• 52
  • 1
  •  
  •  
  •  
    53
    Shares

Дўкондаги маҳсулотлар доим яхши сифатли бўлавермайди. Ҳаттоки супермаркетлар ҳам муддати ўтиб кетган маҳсулотлардан юраги увушиб воз кечади, зеро бу йўқотилган фойдани англатади. Бироқ, бу ҳолат харидорларга таъсир қилмаслиги керак.

Эътиборингизга айрим сотувчиларнинг аслида сезиш осон бўлган айрим хийлаларини тақдим этамиз. Фақат сифатли маҳсулотларни харид қилиш ва саломат бўлинг!

1. Гўшт расталарида пуштиранг ёритиш қўлланилади

Гўшт расталари учун мўлжалланган диодли лампалар махсус пуштиранг ёруғликка эга. Бу ранг гўшт маҳсулотларига янада иштаҳаочар ва янги кўриниш беради, гўшт яхшироқ сотилади.

Агар қайсидир гўшт бўлаги сизга ёқиб қолган бўлса, уни харид қилишдан аввал ташқарига олиб, сизга кўрсатишларини сўранг.

2. Гўштга “тозаловчилар” билан ишлов берилади

Бундай қўшимчалар (“фрешлар”) гўшт рангини мувозанатга келтириб, айниш жараёнини тўхтатади ва таъмни яхшилайди. Улар саломатлик учун хавфли эмас, аммо тўлиқ табиий ва янги гўшт олишни истасангиз, бир неча қоидага амал қилинг:

  • Гўштни синалган сотувчилардан олинг ва унинг сифатини аниқлашни ўрганинг. Янги гўштнинг кесилган жойи кўринишидан зич, пайпаслаганда таранг ва “қуриш қавати” ҳисобига деярли қуруқ бўлиши керак. Янги гўшт шунингдек ўзига хос табиий ҳидга эга бўлади. Ҳиди йўқ гўштдан ҳавотирланиш керак.
  • Гўштни цех ойна ортида жойлашган дўконлардан олган маъқул. Сиз ишни ва тозаликка риоя қилинишини кузатишингиз мумкин.

3. Гўшт ёнига контраст нарсалар қўйилади

Гўшт сотувчилари орасида кенг тарқалган яна бир ҳийла – растага контраст нарсаларни қўшишдир. Уларнинг ёнида асосий маҳсулотнинг ранги янада жозибали бўлиб кўринади.

Одатда бундай қўшимчалар сифатида сабзавотлар ёки кўкатлар хизмат қилади. Бундай қўшничилик харидорларда маҳсулотнинг янгилиги ва табиийлиги тасаввурини уйғотади.

4. Янги маҳсулотлар ҳудди шундай, аммо муддати ўтганлари билан аралаштирилади

Дўконда турли сақлаш муддатига эга маҳсулотлар аралаштирилиб, пластик халтага қадоқланиши мумкин. Плёнка остида ҳид сезилмайди, муддат кўрсатилган қадоқни эса янгисига алиштириш мумкин. Бундай хийлалар конфетлар, печенье, гўшт кесмалари, сметана, салат ва бошқа ўлчанадиган маҳсулотларда ўтказилади.

Шунинг учун ишлаб чиқарувчи қадоғидаги маҳсулотларни сотиб олишга ҳаракат қилинг.

5. Қиймага ёт аралашмалар қўшилади

Қиймага махсус кукун, консервантлар, нисбатан арзонроқ гўшт қолдиқлари (ёғ, ўпка) ва муз аралаштирилиши мумкин. Қийманинг сифатини текшириш қийин, шунинг учун сақлаш муддати тугаётган гўшт қиймаланиши мумкин.

Қиймани ўзингиз кўрсатган гўштдан қилиб берадиган жойлардан харид қилинг. Бунда гўшт қиймалагич тоза ювилганига ишонч ҳосил қилинг.

6. Пазандаликда сақлаш муддати тугаётган маҳсулотлар қўшилади

Супермаркетлардаги пазандалик бўлимлари, биринчи навбатда, харидорлар қулайлиги учун эмас, балки дўконни камомаддан қутқариш учун яратилган. Пицца, салатлар ва пишириқлар таркибига сақлаш муддати тугаётган маҳсулотлар қўшилади: сотилмаган гриль товуғи, қолиб кетган нон ва печенье увоқлари ва ҳ.к. Мол ва парранда гўштидан, масалан шашлик учун ярим тайёр маҳсулотлар ва ҳ.к. ҳозирланади.

Улардан заҳарланиш даргумон, аммо эҳтиёт бўлинг: агар олган бўлсангиз, бир неча кун музлатгичда сақламасдан, дарҳол истеъмол қилинг.

7. Музлатилган маҳсулотлар совутилган кўринишда сотилади

Кўпинча музатилган гўшт ва балиқ эритилиб, совутилгандек сотилади. Агар маҳсулотлар бир марта музлатилган бўлиб, қоидаси бўйича эритилган бўлса, қўрқинчли эмас. Лекин баъзида эритиш хона ҳароратида амалга оширилади. Бунинг натижасида ҳосил бўлган суюқликда турли микроорганизмлар кўпаяди, устки қатлам эса бузила бошлаган бир пайтда, ичида ҳамон муз бўлади.

Бундай маҳсулотларни фақат ортиқча намлик ёки устидаги қиров, гўштда – таранглик йўқлиги (бармоқ билан босганда у шаклини тикламайди), балиқда эса – шилимлиқлик билдириб қўяди. Маҳсулотлар янгилигини қандай аниқлашни бу ерда ўқинг.

8. Сақлаш муддати ва қадоқлаш санаси ёзилган ёрлиқлар янгиларига ўзгартирилади

Баъзан дўконларда маҳсулотнинг сақлаш муддатини ўзгартириш учун янги ёрлиқлар ёпиштирилади.

Агар 2-3 қават ёрлиқ ёпиштирилган бўлса, эҳтиёт бўлинг – эҳтимол, маҳсулотнинг муддати ўтгандир. Яхшиси сақлаш муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган товарларни сотиб олинг. Шунингдек, стикерда қандай сана кўрсатилганига эътибор берининг – маҳсулотни қадоқлаш санаси унинг янгилигини англатмайди, бу сақлаш муддати билан белгиланади.

Ва сўнгги бир нечта умумий маслаҳат:

  • Чекни унутманг. Бироқ, чек бўлмаган тақдирда ҳам сифатсиз маҳсулотни қайтаришингиз мумкин. Исбот тариқасида видео кузатув камерасидаги ёзувларни талаб қилинг.
  • Чекни кассадан узоқлашмасдан текширинг. У қанча узун бўлса, хато ҳисоблашлари эҳтимоли шунча ортади – ортиқча позиция урилади ёки арзон маҳсулот қиммат нархда кўрсатилади.
  • Қадоқланган маҳсулотлар учун ортиқча тўламасдик учун қайта ўлчанг. Масалан, мевалар қуриб қолиши мумкин, аммо ёрлиқдаги оғирлик аввалгидек қолаверади.
  • Маҳсулотга тегишли ҳужжатларни сўрашдан уялманг.
  • Маҳсулотларни синалган жойлардан харид қилинг.
  • Сифатсиз хизмат кўрсатиш ва маҳсулотлар устидан шикоят қилинг!

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!