•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Ҳаёт — мураккаб нарса, бироқ уни бироз енгиллаштиришга уриниш ҳеч қачон кеч эмас.

Сизнинг эътиборингизга умуман ўзгача бажарилиши керак бўлган нарсалар рўйхатини ҳавола этмоқчимиз.

Чипс қадоғини қайиринг

Чипсларни ейишни қулайлаштиришнинг оддий усули: пакетни очинг ва чипсларни юқорига итарган ҳолда, қадоқнинг пастки қисмини қайириб букланг. Мана шунда қўлингизни қадоқнинг тагигача олиб киришга ҳожат қолмайди ва улар тоза сақланади, пакетни эса столнинг устига ҳам қўйиш мумкин бўлади.

Бокални оёқчасидан ушланг

Бокални оёғидан ушлаш керак. Агар косачасидан ушлайдиган бўлсак, ичидаги ичимлик тез исиб кетади.

Нонни ушоқларсиз кесинг

Нонни кесишда уваланиб кетмаслиги учун оддий йўл бор: ноннинг юза қисмини тахтакач устига терс қилиб қўйинг.

Овқатни духовка остидаги қутида иситинг

Сиз духовкада бирорта егулик пишираётган бўлсангиз, унинг остидаги қути ҳам қизийди. Агар сиз жуда кўп таомлар пишираётган бўлсангиз, пишириб бўлган таомларингизни иссиқ сақлаш учун, уларни мана шу қути ичига солиб қўйинг

Шарбатни қутичасининг учларидан ушлаб ичинг

Шарбат боланинг устига тўкилмаслиги учун, юқорисидаги учларини тўғрилаб қайиринг ва болага қутини шу учидан ушлашини айтинг. Воҳеей – чанқоқ қондирилди, кийимга эса шарбат тўкилмади.

Ноннинг устига колбасани тўғри қўйинг

Бекамикўст бутерброд учун икки тилим колбасани олинг. Уларни ўртасидан тенг қилиб кесинг ва текис чеккаларини “ташқарига” қилиб қўйинг. Ички перфекционист шодликка тўлади!

Стакан ёрдамида мусиқани баландлатинг

Телефондан мусиқа эшитаётганингизда уни стакан ичига солсангиз, овози бир неча баробар баланд чиқади.

Ҳожатхона қоғозининг йиртиб олинадиган учини олдинга қилиб осинг

Ҳожатхона қоғозини йиртиб олинадиган учини деворга қаратиб эмас,балки девордан ташқарига қилиб осинг. Гарчи мазкур масала юзасидан хануз тортишувлар давом этаётган бўлса-да, шундай осилган қоғозни йиртиб олиш қулайроқ ва бунда зарарли бактериялар бўлиши мумкин бўлган қўллар деворга тегиб кетмайди.

Атирларни фақат қулоқ орқасига ва бўйинга сепинг

Уларни билакларга суртиш керак эмас, сабаби ишқаланганда иссиқлик ажралиб чиқади ва учувчан муаттар ифор тез буғланиб кетади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!