• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Оёқларингиз чарчамаслиги ва оғримаслиги учун пойабзални тўғри танлашни ўрганинг. Пойабзал дўконида гангиб қолмасликни ўрганамиз.

– 1 –

Пойабзални куннинг иккинчи ярмида сотиб олган маъқул, чунки оёқлар кечга томон шишиши мумкин. Одатда, иссиқ ҳавода ҳам уларнинг ҳажми катталашади. Тонгда харид қилинган пойабзал кечқурун оёқни сиқиши мумкин.

– 2 –

Пойабзални кийиб кўришдан аввал у билан киядиган пайпоқларни кийинг. Масалан, кроссовкаларни кийиб кўрганда капрон пайпоқ кийманг.

– 3 –

Агар оёқларингиз таги ҳар хил узунликка эга бўлса, катта ўлчамдаги оёғингизга мослаб олинг.

– 4 –

Оёқнинг катта бармоғи билан пойабзал учи орасидаги масофа тахминан 0,5-1,5 см бўлиши керак.

– 5 –

Пойабзални кийиб, дўконда юриб кўринг. Пошнаси қанчалик пишиқлигига эътибор беринг. Ҳеч қаерингиз сиқилмаётганига ишонч ҳосил қилинг. Келажакда пойабзал кенгайишига ёки юмшашига умид қилмаганингиз маъқул. Бундай бўлмаслиги мумкин.

– 6 –

Пойабзалнинг тасвирланиши ва ёзилган ўлчамга ишонманг. Турли ишлаб чиқарувчиларнинг ўлчамлари бир оз фарқ қилиши мумкин. Ўз ҳисларингизга ишонинг.

– 7 –

Қадоқлар ҳосил бўлмаслиги учун пойабзалнинг ички томонида қандайдир чоклар, металл деталлар ёки юришга ҳалақит берадиган яна нимадир бор-йўқлигини текширинг.

– 8 –

Тагчарм сирпанчиқ эмаслигини ҳамда сиз танланган пойабзал яхши амортизацияни таъминлашини текширинг.