Табиатда тўртта қон гуруҳи мавжуд бўлиб, улар инсон ва унинг организми тўғрисида кўп нарсаларни тушунтириб бериши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Мана ўша 4та қон гуруҳи:

  • I — 1-қон гуруҳи;
  • II — 2-қон гуруҳи;
  • III — 3-қон гуруҳи;
  • IV — 4-қон гуруҳи.

Қон гуруҳингизни билиш орқали ўзингиз ва организмингизни яхшироқ тушунишни ўрганасиз.

1. Фойдали маҳсулотлар:

1-қон гуруҳи: гўшт, балиқ ва сабзавотлар. Сут маҳсулотлари, ишлов берилган таомлар ва ортиқча ейишдан ўзингизни тийинг.

2-қон гуруҳи: вегетарианча таомлар, балиқ, товуқ гўшти ва йогурт. Дуккаклилар, аччиқ маҳсулотлар ва қаҳвадан воз кечинг.

3-қон гуруҳи: сут маҳсулотлари, қўй гўшти, балиқ, сабзавотлар ва чой. Алкоголь ва консервантларни истеъмол қилмаган маъқул.

4-қон гуруҳи: сарҳил, экологик тоза маҳсулотлар. Қувватни олиб қўядиган қовурилган таомлардан узоқроқ юринг.

2. Шахсият типи:

1-қон гуруҳи: ишбилармон, тиришқоқ, эътиборли, зийрак.

2-қон гуруҳи: раҳмдил, тартибли, самарали, етакчи.

3-қон гуруҳи: медитатив, мослашувчан, дўстона самимий, натижага йўналган.

4-қон гуруҳи: оқил, сокин, кучли, эркин фикрлайдиган.

3. Стрессга муносабат:

1-қон гуруҳи: наслдан ўтадиган ғазабланиш онларининг эҳтимоли мавжуд. Ёқимли нарсаларни кўриш сокинликни тиклашга ёрдам беради.

2-қон гуруҳи: юқори таъсирчанлик, стрессдан ўнгланиш учун кўп вақт керак бўлади. Кўп миқдорда сув ичиш тинчланишга ёрдам беради.

3-қон гуруҳи: асосан тинч, аммо баъзида ҳиссиётларини назорат қилмайди ва жаҳли чиқади. Секин нафас олиш орқали мувозанатни қайтариши мумкин.

4-қон гуруҳи: стрессни жуда яхши енгади, ўзидан чиқариш ўта мушкул. Фаоллик ва жисмоний юкламалар зўриқишни йўқотишга ёрдам беради.

4. Ёғ тўпланишига мойиллик:

1-қон гуруҳи: номунтазам овқатланиш ортиқча ёғ тўпланишига сабаб бўлади.

2-қон гуруҳи: гўштли ва таркибида шакар бўлган маҳсулотлардан ёғ тўплайди.

3-қон гуруҳи: қовурилган таомлар ва нонни яхши ўзлаштирмайди.

4-қон гуруҳи: ҳаракатсизлик туфайли ёғ тўплайди.

5. Резус-фактор:

Резус-фактор (Rh) — қон гуруҳининг муҳимлиги бўйича иккинчи тизимидир. У ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.

Ижобий резус-фактор D-антигенга эга, салбий резус-фактор эса йўқ. Агар бўлажак онанинг резуси салбий, бўлажак отаники эса ижобий бўлса, резус-низо хавфи юзага келади ва у қуйидаги асоратларга олиб келиши мумкин:

  • гемолитик хасталик — эритроцитларнинг парчаланиши;
  • ҳомила эритробластози — ҳомилада етилмаган эритроцитларнинг ишлаб чиқилиши.

Тўғри даволаш ва маълум профилактика чоралари ҳомилани сақлаб қолишга ёрдам беради. Онадан ҳомилага антитаналар ривожланишининг олдини олиш учун аёлга ҳомиланинг 28-ҳафтасида ҳамда бола туғилганидан кейин 72 соат давомида қон плазмаси инъекциясини юбориш зарур.

6. Қон гуруҳлари бўйича мослик:

1-қон гуруҳи 1-гуруҳдан қон олиши мумкин, аммо ҳамма учун универсал донор ҳисобланади.

2-қон гуруҳи 2- ва 1-гуруҳлардан қон олади ҳамда 2- ва 4-гуруҳлар учун донор бўлади.

3-қон гуруҳи 3- ва 1-гуруҳлардан қон қабул қилади, 3- ва 4-гуруҳлар учун донор бўлиши мумкин.

4-қон гуруҳи қон қабул қилиш бўйича универсал, аммо фақат 4-гуруҳ учун донор бўла олади.

7. Плазма бўйича мослик:

1-қон гуруҳи универсал қабул қилувчи ҳисобланади, аммо фақат 1-гуруҳга плазма беради. 

2-қон гуруҳи 2- ва 4-гуруҳлардан олиши мумкин, лекин фақат 2- ва 1-гуруҳларга донор бўлади.

3-қон гуруҳи 3- ва 4-гуруҳлардан қабул қилиб, 3- ва 1-гуруҳларга донор бўла олади.

4-қон гуруҳи плазмани фақат 4-гуруҳдан олади ва барча қон гуруҳлари учун универсал донор саналади.

Манбаgreatpicture.ru