Lifehaq.uz таомни тезроқ ва оддийроқ тайёрлаш ҳамда иситишда ёрдам берадиган усулларни ўртоқлашади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Нўхотни пишириш

Нўхотни бир чимдим озуқа содаси аралаштирилган сувга солинг. Устидан озуқа плёнкасини билан ёпиб, 10 дақиқага микротўлқинли печга қўйинг. 30-40 дақиқа давомида димланг.

2. Товуқ филесини тезда тайёрлаш

Филени тоғорачага солиб, таъбга кўра зираворлар ҳамда ½ стакан сув қўшинг, устидан озуқа плёнкасини билан ёпиб, 4-5 дақиқага микротўлқинли печга қўйинг.

3. Цитрус мевалардан кўпроқ шарбат сиқиб олиш

Лайм, лимон, апельсин ёки грейпфрутни 20 сонияга микротўлқинли печга қўйинг, сўнгра осонгина шарбатни сиқиб олинг.

4. Жўхори бодроғини тўғри тайёрлаш

Жўхори доналарини қоғоз халтага солинг, улар халтанинг тахминан ўндан бир қисмини эгаллаши керак. Халтани микротўлқинли печга қўйиб, “отиш” такрорийлиги сониясига иккита отишгача пасайгунича тайёрланг. Халтани яна 2-3 дақиқага печда қолдиринг.

5. Микротўлқинли печда пашот тухумини тайёрлаш

Тухумни идишга чақиб, бир ош қошиқ сув қўшинг. Санчқи ёрдамида эҳтиёткорлик билан тухум сариғини тешинг (акс ҳолда, ёрилиб кетади). Устида ликопча ёки озуқа плёнкасини ёпинг. 1 дақиқага микротўлқинли печга қўйинг.

6. Иссиқ шоколад тайёрлаш

Кружкага “Нутелла” солиб, сут қўшинг ва микротўлқинли печга қўйинг. Сўнгра олиб, аралаштиринг.

7. Иккита таомни бир йўла иситиш

Шўрвани чуқур ликопчага қуйинг. Иккинчи ликопчага (диаметри бўйича чуқуридан каттароқ) иккинчи таомни солинг. Ясси ликопчани чуқурнинг устига қўйинг ва 3-3,5 дақиқага микротўлқинли печга қўйинг.

8. Пиццани тўғри иситиш

Пицца бўлаги ва сув солинган стакан қўйилган ликопчани 2 дақиқага микротўлқинли печга қўйинг. Шунда пицца қуриб қолмайди.