Ер юзида ҳар куни ҳодисалар ва табиий офатлардан ташқари, орамиздаги энг оддий инсонлар томонидан амалга ошириладиган яхшиликларга ҳам гувоҳ бўламиз. Қуйида кенг юракли қаҳрамонларнинг воқеаларини тақдим этамиз ва улар ҳақида ҳозироқ сўзлашга шошамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида кенг юракли қаҳрамонларнинг воқеаларини тақдим этамиз ва улар ҳақида ҳозироқ сўзлашга шошамиз.

Фидокор шифокор интернетни лол қолдирди

© weibo.com

Хитойлик жарроҳ Ло Хэн 28 соат давом этган оғир навбатчилик ва 5 та жарроҳлик амалиётидан сўнг зўрға оёқда тургани боис, касалхона йўлагида уйқуга кетган. Ушбу сурат бир зумда интернетда тарқалиб кетди ва минглаб одамлар шифокорнинг фидокорлиги ҳамда ўз ишига содиқлигидан ҳайратланди.

Идиш ювувчи ресторан эгасининг шеригига айланди

Гамбиялик 62 ёшли Али Сонко 14 йил давомида Даниядаги машҳур Noma ресторанида идиш ювувчи бўлиб ишлаган. Яқинда эса уни ушбу маскан эгасининг тўлақонли шериги этиб тайинладилар. Ресторан эгаларининг фикрича, Али уларнинг бизнесидан улуш олишга лойиқ, чунки у “рестораннинг ҳақиқий қалби ва юрагига” айланган ва ресторан ишчилари раҳбарият қарорини чин дилдан қўлладилар.

Бу футбол жамоасда бир киши ҳамма учун ва ҳамма бир киши учун

© AFP/EAST NEWS   © AFP/EAST NEWS 

Бразилиялик футболчи Эвертон Луис ирқчилик жанжалининг қурбонига айланди: матч вақтида қарши жамоанинг мухлислари аламли сўзларни бақириб, ҳақоратли ёзувларни осиб қўйишди. Футболчи босимни кўтара олмади ва кўзларида ёш билан стадионни тарк этди. Бироқ, унинг жамоадошлари бунга бефарқ қолмадилар – бир нечта ўйинчи Луиснинг ёнига бориб, оғир дақиқага уни қўллаб-қувватладилар.

Гайриоддий чегирма олиш мумкин бўлган Ресторан

Италиядаги ресторан эгаси Антонио Феррари масканида фарзандлари хушмуомала ва тарбияли бўлган оилалар учун 5% чегирма жорий этишга қарор қилди. Унинг айтишича, ресторанидаги қарийб 30% ота-оналар фарзандларининг ҳатти-ҳаракатларини назорат қила олмайди. Шу боис у ёқимли бонусни жорий этишга қарор қилган.

Итни қутқарган ўт ўчирувчи

Андрю Клейн АҚШнинг Санта-Моника шаҳрида ўт ўчирувчи бўлиб ишлайди. Чақирувларнинг бирида ёнаётган уйдан аранг тирик қолган итни кўтариб чиқдилар. Бироқ, Андрю ўзини йўқотмай, жониворни тезликда жонлантиришга ҳаракат қилди. Итнинг эгалари у тирик қолиши мумкин деб ўйламаган эди, аммо барчаси яхшилик билан тугади.

Официант ногирон аёлни овқатлантиришга ёрдам берди

Ушбу воқеа АҚШдаги Иллинойс штатида жойлашган кафеларнинг бирида юз берди: кекса эркак ва унинг ногирон турмуш ўртоғи тушлик қилиб ўтиришган эди, бироқ кутилмаганда официант уларга ёрдамга келди. Ёш йигит столга ўтириб, эри тинчгина тушлик қилиши учун аёлни овқатлантиришга ёрдам беришга қарор қилди.

Одамни қутқариш учун Tesla автомобилини қурбон қилди

Мюнхен остидаги тезкор шосседа қиймати 100 минг АҚШ долларидан ошадиган Tesla автомобилининг ҳайдовчиси ҳар томонга силкиниб юраётган Volkswagen Passat автосини кўриб қолди. У машинага тенглашгач, ҳайдовчи эркак рулга боши билан йиқилиб, беҳуш ҳолдалигини кўрди. Шунда суперкар эгаси Volkswagen олдига ўтиб, ўз автомобили ёрдамида машинани тўхтатди ва эркакнинг ҳаётини қутқариб қолди.

UFC чемпиони саратонни енгган болага камарини совға қилди

Бир неча йил аввал жангчи Коди Гарбрандт оққон хасталигига йўлиққан Мэддокс Мэпл исмли болакай билан танишган. Коди Мэддоксдан қуйидаги ваъдани олган: у чемпион мақомини ютиб олади, болакай эса саратонни енгиши керак. Улар берган ваъдаларини бажаришди ва Гарбрандт ўз камарини Мэддоксга совға қилди.