• 9
  • 1
  •  
  •  
  •  
    10
    Shares

Иммунитетингизни яхши ҳолатда сақлашни хоҳласангиз, ўз одатларингизни кўриб чиқишингиз даркор.

1. Уйқуга тўймаслик

Уйқу вақтида иммун тизимининг бактериялар ва вирусларга қарши курашишни ўргатишга масъул бўлган қисми фаоллашади. Агар етарлича ухламасангиз, иммун тизими самарали ишлай олмайди. Яхши иммунитетни сақлаш учун суткасига камида 7-8 соат ухлаш зарур.

2. Ўтириб ишлайдиган турмуш тарзи

Жисмоний фаоллик танқислиги иммунитетни заифлаштиради. Спорт билан кам шуғулланадиган одамлар жисмоний фаол одамларга нисбатан ўртача 42 фоизга кўпроқ респиратор касалликларга учрайди. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир нечта жисмоний машқ бажаришга ҳаракат қилинг.

3. Ёлғизлик

Кўп вақтни ёлғизликда ўтказганда норадреналин миқдори ошади. Бу гормон фавқулодда вазиятларда жароҳатларнинг битишига ёрдам берадиган оқ қон таначалари ҳосил бўлиши учун жавоб беради. Бироқ, норадреналин даражаси узоқ вақт давомида меъёрдан ошмаса, иммун тизимининг бир қисмини блоклай бошлайди ва сизни юқумли касалликларга кўпроқ таъсирчан қилиб қўяди.

4. Доимий стресс

Узоқ вақт давомида тушкунлик ҳолатида қолсангиз, иммун тизимингиз ёмонроқ ишлай бошлайди. Масалан, стресс ҳолатидаги одамда шамоллашга учраш эҳтимоли юқори.

5. Тўйинган ёғлар

Мунтазам равишда тўйинган ёғларни истеъмол қилиш иммун тизимини ортиқча юклайди ва яллиғланишлар хавфини оширади. Зарарли ёғларни нисбатан фойдалиларига алиштиринг. Масалан, ёғсизроқ гўшт истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

6. Алкоголь

Спиртли ичимликларнинг мунтазам истеъмоли оқ қон таначаларининг вируслар ва инфекцияларга қарши кураши самарадорлигини пасайтиради. Ҳаттоки бир вақтда кўп миқдорда алкоголли ичимик ичиш иммунитетни сутка давомида заифлаштиради.

7. Яқинларнинг заиф имунитети

Одамлар узоқ вақт бирга яшаганида, вақт ўтиши билан уларнинг иммун тизимлари ўхшаш бўлиб қолади. Бу ҳолат қисман умумий одатлар билан изоҳланади. Агар яқинларингизнинг иммунитети заиф бўлса, ўзингизникига ҳам эътибор беринг. Эҳтимол, одатий турмуш тарзингизни ўзгартириш керакдир.

8. Антибиотиклар

Антибиотиклар қабули фақатгина сўнгги чора бўлиши керак. Улар иммун тизимингиз ва бактериялар ўртасидаги ҳар қандай ўзаро таъсирни йўқотади. Шунинг учун антибиотиклар касалликни тезроқ енгишга ёрдам беради, аммо тузалгандан сўнг иммун тизимингиз янада заифроқ ҳолатда бўлади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!