Виртуал мулоқот эркин ва фаол бўлган бугунги кунда ўзингизга ёққан қиз билан танишиш анча осонлашди. Албатта, оғзаки айта олмаганимизни ёзишимиз мумкинку.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бироқ, ўзига бино қўйган хотинбозлар сони кундан-кунга ортиб боргани сайин, гўзал қизларнинг талаблари ҳам янада кўпаймоқда. Айнан шунинг учун сизни оммадан ажратиб турадиган ва УНИ “тармоқда” қачон пайдо бўлишингизни кутишга мажбур қиладиган бир нечта қоида мавжуд.

Ёзишма бўйича қизиқтириш мумкинми

Энг муҳим қоидани ёдда тутинг: сиз қизни шунчаки сўзлашишга ундашингиз эмас, балки унда қизиқиш уйғотишингиз керак ва буни биринчи сўзларданоқ амалга ошириш зарур.

ЛЕКИН! Ёзишмада қизни қизиқтириш қўлингиздан келмаган бўлса ҳам (мулоқот бошидами ёки давомидами) жаҳл қилиш, ўзингизни айблаш, ўз кучингизга ишончни йўқотишга асло ҳожат йўқ. Балки сиз шунчаки унинг дидига мос келмассиз ёки унинг аллақачон севган инсони бордир.

Шунингдек, унга қўпол муомала қилиш ёки сизни “аҳмоқ” қилган деб ўйлаш мумкин эмас.

Эҳтимол унинг сизга муносабати ёмон эмасдир ва мулоқотингиз кейинроқ давом этар. Шунчаки ҳозир танишиш учун омадсизроқ вақт бўлган (оиладаги муаммолар, тушкунлик, балки ҳаммаси жуда жўндир: имтиҳонларга тайёргарлик, Интернетдаги узилишлар ва ҳ.к.).

Қиз болани қизиқтириш учун нима ёзиш керак

Одатийликдан қочинг

Агар қиз бола билан мулоқотда “Ишлар қалай? Нима қиляпсан?”, “Сен чиройлисан” каби одатий иборалардан фойдаланган йигитнинг имкони жуда кам бўлади.

Бу гапларнинг сийқаси чиққан ва ўзига хос эмас. Буни ҳамма ёзади. Яъни ҳозир оммадан ажралиб туришнинг айни вақти!

Қизнинг устингиздан кулишидан қўрқманг. Ахир айтишадику, қатъий ишонч билан айтилган ҳар қандай сафсатани нуқтаи назар сифатида кўрсатиш мумкин.

Кўтаринки кайфиятда бўлинг

Қизиқарли ҳазилкашга нисбатан камдан-кам одам эътиборсиз қолиши мумкин, шу боис мулоқотингиз оптимизм ва юморга бой бўлиши керак.

Ёзишмада ижобий ниятингизни ошкор этишнинг энг оддий усулларидан бири, бу – смайллардан (график смайллардан тортиб то “))))” каби энг соддаларигача) фойдаланиш.

Бу мулоқотни хилма-хил қилиш ва бир вақтда енгиллаштиришга ёрдам берали, аммо уларни ортиқча ишлатиш яхши эмас.

Ўзингизни реклама қилманг

Мақтанчоқлар ҳеч кимга ёқмайди. Нақадар ажойиб ва ўзига хос инсон эканлигингиз ҳақидаги ҳикоялар қиз болани қизиқтириши жуда мушкул масала. Хулосани унинг ўзи чиқаришига йўл қўйинг.

Яхшиси кўпроқ савол беринг, ахир қизлар ўзлари ҳақида гапиришни жуда яхши кўрадилар.

Турли билимларга эгалигингизни намоён этинг

Сиз ҳар томонлама ривожланган одам эканлигингизни у билиши керак. Бироқ намойиш билинмайдиган шаклда ўтиши керак. Буларнинг бари мақтаниш (“Бирам ақллиманки! Баракалла ўзимга!” – бундай дейиш керак эмас) бўлиб кўриниб қолмаслигига ҳаракат қилиш зарур.

