқиб кетишдан қўрқмаган ҳолда, биронта муаммосиз қониқтириш мумкин бўлган ягона истакдир. Биз етарлича мутолаа қилгач, яхши ғоялар ва жасурликка мойиллик, оламни кашф қилишга тайёрликни сезамиз.

Кимнингдир донолигини ўқигач, китоб қаҳрамонлари билан бирга саёҳатга отланамиз. Демак, биз ҳақиқий ҳаётда бевосита кафолатланган тажрибага эга бўламиз.

5. Медитация қилишни ўрганасиз

Қанча кўп ўқиб, китоблар билан вақт ўтказганимиз сайин, шунча кўп диққатни жамлаймиз ва англанганлик ҳамда медитацияни амалиётга татбиқ этишни истаймиз. Биз мутолаа туфайли хотиржам ва сабрли бўлишни, узоқ вақт мобайнида ягона нарсага эътибор қаратишни ўрганамиз.

6. Стратегик яккаланиш афзалликларини тушунасиз

“Бу маданиятда ақлдан озмаслик учун яккаланишга муҳтожмиз”, – дейди америкалик ёзувчи Теренс Кемп Маккенна. Мутолаа – жамият учун ёлғизликда қолишнинг энг янги мақбул сабабларидан биридир.

Агар атрофингиздаги одамлар сизни ҳурмат қилишларини истасангиз, стратегик яккаланишнинг китоблардан яхшироқ усули йўқ. Улар оммадан қутқаради.

7. Тўғрисўз бўлишга одатланасиз

Фикрлашни ёмон кўрадиган кўплаб одамлар бор. Улар ақлли ниманидир эшитиб қолганида ҳудди ҳайвондек муносабат билдирадилар. Кимдир ҳақиқатни излаб топишга ва олам қандай тузилганини тушунишга уринса, кўпчиликнинг жаҳли чиқади. Америкалик файласуф Лео Штраус қайд этганидек, энг асосий сирлар айнан шундай китобларда яширинган.

Ижод аҳлининг аксарияти буни билади ва ҳақиқатни етказишнинг ягона усули, бу – китоб ёки ривоят эканлигига ишончи комил. Бутун тарихимиз давомида бошқаларни ўйлашга мажбур қилган одамлар одатда жамиятдан қувғин қилинган ёки жаҳаннам элчилари сифатида тилга олинган. Китоблар барча қийинчиликларни енгиш ҳамда ҳеч нарсага қарамай ўз ғояларини тарқатиш имконини беради.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!