•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ҳар биримиз умримиз давомида бир марта бўлса ҳам интернетда ўзимизни ҳимоя қилиш тўғрисида ўйлаб кўрган бўлсак керак. Ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам браузер, ижтимоий тармоқ ва бошқа турли дастурлар фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни йиғишини биладилар, бироқ уни четлаб ўтиш ҳақида кўпчиликда маълумот йўқ.

Агар бизни кузатишларини истамасак, интернет-серфинг ва маълумотларни сақлаш хавфсизроқ бўлиши учун Марказий Разведка Бошқармасининг (CIA) собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шифрланган алоқа сайтлари

Кўплаб одамлар уларда яширадиган нарса йўқ деб ҳисоблашади. Махсус хизмат ходимларига уларнинг қаерда бўлгани, Facebookдаги саҳифаларда оммага ҳавола этган маълумотлар ва интернет дўкондан сотиб олган маҳсулотлар қизиқарли эмас деб ҳисоблашади. Улар ҳақлар. Бироқ бундай ёндашув муаммонинг бошқа томонига ҳам тааллуқли.

“ “Яширадиган нарсам йўқ” деганингизда “мени интернет хавфсизлиги ҳуқуқи ҳавотирга солмайди, мени кузатишларига розиман” деяпсиз”.

Эдвард Сноуден ўз ҳуқуқларингизга шунчаки беэътибор бўлиш ва шифрланган уланишга эга бўлган сайтлардангина фойдаланишни маслаҳат беради. Бу “https” билан бошланадиган сайтлардир. Ғаразли мақсаддаги одамлар хизмат ҳужжатларингиз, ишга оид ёзишмалар, суратларни ўғирлашлари мумкин ва уларнинг кейинги тақдири нима бўлишини ҳеч ким башорат қилолмайди. Шунинг учун бу масалага жиддий муносабатда бўлинг. Уланиш хавфсизлигини ҳар сафар текширмаслик учун сиз кирадиган барча сайтларни шифрлайдиган махсус  плагин ўрнатинг.

Ёзишмалар тилсимоти

Ишга оид ёзишмаларни амалга оширасиз ёки дўстларингизга фарзандларингизнинг суратларини юборасизми? Буларнинг бари ғараз мақсадли одамлар қўлига тушиб қолиши мумкин. Агар ўзингизни хавфдан озод этмоқчи бўлсангиз, браузерингиз учун махсус шифрлайдиган кенгайтмани ўрнатинг. Унинг ишлаш усули оддий: сиз хатни жўнатасиз, қабул қилувчи уни шифрланган белгилар кўринишида олади. Хатни шифрдан чиқариш учун у махсус калитни киритиши керак. Фақат калитни СМС ёки ижтимоий тармоқдаги хабарнома орқали жўнатманг. Яхшиси уни шахсан ёки шифрлардан фойдаланадиган дастур орқали етказинг.

Мессенжерлар

Ғаразли мақсадни кўзлаганлар кўпинча мессенжерларга суиқасд қилишади. Биринчи навбатда ўзингизни ҳимоя қилиш учун ёзишмани автоматик равишда шифрлайдиган Telegram, WhatsApp, Facebook Messenger, Signal Private Messenger ва ҳ.клардан фойдаланинг. Агар кимдир ёзишмаларингизга таҳдид қилса, фақат белгилар тўпламини кўради, уларни шифрлашга эса инсон ҳаётидан кўп вақт талаб этилади. Бироқ у месенжер эгаси бўлган компаниянинг қизиқувчанлигидан сизни қутқара олмайди: компанияда ёзишмаларингизни ўқиш имконини берадиган калит бор, бирор воқеа юз берса, улар калитни ҳуқуқни ҳимоя қилувчи компанияларга тақдим этишлари мумкин.

Уни четлаб ўтиш учун хатни юбориш жараёнида шифрлаш учун уланган плагиндан фойдаланинг. Бундай плагин кўпинча OTR: off the record — ёзиб олишга қаршилик қилувчи деб аталади. Масалан, RedPhone.

