Кийим дўконлари кўпинча бизларни янада кўпроқ пул сарфлашга ундаш учун турли ҳийлалардан фойдаланади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари харидорлардан яшириши мумкин бўлган ҳолатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Чегирмали савдо харидорларга эмас, дўконларга кўпроқ фойда келтиради

Чегирмали савдоларни ўтказиш – Сиз сотиб олишни ўйламаган нарсани харид қилишга мажбурлаш усулидир. Ҳар ким ҳам чегирмани кўргач, фойдали битимдан воз кечишга қодир эмас. Бироқ, бундай савдо ортида аслида нима яширинган?

  • Баъзан чегирмали савдо арафасида кейинчалик уларни эълон қилиш ва харидорларни жалб этиш учун маҳсулотларнинг нархлари атайин оширилади.
  • Дўкон пештахтасида ва рекламада 70%гача чегирмлар кўрсатилиши мумкин. Аслида эса фақатгина битта буюм 70%га арзонлашади. Қолганларнинг нархи эса кўпи билан 10 фоизга камаяди.

2. Брендга қараб бир хил кўринган ўлчам кичик ёки катта бўлиши мумкин

Турли кийим ишлаб чиқарувчиларининг ўлчам сеткалари фарқ қилади, шу боис бир дўконда Сизга S ўлчами тўғри келган бўлса, бошқасида М ўлчамига зўрға сиғасиз. Айрим компаниялар аёл харидорлар маҳсулотларини яхшироқ харид қилиши учун атайин ўлчамларни “камайтиришади”.

3. Машҳур дизайнер билан ҳамкорлик сифатни кафолатламайди

Йирик брендлар вақти-вақти билан машҳур дизайнерлар ҳамкорлигида ишланган кийимлар линиясини чиқариб туради. Бундан мақсад – харидорларни эксклюзив буюм учун кўпроқ пул тўлашга мажбурлашдир. Бироқ, эксклюзив фақатгина чиқариладиган кийимнинг чекланган миқдоридан иборат бўлади, унинг сифати эса одатда ҳудди шу дўкондаги бошқа кийимлардан ортиқ бўлмайди.

4. Чегирмали савдо бўлими атайин бетартиб кўринишда бўлади

Ҳеч шундай ҳолатга дуч келганмисиз? Дўкондаги кийимлар тартиб билан осилган ва пештахталарга тахланган бўлади. Аммо, чегирмали савдо бўлимида буюмлар бетартиб равишда битта уюмга ташлаб қўйилган бўлади. Сотувчилар тартибсизлик орасида харидор анча арзон нархдаги буюмни топиб, ўзини бахтли ҳис қилиши ва тезроқ уни сотиб олишга ҳаракат қилиши учун атайин шу усулдан фойдаланишади.

5. Кийим ишлаб чиқаришда зарарли кимёвий моддалар ишлатилади

Буюмдаги ёрлиқ унинг табиий материаллардан ишланганини тасдиқлаб туришига қарамай, у саломатлик учун ҳавфли бўлиши мумкинКийим ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кимёвий моддаларни махсус лаборатория текширувисиз аниқлаш мумкин эмас. Маълум зарарли моддалар дизайнерлик ғоясини юзага келтиришга ёрдам берса (буюмга керакли ранг ёки фактурани беради), бошқалари кийимларни ҳашаротлар ва моғордан ҳимоя қилади. Янги кийимларни кийишдан аввал доим ювинг. Бу ҳавфли кимёвий моддалар миқдорини камайтиришга ёрдам бериб, аввалроқ шу кийимни юқумли касаллиги бор одам кийиб кўрган бўлса Сизни ҳимоялайди.

6. Табиий матолар нархидаги синтетика

Кийим ишлаб чиқарувчилари кўпинча харидорларни табиий матолардан ишланган нисбатан қиммат буюмларни харид қилишга ундаш учун синтетика нархларини оширадилар. Харидорга пахта ёки жундан ишланган кофта синтетикага нисбатан у қадар қиммат эмасдек туюладива фойдали харид бўлишига ишонади.

7. Бозордаги дизайнерлик буюмлари бутиклардаги ҳудди шу товарлардан ёмонроқ сифатга эга

Аксарият одамлар пулини тежаш умидида дизайнерлик буюмларини олиш учун бозорларга боришади. Бу ердаги кийим ва аксессуарлар фақат кўринишидангина дизайнерлик тўпламларидаги нусхаларга ўхшайди. Кўпинча люкс даражасидаги брендлар қиммат бутикдан буюм сотиб олишга имкони бўлмаганлар ҳисобидан фойда олиш учун атайин бозорлар учун арзон хомашёдан шундай маҳсулотларни ишлаб чиқаради

8. Ёмон сифатли буюмлар

Оналаримиздан яна анча кийишимиз мумкин бўлган нарсалар қолган. Замонавий кийимлар кўпича сифатсиз бўлади: яхши тикилмаган чоклар, эгри чоклар, чала туширилган сурат, арзон пластмасс фурнитурага эга бўлиб, бир нечта ювишдан сўнг ўзгариб қолади. Ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади ҳам айнан шунда: кўпроқ сотиб олишимиз учун тез ва арзон бажариш.

9. Мода ҳар ҳафта ўзгаради

Мода саноатини 2 та мавсум бошқарган вақтлар ўтиб кетди: баҳор-ёз ва куз-қиш. Ҳозирги ишлаб чиқарувчилар микротрендлар томон йўл олдилар. Деярли ҳар ҳафта дўконларда харидорлар кўпроқ пул сарфлашни исташи учун замонавий янгича услублар пайдо бўлади.

Асосий сурат: depositphotos