• 6
  • 1
  •  
  •  
  •  
    7
    Shares

Айрим бахтли инсонлар табиатан мукаммал тирноқлар шакли билан мақтаниши мумкин. Бироқ замонавий маникюр техникалари туфайли муаммоли тирноқларни тузатиш энди муаммо эмас.

Тирноқларингиз Голливуд юлдузлариникидан қолишмаслиги учун универсал маникюрнинг 7та ғоясини сиз билан ўртоқлашамиз.

1. Трафаретли дизайн (ўртадан чизиқ)

Тирноқларни кўринишидан ингичкароқ, узунроқ ва нозикроқ қилиш жуда осон. Шунчаки тирноқ юзасининг марказидан рангли чизиқ тортиб, четларини бўялмаган ҳолда қолдиринг.

Ким учун: квадратсимон, айланасимон, юмалоқ, трапециясимон ва кенг шаклларнинг соҳибалари учун.

2. Трафаретли дизайн (четдан чизиқлар)

Ёки аксинча иш тутинг: тирноқнинг четларини бўянг

Ким учун: бундай усул кенг, айланасимон ёки юмалоқ, шунингдек квадрат ва тескари учбурчак шаклидаги тирноқ соҳибаларига мос келади.

3. “Нюд” усулида бўяш

Нозик нюд усулидаги ёки нимшаффоф ранглар тирноқларни тартибли қилиб кўрсатади. Аёллар  бармоқларидаги бундай ранглар эркаклар учун энг ёқимлиси ҳисобланади.

Ким учун: узун тўғрибурчакли, айланасимон, бодомсимон, шунингдек қиличсимон тирноқлар учун.

4. Градиент маникюр

Шиммерли ёки “мушук кўзи” дизайнидаги маникюр ёрдамида тирноқларингиз чиройли, нозик ва ўзига хос бўлиб кўринади.

Ким учун: узун тўғрибурчакли ва бодомсимон тирноқлар учун.

5. Геометрия

Оддий геометрия ёки симли маникюр – одатийлик чегарасидан бироз ташқарига чиқишдан қўрқмайдиганлар учун урфга айланган.

Ким учун: универсал.

6. Мевали маникюр

Мевалар рангидаги лак фақат мукаммал тирноқ соҳибаларига мос келадими? Бу нотўғри фикр, шунчаки синаб кўринг!

Ким учун: қизил ранг деярли универсал ҳисобланиб, калта, кенг, ингичка ва узун тирноқларда ажойиб кўринади.

7. Қорамтир бир текис ранг

Қорамтир ранглар тирноқларни ингичкароқ қилиб кўрсатади. Шунингдек, бу рангларни кучли ва қатъятли аёллар танлар экан (лекин аксинча бўлиши ҳам мумкин).

Ким учун: квадратсимон, айланасимон, вертикалига узайтирилган, трапециясимон, юмалоқ тирноқ шакллари.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!