• 6
  • 1
  •  
  •  
  •  
    7
    Shares

Ер юзида ҳаёти давомида бирон марта ҳам ёлғон гапирмаган одамни топиш қийин бўлса керак. Биз ҳар куни ёлғонга дуч келамиз, аммо фарзандимиз ёлғончи эканлигини билганда ақлимиз шошиб қолади.

Болалар ҳақиқатни айтмаслигининг ҳамда бунга ота-она қандай таъсир қилишининг бир нечта сабаби мавжуд.

Бола оқибатлардан хабардор

Кўпинча бола ҳақиқат учун жазоланиши мумкинлигини билгани учун ёлғон гапира бошлайди. Ростгўйликни рағбатлантиринг (масалан, жазони енгиллаштиринг ёки суҳбатга айлантиринг), шунда бола ҳақиқатдан қўрқишни бас қилади.

Бола ҳафа қилишни истамайди

Болалар бизни яхши кўрадилар, шу боис ҳафа қилишни истамайдилар. Агар унинг ҳақиқатига нисбатан муносабатингиз сал ижобийроқ бўлса, болакай тез орада ота-онасини ҳақиқат билан ранжитишдан қўрқувини унутади.

У алдамайди, тасаввур қилади

Баъзан бола истаганини ҳақиқат ўрнида кўриши мумкин: ўзининг фантастик саргузаштлари ҳақида сўзлаши ёки ҳаёлий укаси борлигига атрофдагиларни ишонтириши. Бундай ёлғонга жиддий эътибор берманг, чунки одатда бу каби “эртаклар” бола катта бўлиши билан йўқолади.

Алдайди, чунки эслолмайди

Баъзида болалар ёлғон гапириб, ўзлари ҳам унга ишонадилар. Бу ҳолат қаердадир шўхлик қилганини унутиши мумкин бўлган кичкинтойларга тегишли.

Бу ёлғон сизни ҳавотирга солмасин. Бола билан бирга сабрли бўлиб, воқеалар суратини тиклашга ҳамда унинг қилмишига нисбатан муносабатингизни тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Хушмуомалалик юзасидан алдайди

Айрим ҳоллатда болалар тўғри бўлади деган фикрда алдайдилар: масалан, бувилари тўқиган пайпоқ учун ҳурсандлигига ишонтирганида (аслида эса бошқа совғани кутган бўлади).

Бундай ёлғонни йўқотиш ёки қолдириш сизга боғлиқ. Охир-оқибат, ҳаммамиз кўпинча шундай қиламиз.

Жавобни ўзимиз дастурлаштирамиз

Кўпинча болага фақат битта жавоб вариантини назарда тутадиган саволни берамиз. Масалан, у маюс қиёфа билан совиб қолган пюрени кавлаб ўтирганида, ундан “Мазалими?” деб сўраймиз.

Бундай вазиятларда болани ёлғон гапиришга ундамаслик учун муаммонинг ечимига ўтинг: “Пюре мазалироқ бўлиши учун нима қўшиб берай?”

Бола роллар алмашувидан қўрқади

Болакай шўхлик қилганини айтишдан қўрқади, чунки ёмон ишлар фақат салбий қаҳрамонлар (ҳудди эртакдагидек) томонидан қилинишига ишонади. Демак, тан олган заҳоти у ҳам сиз учун ёвуз одамга айланади.

Унга яхши одамлар ҳам баъзан адашишини тушунтиринг. Бироқ уларни ёмон одамлардан ўз қилмишлари учун жавоб бера олишлари ажратиб туради.

Ўзимиз алдаймиз

Бола ҳамма нарсада ота-онасига тақлид қилади. Шунинг учун ёлғон айтиш одатга айланган муҳитда яшаган бола, суҳбат чоғида ёлғонни аралаштиришни ўрганади.

Бу муаммонинг ечими бир вақтнинг ўзида ҳам оддий, ҳам мураккаб: ўзингиз ростгўй бўлишингиз керак.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!