• 4
  • 1
  •  
  •  
  •  
    5
    Shares

1. Рангли катталаштирувчи линзалардан фойдаланинг

Бу ҳийла кореялик аёллар томонидан ўйлаб топилган. Табиатан қисиқ кўзлар каттароқ кўриниши учун улар рангпардаси катталаштирилган линза тақадилар.

Рангпардаси 14-15 мм бўлган линзалар (диоптрия билан ёки усиз) кўзларни аниме қаҳрамонлариникидек катталаштиради. Таққослаш учун: одатда рангпарда диаметри 11-13 мм атрофида бўлади.

Катталаштирувчи линзалар бир зумда ва жуда ёрқин натижа беради. Бироқ, улардан фойдаланишдан аввал офтальмолог билан маслаҳатлашган маъқул. Айрим одамларда ҳаттоки қисқа вақтга линза тақиш аллергия бериши мумкин.

2. Кўзларнинг бурчаклари ва қошлар остини оч рангга бўянг

Колористика қоидаларига кўра, қорамтир ранглар ҳамма нарсага кичикроқ ҳажм беради, оч ранглар эса катталаштиради. Кўзларни каттароқ қилиш учун қовоқларнинг ички бурчаклари ва қошлар остидаги соҳаларни оч рангга бўянг.

Бунинг учун оч рангдаги тень ёки хайлайтердан фойдаланинг. Кўзларнинг бурчагига воситани енгил шиммер билан суртиш мумкин. Шунингдек, ҳаракатланувчи қовоқ марказида бироз перламутр ҳалақит қилмайди. У пардозга ҳажм бериб, кўзларни янада ифодали қилади.

3. Кўзлардаги ёйларни тўғри чизинг

Кўзларни қора рамка ичига солиш пардоздаги кечирилмас хатолардан биридир. Ҳаракатланувчи қовоқдаги сурма (подводка) ҳаракатланмайдиган қовоққа ўтиб, сувли чизиқни қамраб олса, кўзлар кичкина қора тешикчаларга айланади. Даҳшатли манзара!

Кўзларни катталаштириш учун қалам техникасидан фойдаланинг. Қалам билан юқори қовоқнинг киприк чизиғини бўянг: ички бурчакка қанча яқин бўлса, чизиқ шунча ингичка бўлиши керак. Сўнгра пастки қовоққа сурма суртинг, аммо фақат киприклар орасини ва кўзнинг ярмигача. Сурмани яхшилаб ёйиб, тень суртинг.

Агар ёйлар чизмоқчи бўлсангиз, уларни кўзларнинг ташқи бурчакларидан қошларнинг учлари томон юргазинг.

ARVE Error: Mode: lazyload not available (ARVE Pro not active?), switching to normal mode

4. Сувли чизиққа оч рангли кайал суртинг

Пастки қовоқнинг шиллиқ чизиғига суртилган оч пушти ёки қаймоқ рангидаги юмшоқ сурмали қалам кўзларни катталаштиришдан ташқари, чарчоқ изларини ҳам йўқотади.

5. Кўк, сиёҳранг ёки фирузаранг лайнерни синаб кўринг

Ушбу совуқ тўйинган ранглар пардозни ёрқинроқ, нигоҳни эса ифодалироқ қилади.

Кўзлар атрофига қора ранг ўрнига кўк ёки сиёҳранг қалам билан чизиб кўринг ва кўзлар қанчалик очилишини кўрасиз.

6. Қовоқдаги табиий бурмадан сал тепароқдан чизинг

Ҳаракатланувчи қовоқдаги бурма пардоздаги ранглардан бир нечта тусга тўқроқ тень билан ажратилса, нигоҳ янада ифодали бўлади. Ранг бериладиган чизиқ табиий бурмадан 1-2 мм тепароққа кўчирилса, кўзлар катталашади.

7. Киприкларга ҳажм беринг

Киприклар қанча қалин ва узун бўлса, кўзлар шунча каттароқ кўринади. Агар табиат сизга муҳташам киприклар инъом этмаган бўлса, ҳажмни оширадиган тушдан фойдаланинг.

Юқоридаги киприкларни махсус қисқичлар билан буранг, сўнгра бир қават тушь суртинг. Киприкларни чаккага эмас, юқорига қараб бўянг. Киприклар устига бироз тарқалувчи пудра суртиб, иккинчи марта бўянг ёки ёпиштириладиган киприкдан фойдаланинг.

Пастки киприкларга бир қават тушь суртинг ёки бўялмаган ҳолда қолдиринг.

Шу ва бошқа ҳийлаларни амалда қуйидаги видеода кўришингиз мумкин:

ARVE Error: Mode: lazyload not available (ARVE Pro not active?), switching to normal mode

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!