•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Фитнес-марказ – нафақат одамлар қоматларини мукаммал шаклга келтирадиган жой, балки ўзига хос маркетинг хийлаларига эга ҳақиқий бизнесдир.

El Mundo” нашрининг муҳбири Марта Гарсия Айер машғулот залларининг ҳийлалари ва уларни айланиб ўтиш усуллари ҳақида сўзлаб берди.

Жалб қилиш “остонадан” бошланади

Сиз бунга эътибор бермагандирсиз, аммо фитнес-марказнинг кириш хонаси мижозлар терлаши керак бўлган жойни эслатади. Кўпинча бу ерда жуда юмшоқ курсилар, тинчлантирувчи суратлар, ҳаттоки бирон ерда камин ёки катта аквариум ҳам бўлиши мумкин. Ҳаммаси харидорни максимал даражада хотиржам қилиш, орзу қилишга ундаш ва шинам, ташвишланишга асос бўлмаган ҳолатда унга энг қиммат абонементни топширишга қаратилган.

Махсус таклиф — йиллик клуб картаси

Машғулот залларидаги яна бир ажойиб қоида  – бир ойлик абонемент учун нархнинг кўтарилишидир. Бир ойлик машғулотларнинг шу даражада қиммат нархи олдида йиллик абонемент жуда манфаатли таклиф, яъни осмондан тушган совғадек бўлиб кўринади.

Аслида эса, аксарият спорт залларига қатновчилар “осмондан тушган совғаларини” қиммат, аммо қисқа муддатл абонементни сотиб олганлардан фарқли ўлароқ, керагича ишлатмайдилар. Қимматли абонементни олган мижоз пулни ҳавога совуриш эҳтимоли қанчалик катталигини тушунади, шунинг учун интилиш даражаси юқори бўлади. Яъни, у ҳаражатларини оқлайди.

Мижоз қанча кам бўлса, шунча яхши

Сиз шинам фойда ўтириб, йиллик абонементни сотиб олдингиз, соғлом турмуш тарзига амал қилишга қатъий қарор бердингиз, ишдан кейин бир неча марта залда яхшилаб терладингиз… ва виждонингиз сал кейинроқ (йиллик абонементку, ҳали вақт бор!) уйғонишига умид боғлаб, ҳаммасини ашлаб қўйдингиз. Табриклаймиз, сиз фитнес-марказнинг намунали мижозига айландингиз. Сизга ўхшаган мижозлар ёрдамида виждонсиз машғулот заллари хизмат кўрсатиш даражасидан 10 баробарга ортиқ одамларни қабул қилади.

 “Ҳаммаси киритилган”

Гуруҳда шуғулланиш зали, 2та бассейн, ҳаммом, жакузи, спа-ҳудуд, теннис корти, бир неча турдаги машғулот заллари – клуб картангиз жаннатнинг ўзгинаси! “Ҳаммаси киритилгану”, аммо мураббий йўқ. Аниқроғи бор, аммо у сизга ҳудди шифокорда бўлгани каби фақат битта расмий таништирув учрашувини ўтказади.

Энг қизиғи кейин бошланади: қолган ҳаммаси учун қўшимча тўлаш зарур. Тан олинг, мураббий маслаҳатларисиз ўзингиз мукаммал мушакларга эриша олмайсиз. Яъни, йиллик абонементга ҳақ тўлаганда фақат жой учун тўлайсиз.

Ташриф вақти чекланган абонемент

Масалан, фақат дам олиш кунлари, фақат тонгда ёки кундузи. Бундай абонемент 20-30 фоизга арзонроқ бўлиб, ўзига эртароқ туришни ва ишдан олдин залга боришга ваъда қиладиган иштиёқмандларни қизиқтиради. Ҳаёт эса уларга мана бу суратдагидек қарайди:

Ҳаммага маслаҳат берадиган “мушаклар тўплами”

Айрим клубларда қуйидагича айёр схема қўлланилади: кутилмаганда залда ўта мушакли, бунинг устига ҳаётий тажрибаси – унга Аполлон танасига эга бўлиши учун ёрдам берган таблеткалар синови билан ўртоқлашишни севадиган янги йигит пайдо бўлади. Бундан ташқари, ажойиб тасодифга кўра, ҳозир улар унинг сумкасида пайдо бўлиб, пул эвазига бериб юборилиши мумкин. Бу одам доим ҳам тадбиркор бўлавермайди, у шунчаки клуб раҳбариятига ишлаши мумкин.

Бардаги ҳамма нарса оздиради

Клубнинг баридаги қандайдир маҳсулотнинг оздириши борасида савол бермасангиз ҳам бўлади – албатта, дея ваъда берадилар сизга. Афсуски, аслида бу маҳсулотларнинг биронтаси ҳам сизга ортиқча килограммлардан ҳалос бўлишга ёрдам бермайди. Бу шунчаки жозибадор номлар ва ўзини ишонтириш ҳолатидир.

Бунинг устига саҳнанинг оқилоналиги тўғрисида ҳам унутмаслик зарур: сизга протеин 20та бутун товуқнинг нархида сотилаётган бўлса, бунинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги ҳақида ўйлаб кўриш даркор.

Мураббий доим ҳақиқатни ошкор эта олмайди

Афсуски, замонавий клубларнинг аксариятида мураббийларнинг мақсади мижозларни ҳақиқий Аполлон ва Афродиталарга айлантиришдан ташқари, уларни спорт залида сақлаб қолишдан ҳам иборат. Кўпчилик мураббийлар якка машғулотлар заруратини таъкидлайди, айримлари шунчаки яхши кўрган шогирди билан шуғулланиш учун биргаликда машқ қилишни таклиф қилади, бошқаларига эса маъмурият мижознинг кейинги босқичга тайёрлигини айтишни тақиқлайди. Мукаммал мушакларга эришишни орзу қилган содда мижоз учун қандай чора бор? Фақатгина мураббийга ишониш. Шунинг учун асосий маслаҳатимиз – яхши мураббийни топинг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!