•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

8 Март байрами ҳақида нималарни биласиз? Нима учун айнан шу баҳор кунида эркаклар севимли аёлларини совғалар ва гуллар билан ҳурсанд қилишга шошадилар? Эркаклар куни қачон эканлигини биласизми?

Турли маълумотлардан иборат мозайкани яхлит шаклга келтириб, Халқаро хотин-қизлар кунининг юзага келиши тарихига оид янги фактларни билиб олишни таклиф қиламиз.

1.

Дастлаб машҳур немис социалисти Клара Цеткин 1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган анжуманда ушбу байрамни нишонлашни таклиф қилган. Унинг фикрича, 29 август санасини эркаклар ва аёллар меҳнатига бир хил ҳақ тўлаш йўлидаги курашга доир митинглар куни сифатида белгилаш керак эди. Бунга кейинчалик бутун дунёда ўз аксини топган Нью-Йоркдаги тикув фабрикаларида ишчи аёлларнинг оммавий иш ташлаши сабаб бўлган. Россияда 8 март санаси машҳур Февраль инқилобида аёлларнинг иштироки хотираси сифатида 1921 йилда белгиланган.

2.

Капиталистлар аёлларнинг заводларда тенг иш ҳақи тўланиши йўлидаги кураш ғояси ёқмаган, шу боис БМТ 1977 йилда урғуни шунчаки ҳуқуқлар учун курашга қаратган ҳолда, билдирмасдан байрамни “қайта йўналтирган”. Маълум вақт ўтгач 8 Март аёлга нисбатан муҳаббат байрамига айланган ва аксарият Европа мамлакатларида Оналар кунининг ўрнини босган.

3.

Айтгандек, Қадимги Римда 8 Мартга ўхшаш маросим – эркин аёллар байрами нишонланган. Шу куни аёллар ўзларининг энг яхши либосларини кийиб, Веста маъбудасининг ибодатхонасини зиёрат қилганлар ва эркаклардан совғалар ҳамда эътиборга эга бўлганлар. Ушбу байрамда ҳаттоки қул аёлларга ҳам қонуний байрамни дам олишга рухсат берилган.

4.

Замонавий дунёда лолалар ёки бойчечакларнинг кенг оммалашганига қарамай, мимоза гули ҳамон 8 Март рамзи ҳисобланади. Мимоза 60-йиллар бошидан буён аёлларга совға қилинган биринчи гул бўлган. Нима учун айнан мимоза? У февраль ойидаги совуқлардан сўнг биринчи бўлиб гуллаган, арзон бўлган ва осон парваришланган, шу боис ҳамма ерда сотилган.

5.

1965 йилгача 8 Март оддий иш куни ҳисобланган ва бошқа календар саналари орасида ажралиб турмаган. Фақатгина Брежнев даврида Совет Иттифоқ Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Ғалаба кунининг 20 йиллигига Халқаро хотин-қизлар кунини тўлақонли дам олиш куни сифатида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

6.

Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Халқаро хотин-қизлар куни Ўзбекистонда ва деярли барча собиқ республикаларда давлат байрами бўлиб қолган. Бироқ, Литвада консерваторлар 2002 йилда байрамни ортиқча демократик ва “аксилдиний” руҳи учун бекор қилганлар. Шунингдек, Белоруссияда 8 Март санаси Оналар кунига ўзгартирилган.

7.

Англия, Франция ва Германияда 8 март умуман алоҳида сана ҳисобланмайди.

Илғор аёллар ўзларининг аёл бўлиб туғилганларини байрам қилишда маъно кўрмайдилар.

Бу ерда давлат даражасида бошқа байрам – Оналар куни нишонланади ва у деярли худди ўша вазифаларни бажаради: аёллар маиший юмушлардан дам олиш имконига эга бўладилар, болаларни эркакларга топширадилар ва байрамни нишонлаш учун кафе ҳамда ресторанларга борадилар.

8.

