Кўпчиликнинг фикрича, кенг кўламли ядровий уруш юз берган тақдирда Ер юзида тирик ҳеч нарса қолмайди. Бироқ, омон қолиш имконияти анча юқори бўлган тирик организм турлари ҳам мавжуд.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизни ядровий урушдан қўрқмайдиган 9 та ҳаёт шаклига оид илмий фактлар билан таништирамиз.

500 радга тенг доза инсон учун ҳалокатли

Биз ҳамма ерда нурланиш мавжуд оламда яшаймиз. Қуёшдаги ядровий реакцияларнинг ёруғлиги ва иссиқлиги тириклигимизнинг зарурий шарти ҳисобланади. Бироқ, Чернобиль АЭСида юз берган авария инсон учун нурланишнинг нақадар ҳавфли эканлигини кўрсатиб берди. 500 радга тенг нурланиш биз учун ўлимни англатади, аммо нурланишнинг улкан миқдорларини кўтара оладиган ҳаёт шакллари мавжуд.

Ичак таёқчаси 6 000 рад нурланишга чидайди

Ичак таёқчаси 6 000 радга тенг нурланишда омон қолиши мумкин. Бу бактериялар ичак флорамизнинг 80%ни ташкил қилади, шу боис ўлганимиздан сўнг ҳам ичагимизнинг қайсидир қисмида таёқча кўпайишда давом этишига ишончимиз комил.

Суварак — 10 минг рад

Улар энг мураккаб шароитларда омон қолишга қодир – хусусан, сувараклар Хиросимада ядро бомбаси портлаши марказидан яқин ҳудудда қутулиб қолган ва мослашган. Бугунги қурол анча қудратли, аммо инсонга нисбатан суваракларнинг омон қолиш имконияти барибир юқорироқ. 10 минг радга тенг нурланишда 10% сувараклар тирик қолади.

Дрозофила — 65 минг рад

© flickr  

Кўпаювчи майда пашшалари 65 минг радга тенг нурланишда омон қолади. Бундай чидамлилик уларнинг организмидаги ҳужайраларнинг секин бўлиниши туфайли юзага келган. дрозофилаларнинг устунлиги шундаки, улар ўта тез кўпаяди. Демак, бу тур янги шароитларга тезда мослаша олади.

Чаён — 90 минг рад

Чаёнлар сайёрамизнинг Антарктидадан ташқари барча минтақаларида яшайди. Улар 90 минг рад нурланишдан сўнг омон қолишидан ташқари, ядровий қишдан ҳам ўтиши мумкин. Агар ядровий уруш қуёш нурларини тўсиб қўядиган чанг булутларини ҳосил қилса ҳам, чаёнлар мавжудликда давом этади.

Браконидлар — 180 минг рад

Ушбу ҳашарот 180 минг радга тенг нурланиш дозасига чидай олади. Улар тез кўпаяди, аммо бундай ҳашаротлар одатда тухумларини бошқа мавжудотларнинг организмига қўйиши қийинчилик туғдириши мумкин.

Амёба ўзига хос уйқуга кетиши мумкин

© flickr  

Ҳаётнинг энг содда шаклларидан бири, эҳтимол, ядровий урушдан кейинги оламда тирик мавжудотларнинг янги турлари пайдо бўлишига асос солиши мумкин. Экспертларнинг фикрича, амёба аниқ омон қолади. У ўзига хос уйқуга кета олади, бундан ташқари дунёда бу микроорганизмларнинг улкан миқдори мавжуд, улар тежликда кўпаяди ва нурланишга таъсирчан эмас.

Deinococcus Radioduran бактерияси ўз ДНКсини тиклашга қодир

Нурланиш ҳавфли ҳисобланади, чунки у тирик мавжудотларнинг ДНКсини емиради, аммо бу бактерия инсон учун ҳалокатли дозадан 5 000 маротабага кўпроқ миқдорда ҳам омон қолиши мумкин. Deinococcus Radioduran ультрабинафша нурлари, нурланиш, кислота, совуқ, сувсизланиш ва очлик таъсирига чидамли бўлиб, ўз ДНКсини тиклай олади.

Ёмғир чувалчанги зарарланган ҳудудда ҳаётга мослашиши мумкин

© flickr  

Чернобиль АЭС яқинидаги кўлда икки турдаги чувалчанг ўзининг кўпайиш услини ўзгартириб, янги шароитларга мослашишга эришган.

Имилдоқ очиқ фазода тирик қолишга қодир

Мазкур кичик умуртақасиз мавжудот ўзининг чидамлилиги билан ҳайратга солади. У очиқ фазода тирик қолиши мумкин, нурланишга чидамли, етарлича узоқ вақт кўп миқдордаги углерод оксидли газ ва олтингугурт водороди мавжуд атмосферада қолиши мумкин. Ушбу митти мавжудот клиник ўлим ҳолатида бўлиб, 10 йилдан сўнг ҳаётга қайтарилиши мумкин. Нурланишга келсак, бу имилдоқ учун шунчаки сезиларсиз ноқулайликлардир.

Асосий сурат: DianeNelson