• 2
  • 4
  •  
  •  
  •  
    6
    Shares

Одатда, тирноқларни чайнаш одати болаликда юзага келиб, анча узоқ вақт сақланиб қолади (баъзан бутун умрга) ва нафақат косметик камчиликлар, балки янада жиддий муаммоларга сабаб бўлади.

Агар ҳозиргача ушбу хунук одатдан қутула олмаган бўлсангиз, бир нечта синалган усулларни қўллаб кўринг.

Нима учун тирноқларни чайнамаслик керак

Табиийки, тирноқларнинг доимий чайналиши сизни ўлдирмайди, аммо кўпгина нохушликларга сабаб бўлиши мумкин. Қуйида бармоқларини оғзига солишни ёқтирадиганларни кутаётган асосий ҳатарлар:

Тирноқдаги бактериялар
  1. Тирноқларнинг шакли ва уларнинг атрофидаги тери ҳолати бузилади. Ортиқча тери қатламлари пайдо бўлади, шунингдек бехосдан терининг устки қатламига шикаст етказсангиз, жароҳатга инфекция тушиб, кучли яллиғланишга олиб келиши мумкин.
  2. Тишларнинг аҳволи бузилади: бўлинишлар ва эмалдаги ёриқлар юзага келиши мумкин. Зеро, тишлар, бу тирноқлар эмас ва яна ўсиб чиқмайди. Бундан ташқари, аҳволи атрофдагиларнинг кўзига тушиб турадиган олд тишлар таҳдид остида қолади.
  3. Ҳазм қилиш тизимининг бузилиши эҳтимоли ортади. Қўлларда, айниқса тирноқлар остида кўп сонли микроблар яшайди. Қўлларни оғизга қайта-қайта олиб бориш оқибатида эртами ёки кеч тирноқлар остидаги зарарли микроорганизмлар ичкарига киради.

Зарарли одатдан қутулиш

1. Тирноқларингизни тез-тез олиб туринг

Тирноқларни олиш

Тирноқ қанча калта бўлса, уни чайнаш шунча қийин.

2. Профессионал маникюр қилинг

Профессионал маникюр

Маникюрни бузишни кўзингиз қиймайди. Биринчидан, у чиройли, иккинчидан эса, у қимматли. Ёқимсиз одатни тарк этиш учун тирноқлар устига гель ёки акрил қоплаш мумкин: буни тишлаш анча қийин.

3. Битта тирноқни эҳтиёт қила бошланг

тирноқни эҳтиёт қилмоқ

Одатдан аста-секин қутулинг: бошланишига, масалан ўнг қўлингизнинг бош бармоғидаги тирноқни чайнашни ўзингизга тақиқланг. Аввал тақиқни ёдда тутиш қийин бўлади, аммо охир-оқибат битта бармоғингизни чайналувчилар қаторидан чиқаришга эришасиз. Тирноқнинг ташқи кўриниши эса сизга ёқиши аниқ. Шундан кейин одат бутунлай йўқолмагунича ҳимоя объектлари қаторига кўрсаткич бармоқ ва бошқаларини қўшиб боринг.

4. Аччиқ таъмли тирноқ қопламаларидан фойдаланинг

Аччиқ таъмли тирноқ қопламаларидан фойдаланинг

Тирноқларни чайнашга қарши лаклар ва эмаллар мавжуд. Бу воситалар ҳам дорихоналарда, ҳам косметика дўконларида сотилади.

5. Қўлқопда юринг ёки тирноқлар устига пластир ёпиштиринг

Қўлқопда юриш

Қатъий, аммо самарали: бу вазиятда сиз тирноққа жисмонан етиб бора олмайсиз.

6. Ўзингизни кузатинг

Қўлларингизни қандай вазиятларда ёки қандай руҳий ҳолатда оғзингизга олиб боришингизни тушунишга ҳаракат қилинг. Эҳтимол, тирноқнинг нотекислиги ёки ортиқча тери ғашингизга тегаётгандир, балки шунчаки зерикиш ёки ҳавотир сабабдир. Сабабни аниқласангиз, ўзингизни назорат қилиш анча осонлашади.

7. Бир одатни бошқасига ўзгартиринг

Тирноқ, стресс ўйинчоқлар

Қўлингизда кўпроқ нимадир ушлаб туринг – стрессга қарши ўйинчоқни силанг, спиннерни айлантиринг, бармоқлар орасида тангани ўйнанг ёки шунчаки авторучкани чиқиллатинг. Тирноқлар ўрнига олма ёки сақич чайнанг. Бир сўз билан айтганда, оғзингиз ва қўлларингизни зарарсизроқ бошқа нарса билан чалғитинг.

8. Шифокорга мурожаат қилинг

Баъзан тирноқларни чайнаш ақлий ёки руҳий юкламалардан дарак беради. Агар ҳамма нарсани синаб кўрган бўлсангизу, одат сиздан кучлироқ чиқса, шифокорга мурожаат қилинг.