•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Сиз ҳам мактабда бундай топишмоқни ечган бўлсангиз керак, шу боис уни бир оз қийинлаштирдик.

Тўртта талаба йигит 8 Мартда институтда ўз гуруҳларидаги тўртта қизни табриклашга келишиб олдилар. Ҳар бир йигит маълум бир қиз учун совға сотиб олди. Буларнинг орасида гулдаста, юмшоқ айиқча, атир ва ҳаттоки тувакдаги ажойиб гул ҳам бор эди. Йигитлар бир хил табрик қоғозларини олиб, уларда қизларга ҳазиломуз тилакларни ёздилар.

Ҳамма йигитлар мамнун эдилар, фақат Мардон бир оз ҳаяжонда эди, чунки унинг қизлардан бирига совға қилишни истаган катта гулдастага пули етмади. Азамат ўзига хосликни яхши кўргани учун дугонасига тувакда чиройли гул совға қилишни ўйлаганди. Лекин, у дўконга келганида бу ерда фақат фикуслар ва кактуслар қолган экан. Шунингдек, кейинроқ у болалардан бири ундан аввал бу совғани олганини кўрди.

8 март куни талаблар қизларнинг умумий ётоқхонадаги хонасига яширинча кириб, совғаларни стол устига қўйдилар. Улар қизлар қайтганида қанчалик ҳурсанд бўлишларини тасаввур қилардилар.

– Нима бўлганда ҳам, атир совға қилиш у қадар ақлли эмас, деди Саид.

– Қизнинг дидини топиш жуда қийин! Тувакда гул ҳам ўта ғалати совға, бунақасини ўйлаб топиш қийин!

– Мен ҳам қиз болага атир совға қилишдан қочган бўлардим, – деди Жамшид. – Бундан ташқари, дугонамга юмшоқ ўйинчоқ ҳам бермасдим. Балки у ўйинчоқларни ёқтирмас?

– Э, йигитлар, қўйсангизчи, ишончим комилки, совғаларимиз қизларга ёқади, – дея баҳсни тугатди Мардон.

Бироқ, кутилмаган ҳолат юз берди. Маълум бўлишича, стол ёнидаги дераза яхши ёпилмаган экан ва йигитлар кетганларидан сўнг, кучли шамол туфайли дераза очилиб кетган.

Қизлар машғулотдан кейин хоналарига қайтдилар ва полда сочилиб ётган табрик қоғозлари ҳамда стол устидаги совғаларни кўрдилар.

– Қайси совға кимга эканлигини қандай тушунамиз? – деди Нозима ҳайрон бўлиб.

– Ҳа, мураккаб савол, – дея таъкидлади Зарина.

Нилуфар эса полдаги қоғозларни олиб, дугоналарига кўрсатди. Уларнинг ҳар бирида қисқача ажойиб табрик ёзилган эди.

Шунингдек, Сизга қуйидаги муҳим ҳолатлар маълум:

  • Азамат байрам арафасида совғани Нилуфарга ёки Камилага беришни узоқ ўйлаган.
  • Саид Нилуфар ёки Заринани табриклашни хоҳлашини айтган.
  • Жамшид совғани Нилуфар ёки Заринага беришни ўйлаган, аммо байрам арафасида иккала қиз билан уришиб қолган.
  • Мардон Нилуфар ёки Нозимага совға беришни истаган, аммо фикридан қайтган.

Қизлар қайси совға кимга эканлигини тушундилар. Сиз-чи топа олдингизми?

Ечим алгоритми

Ушбу масалани ечишнинг энг мақбул ва қулай усули (албатта энг тези эмас) – жадвал тузиб, унга йигитлар ва совғаларнинг номларини ёзиш, шунингдек қизлар ва совғалар кўрсатилган иккинчи жадвални чизиш ва охирида топишмоқдаги шаъмаларни тўплаб, имконсиз вариантларни чиқаришдан иборат.

Масалан: Камила узоқ хизмат қиладиган нарсаларни ёқтиради. Бунда гулдаста биринчи ўринда ўчирилади. Заринанинг совғаси ифорли, Нилуфар эса ўйинчоқларни ёмон кўради, демак иккала қизда аниқ айиқча эмас. Нозима гулдасталарни ёқтирмайди, уларни ҳам ўқирамиз.

Энди йигитларга ўтамиз. Мардон гулдаста, Азамат эса тувакда гул сотиб олмаган. Саид қизларга на тувакда гул ва на атир совға қилмаган. Жамшид аниқ атир ва айиқча олмаган.

Ва ниҳоят, учинчи жадвал: йигитларнинг қай бири қайси қизни табриклаган? Бу ерда Жамшид Нозимани табриклагани кўриниб турибди. У аниқ гулдаста олмаган, Жамшид эса айиқча ёки атир олмаган. Демак, Нозиманинг совғаси – тувакдаги гул.

Уччала жадвалга қараб, Азамат Нилуфарга атир, Саид Заринага гулдаста ва Мардон Камилага айиқча совға қилганини билиб олиш қийин эмас.

Сиз қанчалик тез жавобни топдингиз? Ақлда ечдингизми ёки жадвал чиздингизми?

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!