•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Инсон танаси, бу – ўз қонунияти ва сирларига эга яхлит борлиқ бўлиб, уларнинг аксарияти бизга маълум эмас.

Шу боис, биз инсоннинг кўпинча ҳеч қандай аҳамият берилмайдиган 8та муҳим қисми ҳақида айтиб беришга қарор қилдик.

Анатомик тамакидон

Қўлнинг бош бармоғини текис ва бироз чўзилган ҳолда тутсангиз, унинг асосида учбурчак шаклдаги чуқурча пайдо бўлади. Шифокорлар тананинг бу қисмини анатомик тамакидон деб номлайдилар, чунки ўтмишда одамлар ундан ҳидланувчи тамакини жойлаштириш ва истеъмол қилиш учун фойдаланганлар.

Айнан шу жой орқали артерия ўтади ва пулсь заиф бўлганида ҳам уни сезиш осон. Зеро, бу жойда артерия фақат тери ва бирлаштирувчи қобиқ билан ёпилган.

Оёқдаги бош бармоқ

Бу бармоқ қаерда жойлашгани ҳаммамизга маълум, аммо айнан шу тана аъзосига эволюция энг муҳим вазифани юклагани ҳақида ўйламаймиз.

Биз оёқдаги бош бармоқнинг ўзига хос тузилиши туфайли узоқ вақт мобайнида тик турган ҳолатда мувозанатни сақлай оламиз. Бу эса инсонни бошқа сут эмизувчилардан ажратиб турувчи муҳим қобилиятлардан бири.

Глабелла

Эҳтимол, қошлар орасидаги кичик тана қисми ҳам қандайдир номланиши ҳақида ўйлаб кўрмагандирсиз.

Аслида глабелла тананинг ўта муҳим қисмидир. Айнан унинг ёрдамида биз ҳозирнинг ўзидаёқ рефлексларимиз ҳолатини бемалол текшириб кўришимиз мумкин. Шунчаки қошлар орасидаги жойга бармоғингиз билан бир неча марта уриб кўринг. Агар рефлексларингиз жойида бўлса, кўзларда бироз босим ва киприк қоқиш истагини сезасиз.

Тилча

Тилимиз остидагимазкур кичкина пардали бурма муҳим вазифани бажаради: у тилни оғиз бўшлиғида бир маромда ушлаб туради ва бу органни камроқ ҳаракатлантиради.

Бу, ўз навбатида, глоссоптознинг (тилни бехосдан ютиб юбориш ва бўғилиш) олдини олишга ёрдам беради. Бу ҳолат тананинг барча органларини назорат қилишни ҳали ўрганмаган чақалоқлар учун жуда муҳим.

Трагус ва антитрагус

Қулоқ чиғаноғида жойлашган ушбу кичкина бўртмаларнинг номи лотинча tragos – “эчки” сўзидан келиб чиққан.

Трагус бизга орқадан келаётган товушларни эшитиш, уларни кучайтириш ва овоз манбаини аниқлашга ёрдам беради. Антитрагус эса ҳудди шу вазифани олдиндан келадиган товушларга нисбатан бажаради.

Бодомсимон безлар

Болаликда аксариятимиз бодомсимон безларни олиб ташлаш бўйича одатий жарроҳлик амалиётидан ўтганмиз. Шунинг учун кўпчиликда бодомсимон безлар тананинг муҳим бўлмаган аъзоси, ҳудди аппендиксга ўхшаган рудимент деган фикр уйғониши мумкин. Бироқ бундай эмас.

Бодомсимон безлардан ажралиб чиқадиган лимфоцитлар организмимизга тушадиган бактериялар ва вируслардан ҳимояловчи дастлабки тўсиқ ҳисобланади. Бодомсимон безлар яллиғлангани туфайли олиб ташланса, одам танасида бошқа ҳимоя механизмлар қолади. Лекин безлар билан барибир хавфсизроқ.

Тирноқ кутикуласи

Ҳаётида бир марта бўлса ҳам маникюр қилган ҳар қандай одам “кутикула” сўзини эшитган. Бу тирноқ ва бармоқ орасидаги чегарада жойлашган қалин тери қавати. Кўпинча одамлар қўлларини чиройли қилиш истагида кутикулани кесиб ташлайдилар ва катта хавфга йўл қўядилар.

Гап шундаки, кутикула ҳақиқатдан ҳам муҳим вазифага эга. У қўлларимизни замонавий шаҳарларда жуда кўп бўлган зарарли бактериялар ва микроблар тушишидан асрайди. Агар кесилган кутикуладан қолган микрожароҳат орқали бактерия организмга тушса, оддий қўл ювиш билан қутула олмайсиз.

Бурун остидаги ўйиқ

Аксарият мутахассисларнинг фикрича, бурун остидаги ўйиқ миллоддан аввалги даврларда ривожланган бўлиб, ҳид билиш қобилиятини кучайтириш вазифасини бажарган. Ҳозирда кучли ҳид билиш биз учун зарур эмас, аммо ўйиқ аждодларимиздан хотира бўлиб қолган.

Бундан ташқари, ушбу тана қисмининг шаклига қараб боланинг эмбрион ривожланиш даврида касалликни аниқлаш мумкин. Баъзан ўйиқнинг нотўғри шакли, масалан, аутизмдан дарак бериши мумкин.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!