• 13
  • 1
  •  
  •  
  •  
    14
    Shares

Янги йил анча сарф-ҳаражатга бой байрам: Ўзбекистонда ҳар йили байрамона стол ва қишки таътил давридаги совға-саломларга салмоқли маблағ сарфланади. LifeНaq.uz Янги йил совғаларига ҳамма пулни сарфламаслик йўлларини ўртоқлашади.

1. Рўйхат

Янги йил рўйхати

Рўйхат тузиш – ҳар қандай харидларни амалга ошириш, жумладан Янги йил совғаларини олишнинг асосий қоидасидир. Яқинларингизга қандай совғалар олмоқчи эканлигингизни ўйлаб кўринг ва уларнинг тахминий нархини ҳисобланг. Эҳтимол, сарфлашингиз керак бўлган суммани кўргач, аввалига рўйхатни қисқартиришни, шунингдек нисбатан камхарж совғаларни олишни маъқул кўрарсиз. Бундан ташқари, Сизга керакли нарса дўконда топилмаган тақдирда, совға ўрнини босадиган буюм ҳақида ўйлаб қўйиш ҳам ҳалал бермайди. Масалан, ҳамкасбингизга термокружка ўрнига ланчбокс совға қилиш мумкин. Рўйхатга зарур тузатишларни киритинг ва байрам харидларини амалга оширишга борганда уни ўзингиз билан олишни унутманг.

2. Янги йил саросимасигача улгуриш

Yangi Yil sarosimasi

Совғаларни олишга қанча эрта киритишсангиз, нисбатан арзонроқ нарсани харид қилиш ва навбатларда қолиб кетмаслик имконияти шунча кўпроқ бўлади. Анъанага айланган Янги йил саросимаси 31 декабрга бир ҳафта қолганида бошланади. Керакли нарсани излаш учун вақт кетказгандан кўра ҳафтанинг иш кунларида совғани қидиришга вақт ажратган маъқул.

Янги йил саросимасигача улгуриш

3. Вақт, бу – пул

vaqt tejash, Yangi Yil

Пулни тежаб қолиш – ишнинг ярми, Янги Йил арафасидаги овогарчиликда қимматбаҳо вақтни тежаш ҳам жуда муҳимдир. Бир кун давомида барча режалаштирилган харидларни амалга оширишга ҳаракат қилинг. Одатда бозорларда деярли барча зарур нарсаларни топиш мумкин. Савдо марказларида эса доим ҳамма нарса топилавермайди.

4. Йил давомида харид қилинг!

Йил давомида харид қилинг

Совғалар хариди учун алоҳида вақт ажратиш ҳамма одамларда ҳам бўлмайди. Шу боис, Янги Йилдан кейин совғаларни ҳар қандай қулай дўкондан олиб қўйган маъқул. Масалан, бирон-бир қизиқарли термокружка ёки ўзига хос ошхона жиҳози ёқиб қолдими, уни сотиб олинг ва четга қўйинг. Асосийси – совға тез айнимайдиган бўлсин.

5. Дивандан турмасдан

Дивандан турмасдан харид қилиш

Вақт ва пулни тежашнинг яна бир усули – “интернет-шопинг” бўлиб, бугунги кунда интернет-дўконлардаги маҳсулотлар хилма-хиллиги бозорлардаги таклифдан қолишмайди. Шунингдек, кўпинча тармоқда совға харид қилиш оддий дўкондагига нисбатан арзонроққа тушади.

Агар совғаларни интернет орқали сотиб олишни режалаштирган бўлсангиз, байрамолди кунлари онлайн-дўконларга жуда кўп сонли буюртмалар келиб тушишини ҳисобга олинг. Натижада, етказиб бериш қийинлашади. Шу боис, ўзингизга керак товарни ўз вақтида олиш учун иложи борича олдинроқ буюртма беришга ва уни дўкон омборидан шахсан олиб кетишга ҳаракат қилинг.

6. Ярмаркалар

Yangi Yil yarmarkalari

Пишириқлардан тортиб қўлда ясалган совғаларгача бўлган ҳар қандай дид ва ҳамёнга мос келадиган махсус байрам ярмаркаларини ҳам эътибордан четда қолдирманг. Одатда, бундай бозорлардаги нархлар оддий дўкондаги нархлардан пастроқ бўлади.

7. Ҳамма гап ўрамда

Yangi Yil o'rami

Умумий қиймати iPhone нархига тенг келадиган қимматли совғаларни олиш шарт эмас. Дўстлар ёки ҳамкасбларга майда, яхши ўйланган ва фойдали совғаларни харид қилиб, бир хийлани қўллаш, яъни совғани ранг-баранг қоғозга ўраш ёки шунчаки антиқа совға халтасига солиш мумкин. Ижтимоий тадқиқотларга кўра, одамлар кўпинча айнан чиройли қадоққа алданадилар.

8. Асосийси – эътибор!

Агар барча дўстлар ва ҳамкасбларга совға бериш истаги бўлсаю, ҳамёнингиз имкон бермаса, шунчаки торт пишириб, ишда ҳаммага улашиш мумкин. Шу тариқа, Сиз яқинларингизга ёқимли совға қиласиз ва пулларингизни сақлаб қоласиз.

Қуйида сиз барча оила аъзоларингизнинг хохиш ва истакларидаги совғаларни топишингиз мумкин 🙂

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!