•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Сайёрамиздаги энг муваффақиятли одамларнинг дунёқарашига таъсир қилган китоблар.

1. Жефф Безос: “Куннинг қолган қисми”, Кадзуо Исигуро

Amazon интернет-компанияси асосичисининг айтишича, у илмий-оммабоп адабиётга нисбатан романлардан кўпроқ билимга эга бўлар экан. Тадбиркорнинг севимли асарлари рўйхатини урушдан кейинги Англия тўғрисида баён қилувчи “Куннинг қолган қисми” китоби бошлаб беради.

“Менинг севимли китобларимдан бири бўлган “Куннинг қолган қисми”ни ўқигандан сўнг узоқ вақт таассурот остида бўласиз. Мен яна 10 соат давомида гўёки дунёдан узилган ҳолатда қолганман. Китоб менга ҳаёт ва афсусланиш ҳақида кўп нарса сўзлаб берди”, – дея ўртоқлашади ўз ҳислари билан Безос.

2. Шерил Сэндберг: “Вақт синиғи”, Мадлен Л’Энгл

Шерил Сэндберг “COO Facebook”даги интервьюларидан бирида болалигида ўзини ушбу фантастик асарнинг жуда ғалати қаҳрамони ўрнида тасаввур қилганини айтган.

“Мен Мэг Муррига айланишни истардим, – дейди дунёдаги энг нуфузли аёллардан бири. – Менга унинг тизим адолатсизлигига қарши курашда бошқалар билан ҳамкорли қилиши ҳамда оиласини кўп сонли қийинчиликлардан асрашга урингани ёқарди”.

3. Сатья Наделла: “Мослашувчан онг”, Кэрол Дуэк

Microsoft компанияси бошқарувчи директорининг таъкидлашича, бу китоб унинг дунёқарашини буткул ўзгартирган.

“Унда гап белгиланган фикрлаш ва ўсиш фикрлаши ҳақида боради. Ўсиш фикрлашига эга одамлар доим янги нарсани ўрганишга тайёр. Бу китобни ўқигач, миямида қандай жараёнлар юз бераётгани, компаниямизга таълим маданияти хослиги ва ходимларимиз қанчалик қизиқувчан эканлиги борасида фикрлай бошладим”, – дея таассуротларини изоҳлайди Сатья Наделла.

4. Жон Чемберс: “Гекльберри Финннинг саргузаштлари”, Марк Твен

Cisco Systems корпорацияси собиқ директорининг айтишича, Марк Твеннинг машҳур асари ёшлигида унга дислексияни енгишга ёрдам берган.

“Айнан шу китоб мендаги жиддий муаммолардан бирини ютуғимга айлантиришга ёрдам берган”, – дейди Чемберс.

5. Жефф Вейнер: “Бахтли бўлиш санъати. Ҳаёт учун қўлланма”, Далай-лама XIV

LinkedIn раҳбарининг таъкидлашича, Далай-ламанинг диний руҳдаги асари унга ҳақиқий ҳамдардлик ҳиссини ўргатган.

“Бу мен эришишга уринаётган нарса, – дейди интервьюларнинг бирида Вейнер. – Мен “уриняпман” деяпман, чунки бу осон эмас”.

6. Уоррен Баффет: “Оқил инвестор”, Бенжамин Грэм

Машҳур инвестор мутолаани яхши кўради, бироқ 1949 йилда чоп этилган мазкур китоб унинг рўйхатида алоҳида ўрин тутади.

“Оқил инвестор” маблағ тикишнинг фойда келтирадиган тизимини яратишни ўргатади. Баффетнинг айтишича, бу асарни тасодифан китоб дўконларидан бирида кўриб қолган ва у энг яхши китобга айланган.

7. Марк Бениофф: “Жанг санъати”, Сунь-цзи

Salesforce корпорациясининг бошқарувчи директори Марк Бениофф Сунь-цзининг ҳарбий асарини иш фаолияти учун энг фойдали китоб дея қайд этади.

У ҳаттоки 2008 йилдаги нашр учун шарҳ ҳам ёзган:

“Кўп йиллар аввал биринчи марта “Жанг санъати”ни ўқиганимдан буён ҳаётимнинг кўплаб соҳаларида мазкур китобда ёзилган тамойилларни қўлладим. У менга анча тажрибали одамлар билан бирга саноатда ишлаш ҳамда уларни енгиш йўлларини кўрсатган. Унинг ёрдамида Salesforce компанияси дастурий таъминот соҳасида ютуққа эришди”.

8. Кэрол Бартц: Нэнси Дрю тўғрисидаги китоблар серияси, Кэролайн Кин

“Менга Нэнси Дрю ҳақидаги барча ҳикоялар ёқарди, – дейди америкалик тадбиркор ва Yahoo компаниясининг собиқ бошқарувчиси. – Бу қаҳрамон ақлли ва ҳамма нарсани назорат остида ушлаб тура олади. Унинг ҳаёти ажойиб. Бундан ташқари, унинг спорт машинаси бор”.

9. Стив Жобс: “Йогнинг таржимаи холи”, Парамаханса Йогананда

Жобс 1974 йилда руҳий озуқа излаб, Ҳиндистонга сафар қилган. Дзен-буддавийлик фалсафаси Стив Жобснинг ҳам ҳаёти, ҳам ихтироларига катта таъсир кўрсатган.

2011 йилда Жобснинг ўзи режалаштирган дафн маросимида унинг дўстлари ва қариндошларига “Йогнинг таржима холи” китобининг нусхалари тарқатилган. Китоб Ғарбда медитация амалиётини тарғиб қилган ҳинд гуруси томонидан ёзилган. Жобс ўлимидан сўнг маросимга келган барчага айнан шу китоб мазмунини етказишни хоҳлаган.

Telegram, Facebook, Odnoklassniki va VK-dagi kanallarimizga obuna bo’lishni va do’stlaringiz bilan qiziqarli layfxaklarni ulashishni unutmang!