•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Кўпинча айтган ноўрин гапларимиз ўзимизни бурчакка тақаб қўяди. Бошқа томондан, ҳар қандай вазиятда тўғри жавоб қайтаришни биладиган одам доим ютади.

Эътиборингизга буткул воз кечиш зарур бўлган жумлаларни тақдим этамиз.

1. Ёшингиз учун кўринишнгиз яхши

Сабаб: Бу жумла аёл ёки эркак кишига нисбатан айтилиши муҳим эмас, иккала ҳолатда ҳам ҳафа қилади. Бу гапни айтаётган одам бундай ёшда барча одамлар кекса увада каби кўриниши кераклигини очиқдан-очиқ таъкидлайди.

Тўғри йўл: “ёшингиз учун” қўшимчасидан воз кечинг ва шунчаки хушомад айтинг: “Кўринишингиз ажойиб”.

2. Ҳафа бўлмагину

Сабаб: Кўпинча бу сўзлар гўёки одамни ҳафа қилмаслик учун ишлатилади, чунки уларнинг ортидан ёқимсиз жумла айтилиши мумкин.

Тўғри йўл: Агар чиндан кимнидир хатосини кўрсатишни ва уни ҳафа қилмасликни истасангиз, жумлани сақлаб қолиш мумкин. Лекин ундан кейин кескин фикр билдирмасдан, юмшоқроқ гапириш керак. Агар бу жумла кейинроқ соф виждон билан ноўрин кесатиқни айтиш ёки суҳбатга аралашиши учун гапирилса, уни умуман айтмаганингиз маъқул.

3. Мен сенга айтгандим

Сабаб: Бу жумла сизнинг хато қилган одамни менсимаслигингиз ва ундан устунлигингизни очиқ кўрсатади. Бундан ташқари, жумла кўпинча етук эмаслигингиз ва бировни камситиш истаги мавжудлигини намоён этади.

Тўғри йўл: Агар бир одамни огоҳлантирган бўлсангизу, у барибир ўз билганича йўл тутиб, адашган бўлса, унга буни эслатишнинг нима кераги бор? Кейинги сафар яхшироқ ишонтиришга ва фикрингизни унга аниқроқ етказишга уриниб кўринг.

4. Ҳорғин кўриняпсан

Сабаб: Сиз бу жумлани айтиш орқали одамга муаммолари ҳаммага ошкор эканлигини кўрсатасиз. Шу билан бирга, сиз унинг қандай вазиятда эканлигини билмайсиз. Шунинг учун бундай сўзлар кўпинча ноўриндир.

Тўғри йўл: Ундан ҳавотирда эканлигингизни кўрсатинг. Бундай вазиятда “Аҳволинг жойидами?” жумласи тўғри келади.

5. Озиб нима қиласан? Кўринишинг шундоқ ҳам яхши

Сабаб: Бу жумла жуда сунъий эшитилади. Парҳез тута бошлаган одам вазни билан боғлиқ муаммолари борлигини яхши билади. Улар яққол кўзга ташланмаса ҳам, бу жумлани айтмаган маъқул. Зеро, одам ортиқча вазн эмас, балки соғлиғидаги муаммолар туфайли озишга қарор қилган бўлиши мумкин.

Тўғри йўл: Шунчаки ортиқча саволлардан ўзингизни тийинг ва уни “Баракалла!” дея қўллаб-қувватланг.

6. Сени ёшингда мен

Сабаб: Бу жумла суҳбатдошингизни ўта ёш ва аҳмоқ деб ўйлашингизга шаъма қилади. Шунингдек, вақт тез оқади ва сиз учун одатий бўлган нарса аллақачон ўзгарган бўлиши мумкин.

Тўғри йўл: Кўникинг. Авлодлар муаммоси ҳамма вақт долзарбдир. Яхшиси қизиқиш билдириб, одам нима учун айнан шундай қилганини сўранг. Эҳтимол, ёшдаги фарққа қарамай, унга қўшилишни истаб қоларсиз.

7. Шундан ҳам қўрқасанми? Бу қанақа аҳмоқлик!

Сабаб: Ҳар ким нимадандир қўрқади. Бу фобия сизга ғалати бўлиб кўринса ҳам, буни ўз устунлигингизни намоён қилмоқчи бўлгандек шаклда кўрсатиш шарт эмас. Ахир инсон нимадан қўрқишни ўзи танламайди.

Тўғри йўл: Субатдошингизнинг қўрқув ҳақидаги сўзларига ҳурмат билан муносабат билдиринг: “Тушунаман. Майли буни қилмаймиз/ гапирмаймиз”.

8. Шу пайтгача турмуш қурмадингми?

Сабаб: Бу сўзлар билан кимнидир ҳафа қилиш ёки жаҳлини чиқариш мумкин. Эҳтимол, сиз қиз болага аллақачон турмуш қуриши кераклигини шаъма қилаётган биринчи одам эмасдирсиз. Лекин бу ҳолат юз бермаганлигига кўплаб сабаблар бўлиши мумкин. Уларнинг энг асосийси – хоҳишнинг йўқлиги.

Тўғри йўл: Ҳотиржам муносабат билдиринг. Зеро турмуш, бу – ҳар бир инсоннинг шахсий иши. Бундай вазиятда “Танловингни ҳурмат қиламан” жумласи мос келади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!