Хитой ва Португалияда 8 Март фақатгина фаол равишда қизлар базмини ўтказадиган ва мамнуният билан совға алмашадиган аёллар учун дам олиш куни ҳисобланади. Бироқ, бу мамлакатларда гуллар қадрланмайди, шунингдек давлат даражасида оммавий тадбирлар ўтказилмайди.

9.

Японияда тенг ҳуқуқлилик куни мавжуд эмас. Бу ерда бутун март ойи аёлларга бағишланган. Шу ўринда, Қўғирчоқлар байрами деб номланадиган Хинамацури байрамига тўхталиб ўтиш зарур. Қизалоқлар 3 март куни чиройли кимоноларини кийиб, махсус ширинликларни тайёрлайдилар ҳамда қўғирчоқлар кўргазмаларини ташкиллаштириб, эркаклардан совғалар оладилар. Шунингдек, март ойида кўплаб тўйлар ўтказиш одатга айланган, чунки бу ойда қурилган турмуш бахтли бўлишига ишонадилар.

10.

Ҳиндистонда хотин-қизлар куни октябрь ойида нишонланади, чунки марта Холи байрами ўтказилади. Одамлар наша шарбати билан аралаштирилган ичимлик – бхангни ичиб, рақсга тушадилар, бир-бирларига рангли сув сепадилар ва табиат гуллайдилар даврни нишонлайдилар.

11.

8 Март куни 55 фоиз эркаклар севмли аёлларига гул, 7 фоизи – тақинчоқлар, 9 фоизи эса – атир тақдим қиладилар. Аёлларнинг ўзлари нимани кутадилар? Аксарият сўралган аёллар (47 фоиз) пардоз воситалари ва гул олишни исташларини айтганлар.

12.

Замбияда бу сана Ёшлар куни, Албанияда – Ўқитувчиларк куни, Сурияда – Инқилоб куни, Малайзияда – Султон куни, Либерияда – Қурбонлар хотираси куни ҳисобланади. Шунга қарамай, биз ҳамон 8 Мартни аёлларимизга нисбатан муҳаббат ва садоқат байрами сифатида нишонлашда давом этамиз. Зеро, аёлларсиз бу дунё ўз гўзаллигини, меҳрини ва маъносини йўқотган бўларди:

ахир сайёрамизни ҳаракатга келтирувчи куч ҳам муҳаббат ва янги ҳаётнинг дунёга келиши эмасми?

13.

Руминия, Сербия, Болгария, Чили, Хорватия, Черногорияда бу байрам кенг тарқалган, аммо расмий мақомга эга эмас. Бу оддий иш куни.

14.

Аслида 19 ноябрь санасида Халқаро эркаклар куни нишонланиши ҳақида кўпчилик билмайди.

Дастлаб бу байрам Лотин Америкасининг Тринидад ва Тобаго давлатида нишонланган бўлиб, кейинчалик халқаро тус олган. Бироқ, ҳозирча бу байрам сабабли ҳеч ким дам олиш кунига чиқмайди.

Рақамлардаги фактлар

  • Аёллар дунёдаги барча ишнинг 66 фоизини бажаришига қарамай, ҳалқаро даромаднинг 10 фоизини оладилар.
  • Бутун дунёдаги йирик компаниялар бош директорларининг 500 нафарида атиги 13таси, шунингдек 774 миллион саводсиз одамларнинг 2/3 қисми ҳам аёллардир.
  • 22 фоиз халқаро сиёсатчилар – аёллардир, шунингдек 33та мамлакатда аёл президент сайланган.
  • 83 фоиз харидлар аёллар томонидан амалга оширилади.
  • Аёллар ер юзи аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилади ва уларнинг 2/3 қисми ишлайди.
  • Европадаги Оналар кунидан фарқли равишда, 8 мартда мақоми ва фарзандлари борлигидан қатъий назар, барча хотин-қизлар табрикланади.

Байрамингиз билан, қадрли ҳамкасблар, суюкли оналар, садоқатли рафиқалар ва барча-барча қизалоқлар!

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!