•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Бугунги кунда иш берувчилар номзодни ишга олиш ёки олмаслик ҳақида якуний қарорга келгунича унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини таҳлил қиладилар. Зеро, профиль кўп жиҳатдан инсоннинг асосий фикрлари ва ҳаётий қизиқишларини акс эттиради.

Хўш, ходимлар бўйича менежерлар саҳифаларингиз (Facebook, Instagram, Одноклассники) орқали қандай маълумотга эга бўлишлари мумкин?

1. Резюмедаги маълумотларингиз қанчалик ростлиги

Келинг, резюмеда кўникмаларимиз, қизиқишларимиз ва иш тажрибамиз борасида ҳаммамиз ҳам бироз бўрттиришимизни тан олайлик. Лекин ижтимоий тармоқларда, айниқса очиқ саҳифаларда, сиз ҳар 15 дақиқага бемаъни нарса ёзадиган ишёқмасмисиз; паст даражадаги контент ихлосмандимисиз; мавзуга доир гуруҳларга аъзо бўлган профессионалмисиз ёки адоғи йўқ тажриба кўрсатилган резюмени жўнатиш билан бирга тармоқларда қуйида кўрсатилганга ўхшаш эълонни жойлаштирадиган ишсизмисиз – барини билиб олиш мумкин:

2. Қанчалик жиддий одамсиз

Аниқроғи, вақтингизни нималарга сарфлашни афзал кўрасиз. Агар ҳар соатда саҳифангизда ўйинларда эришган ютуқларингизни ўртоқлашсангиз ёки эркакларнинг азоби тўғрисидаги ибораларни жойлаштирсангиз, ишонч билан айтишимиз мумкин – топ-менежер лавозимини қўлга кирита олмайсиз.

 3. Саводингиз ва маълумотингиз даражаси

Иш берувчиларнинг 66 фоизи грамматика – уларнинг тадқиқотидаги энг бирламчи банд эканлигини тасдиқлайдилар. Агар жиддий компанияга ишга кириш ниятингиз бўлиб, ўйламасдан, яна вергулларсиз статуслар ёзсангиз, омад сизга кулиб боқмайди.

4. Қарашларингиз ва бағрикенглигингиз даражаси

Диний ёки ирқий иборалар, бир қарашда кулгили ёки беозор гапларга бўлган қизиқишингиз сизга қўл келмайди. Ҳаттоки диний гуруҳ вакили бўлган тақдирингизда ҳам.

5. Салбий жиҳатларингиз

Агар саҳифангизда иғволи видеолар ва мақолалар, 18+ гуруҳлари ёки очиқ суратлар сони кўп бўлса, сизни компанияда қўзғолон, жинсий инқилоб ёки уруш чиқмаслиги учун ишга олмайдилар.

6. Кўнгилочишни қанчалик ҳуш кўришингиз

Кадрлар бўлими доимий кечаларда олинган суратларни ҳам маъқулламайди – намойишкорона кечалар қироли орзудаги ходим бўлиб кўринмайди, тўғрими?

7. Ишончлилик даражаси

Аввалги иш жойига тегишли махфий маълумотни бажонидил бўлишадиган ёки собий ҳамкасблари ва раҳбарияти борасида шунчаки қўпол гаплар айтадиган одамлар ҳам бўлади. Бундай қилманг.

  • Сўнгги банддан аввал шуни қайд этамизки, юқорида санаб ўтилган ҳаракатларни бажариш тақиқланмайди, яъни мушукни расмини жойлаштирсангиз келажакда қандайдир иш берувчи уни кўриб, сизни жиддий одам эмас дея баҳолашидан қўрқиб ўтиришга ҳожат йўқ. Шунчаки махфийлик созлашларини назорат қилинг, жаноблар!

8. Ҳаётдаги позициянгиз ва фаоллигингиз

Саҳифангиз бўш бўлгани учун аввалги бандлар сизда йўғ-у, ўзингизни ғолиб деб ҳисоблаяпсизми? Ўйларингизни чиппакка чиқаришга мажбурмиз, бундай вазиятда қуйидача хулоса қилинади: нимагадир қизиқиш ва ташаббус кузатилмайди.

Нима учун? Чунки ходимлар бўйича менежерлар рад жавоби бериладиган номақбул контентни эмас, балки аксинча, сизнинг адекватлигингиз, масъулиятингиз ва касбга қизиқишингиз исботларини излайдилар. Шу боис саҳифаларингизни қизиқарли материаллар билан тўлдиринг, фикрларни ўртоқлашишдан қўрқманг ва уларга масъулият билан ёндашинг.