•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ҳозирда барчамиз профессионал фотосуратчига айланиш бўсағасига турибмиз. Ҳақиқий касб эгалари бу фикрга қўшилмасада, қўлимиздаги смартфонлар тобора яхшиланмоқда.

Тўғри, баъзан кўплаб функцияларни тушуниш қийин кечади, шу боис телефондаги суратларни сифатли ва аъло қилишга оид маслаҳатларни тақдим этамиз.

Фокусни созлаш

Автофокус режимида биз кадрда нима муҳиму, нима йўқлиги ҳақидаги қарорни машинага ишонамиз. Ишонинг, инсон буни яхшироқ бажаради. Бундан ташқари, қўлда созланган фокус экспозицияни ҳам тузатиш имконини беради.

Кадрга композиция қўшиш

Кадрга буюмлар қўшишга ҳаракат қилинг – сурат яшай бошлайди ва унда ўқиш истагини ҳосил қиладиган воқеа пайдо бўлади. Бироқ, бунда меъёрга амал қилиш зарур: агар композиция ортиқча юкланса, у оддий тартибсизликка айланади.

Чақноқни танлаб ёқиш

Ўрнатилган чақноқ ҳақида унутинг. У ҳажмин ўлдиради. Бироқ, бу қоидада истисно ҳам бор: чақноқдан юздаги ортиқча сояларни олиб ташлаш учун қуёшли кунда фойдаланиш мумкин.

Фильтрларни унутиш

Эндиликда фильтрлар ёмон дид аломатидир. Фильтрлар ўрнига яхшиси ёрқинлик, контраст ва кескинликни созлашга ҳаракат қилинг. Яшасин табиийлик!

Тўғри фон танлаш

Агар «мушукни топ» мавзусида сурат олаётган бўлмасангиз, унда оқ шубада оппоқ қорда суратга тушмаган маъқул. Фонга эътибор беринг: у қарама-қарши рангда бўлиши ва суратни яширмасдан қайд этиши керак.

Керакли ракурсни танлаш

Зўр кадр чиқиши ёки мутлақо дидсиз нарса ҳосил бўлиши ракурс танловига боғлиқ. Масалан, ҳаракатсиз объектлар кичик бурчак остида суратга олинса, улар бузилгандек кўринади. Тепадан, пастдан, ён томондан – фарқи йўқ, асосийси ракурс шаклга урғу бериши керак.

Телефонни ушлаш қулай

Телефонни икки қўллаб ушланг, янада яхшиси тирсакларингиз билан ён томонга таянг. Балки сезилмас, аммо барчанинг қўли титрайди. Камера ҳаммасини сезади ва сурат аниқ чиқмайди.

Ёруғлик ҳақида ўйлаш

Энг яхши ёритиш – кундузги ёруғликдир. Сунъий ёритиш созлаши билан бошни қотиришни истамайсангиз табиийликни танланг.

Техникани тозалаш

Суратлар хира чиқаётгани сезиляптими? Эҳтимол объектив шунчаки бармоқлар изи ва чангдан кирлангандир. Суратга олишдан аввал уни мато билан артинг.