Хавфсиз “булутлар” ҳақида

Маълумотларини облакода сақлаш ҳам хавфсиз эмас. Google Drive, Dropbox, OneDrive, iCloud, Cloud.Mail, Yandex.Disk, — буларнинг бари ғаразли мақсадни кўзлаганлар учун нозик ҳисобланиб, улар паролни танлаб, тизимнинг нозиклигидан фойдаланиб қолишлари мумкин. Маълумотларингизни сир сақлашни истасангиз, уларни шифрлайдиган дастурдан фойдаланинг. Бундай дастурлар компьютерда папкани яратади, сиз эса у ерга файлларни жойлайсиз, улар шифрланиб, облако сақлаш жойига юборилади. Масалан, Boxcryptor дастурини ўрнатишингиз мумкин, улар шахсий фойдаланиш учун бепул.

Сирли браузер

Агар жамоат жойида шифрланмаган Wi-Fi дан фойдаланишингизга тўғри келса, трафикнинг ўзини (браузернигина эмас) шифрланг. Бунинг учун VPN дан фойдаланган маъқул, содда қилиб айтганда, сиздан VPN-провайдергача борадиган шифр билан ҳимояланган канал. Провайдер серверида трафик шифрдан чиқарилади ва ўз вазифасига кўра юборилади. Сиз бепул провайдерлар, масалан, VPNbook ёки Freevpnдан фойдаланишингиз мумкин. Бундай уланиш сабабли сиз интернетга компьютерингиз орқали эмас, VPN серверидан чиқаётгандек тасаввур пайдо бўлади.

Сиз яна TOR браузерини ўрнатишингиз мумкин, уни тўғри созланса, сизнинг кимлигингиз ва қаерда эканлигингизни ҳеч ким била олмайди.

Бузилган телефон

Флешка, телефон ва йўқотишингиз эҳтимоли бўлган бошқа қурилмаларни шифрлаб қўйинг. Бунинг учун интернет орқали юклаб олиш мумкин бўлган кодлашнинг оддий дастурларидан фойдаланинг. Одатда бундай дастурлар сиз учун сезилмас ҳолда, яъни файлларни автоматик тарзда шифрлайди ва шифрдан чиқаради. Агар шифрланган қурилма ғайрли мақсадларни кўзлаган одамлар қўлига тушгудек бўлса, у телефондан ҳеч нима ололмайди.

Смартфон ва планшетларни тўлиқ шифрлаш учун операцион тизимнинг ўрнатилган функцияларидан фойдаланган маъқул. Android қурилмаларида “Созлаш -> Хавфсизлик”, iOS да эса “Созлаш -> Пароль”га қаранг.

Шахсий суҳбатлар

Маълумки, деярли ҳар бир телефонни зимдан эшитиш мумкин. Шахсий суҳбатингиз бошқаларга ошкор бўлмаслиги учун EAGLE Security каби махсус иловалар мавжуд. Бундай иловалар барча асосий станциялар жойлашувини эслаб қолади ва кузатади. Агар базалардан бири шаҳар бўйлаб ҳаракат қилайтгани, вақти-вақти  билан ўз ўрнидан йўқолишини сезса, улар буни ёлғон ва шубҳали дея белгилаб, телефон эгасини огоҳлантиради. Мазкур дастурларда телефонда ўрнатилган иловалардан қай бирида видеокамера ва микрофон фойдаланилиши, бирор ҳолат юз берганида ўчириб қўйишни ҳам кўриш имкони мавжуд.

Қинғир реклама

Жосус-вируслар оддий реклама бўлиб кўриниши мумкин. Ғайрли мақсадли одамлар қармоғига тушиб қолмаслик учун компьютерингиза рекламани блок қилувчини ўрнатинг. Дастурий таъминот, айниқса вирусларга қарши дастурларни ўз вақтида янгиланг.

Яхши пароль  – муваффақият гарови

Мураккаб пароллар ўйлаб топинг. Оддий сўзлар, рақамлар кетма-кетлиги, туғилган кун санаси, исмингиз ва уй ҳайвонининг лақаби – энг ишончсиз пароллардир. Яхши пароль бош ва кичик ҳарфлар, рақам ҳамда тиниш белгиларидан иборат бўлади. Сайт, почта ва ижтимоий тармоқлар учун ҳам турли пароллар ўйлаб топиш ҳам муҳим. Акс ҳолда аккаунтингиз бузилган ҳолатда пароль бошқа ресурсларда ҳам ғайрли мақсадни кўзлаганлар томонидан фойдаланилиши мумкин.

Оммавий муҳитда ўзингиз ҳақингизда маълум қилишдан аввал икки марталаб ўйлаб кўринг.