Шунингдек, кутилмаганлик элементи ҳам катта аҳамият касб этиши мумкин. Масалан, қиз бола ҳамманинг “эркатойи” бўлган, исталган кечада барча кўришни хоҳлайдиган ва ҳеч бир байрам унинг бамаъни ҳазилларисиз ўтмайдиган йигит билан танишяпти. Табиийки, йигитнинг янги танишида ушбу кузатишларга асосланган умумий фикрга мойил тасаввур уйғонади.

Бироқ кейинроқ, уни яқинроқ таниганидан сўнг, йигит қизга ўзи тўқиган таъсирли шеърларини кўрсатади. Шу ондаёқ инсон ҳақидаги фикр ўзгаради, у қиз учун янада қизиқарли бўлиб қолади: суҳбат учун янги мавзулар бор, кейинчалик яна шундай кутилмаган янги “қирралар” очилишининг эҳтимоли мавжуд.

Мулоқотни медиафайллар билан бойитинг

Бундай мулоқот ижтимоий тармоқлар учун мос келади. Масалан, «Вконтакте» оммабоп сайтида суратлар, мусиқа, видео, гиф-файллар, матнли ҳужжатлар, совғалар каби файлларни юборишнинг кўп имкониятлари мавжуд. Буларнинг бари мулоқотни бойитиш, унинг қизиқишлари ҳақида билиб олиш ва ўзингизникини кўрсатишга ёрдам беради.

Шу билан бирга, медиафайлларни юбориш нимагадир шаъма қилиш, ўз ҳисларингизни намойиш этиш, уни учрашувга таклиф этиш учун ўзига хос усул бўлади.

Енгиллик ва мамнуният

Мулоқотингиз танг бўлмаслиги керак, ана шунда у сиз билан барча муаммоларини унутади.

Иккалангизга ҳам гапириш маъқул бўлган мавзуларни топинг (ҳордиқ, ҳаётдаги мақсадлар ва ҳ.к.), ҳаётингиздаги қандайдир ғайриоддий ёки кулгили воқеани қисқача айтиб беринг, ундан нейтрал, салбий ҳисларни уйғотмайдиган ниманидир сўранг.

Мавхумлик ва охиригача айтмаслик

Мулоқотда пикаперлик схемасидан фойдаланинг: бир яқин, бир узоқда бўлинг. Масалан, қиз билан икки кун давомида ёзишиб, кутилмаганда бир суткага йўқолиб қолинг, аммо кейинроқ бунга қизни ҳафа қилмайдиган ақлли изоҳ топинг (Интернет ўчиб қолди, далаҳовлига бувимга ёрдам беришга кетгандик, жиянимга қараб тургандим).

Қизиқтиришнинг яна бир усули сифатида унга совғангиз борлиги, аммо сирни сал кейинроқ очишингизни айтинг.

Бундай усуллар одатийликдан қочишга ва унинг сиз ҳақингизда кўпроқ ўйлашига сабаб бўлади.

Фаол ҳаётингиз ҳақида сўзлаб беринг

Қиз ҳар бир дақиқани сиз билан бирга ўтказишни исташига мажбур қилинг! Қишки болиқ ови, саёҳатлар, ҳиёбонлар, конькида учиш, кино, театрлар, машинада саёҳат…

Унга бир жойда ўтирмаслигингизни, сиз билан ҳеч қачон зерикиб қолмаслигини кўрсатинг! Албатта, ҳикояларингиз ҳақиқатга мос бўлиши керак, акс ҳолда бу ёлғон бўлиб қолади.

Сўзлашиш қоидалари

Қиз бола билан ёзишмада, хусусан, ҳаётдаги мулоқотда ҳам сўзлашиш қоидаларини унутмаслик керак:

  • Суҳбатдош саводли бўлиши керак. Биринчидан, оддийгина хатолар дугонангизнинг ғашига тегиши мумкинлиги эҳтимоли мавжуд, иккинчидан, айрим ибораларни у янглиш маънода тушуниши мумкин.
  • Одобсиз лексика ишлатилишига йўл қўймаслик керак. Қиз бола ўз нутқини назорат қила оладиган одамлар билан мулоқот қилишни ҳуш кўради (бунда дўстлар, танишлар билан қандай гаплашиш муҳим эмас). Маълумки, ёзма нутқда бундай сўзлар оғзакига нисбатан анча қўпол таъсир кўрсатади.
  • Хиралик қилмаслик керак. Энг ишончли усул – у ҳозир банд эмаслигини аниқлаб, гаплашиш учун сизга вақт ажрата олишини сўрашдир (айтганча, қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан эътибор ва маълум ғамхўрликни намоён этиш етарлича кучли психологик усул бўлиб, дарҳол суҳбатдошга мойиллик уйғотади). Акс ҳолда унинг жаҳлини чиқара бошлашингиз эҳтимоли бор. Зеро, бу вақтда у бошқа ишлар билан банд бўлиши мумкин (иш, меҳмонлар ёки бошқа тўғри келмайдиган вазият).

Шунингдек, мазкур ҳолатда хиралик деганда ўхшаш хабарларнинг тез-тез юборилишини (масалан, ҳар соатда “Салом! Ишлар қалай?”), мулоқотни давом эттиришга узоқ вақт кўндиришларни (“Кетмагин”, “Менга ёз/Нимадир айтиб бер” кабилар ва ҳ.к.) ҳам тушуниш мумкин.

Тахминий иборалар 

Табиийки, ҳаммаси сизнинг мақсадингиз, характерларга (сизники ва уники) боғлиқ. Мисол тариқасида бир нечта қўл келадиган (аксарият ҳолларда) ибораларни келтирамиз:

  • “Сен билан танишишни истардим. Қарши эмасмисан?” – бунда йигит ўз истакларини дарҳол ошкор этмоқда, аммо шу билан бирга қизнинг фикрига бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда;
  • “Бугун сени кўргандим. Кўринишинг ажойиб!” – бунда йигит бир йўла икки усулда эътибор қозонишга ҳаракат қилмоқда: қизиқтириш ва хушомад;
  • “Чиройли суратлар. Улар қаерда олинган?” – ижобий баҳолаш ва қизиқишнинг очиқ намоён этилиши.

Мулоқот учун кўплаб шаблонларни бериш бефойда, чунки йигитнинг ўзи ташаббус кўрсатиши керак. Аслида беҳосиб мисолларни ўйлаб топса бўлади, асосийси – ибораларда қўполлик, очиқ хушомад, икки хил маънолик бўлмаслиги керак.

Бундай усул ҳақиқатдан ҳам унга қизиқиш билдираётганингиздан далолат беради. Таққослаб кўринг: “Салом, Камола. Кунинг қандай ўтди?” ва “Салом. Кунинг қандай ўтди?”. Агар катта фарқни сезмаган бўлсангиз, шунчаки гапимизга ишонишни тавсия қиламиз!

СМС ёзишма

Бундай танишиш усули фейсбук, одноклассники каби ижтимоий тармоқлардаги танишувга нисбатан анча мураккаб, чунки фойдаланувчининг саҳифасига кириб у ҳақида кўп маълумот олиш имкони мавжуд эмас.

Бироқ, сизни қизиқтирган қиз билан таниш бўлсангиз, СМС ёрдамида (ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалар, қўнғироқлар, учрашувлар ва ҳ.к.лар ўртасида) мулоқотни давом эттириш мумкин. Зеро ҳар бир хабар – нафақат эътиборнинг бир бўлаги, балки қандайдир ўзига жалб қиладиган сирлиликка эга жараёндир ҳам.

Бунда ҳиссиётларни ошкор этиш, қаергадир боришга таклиф қилиш, романтик ёки кулгили шеърлар, турли тилаклар (омадли кун, хайрли тонг ва тун ва ҳ.к.) ўринлидир.