Дўконга бориб пулларингизни йўқотасиз, паст ойлик маошига рози бўласиз ёки ҳаракат қилиш ўрнига диванда ётасиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Пул нимага сарфланганини қайд этмайсиз

Пул ҳисоб-китобни яхши кўради ва бу шунчаки айтилган ибора эмас, балки чора кўриш учун йўриқномадир. Ҳаражатларнинг ҳисоб-китобини юритмас экансиз, маблағ қаерга кетаётганини билмайсиз ва зарур бўлганда ҳам ҳаражатларни оқилона қисқартира олмайсиз.

Ҳозирда барча ҳаражатларни тез ва содда қайд этиш имконини берадиган кўплаб қулай иловалар мавжуд. Бу одат тусига айланганидан кейин унга аҳамият беришдан тўхтайсиз, аммо ҳар ой пулни нималарга сарфлаганингизни кўра оласиз. Навбатдаги даврда бу кераксиз ҳаражатлардан воз кечиш имконини беради.

2. Кунига бирон миқдорда пул четга олиб қўймайсиз

Ҳар куни бир неча сўмни тежаш орқали ой охирида ўзингизга анчадан бери орзу қилиб юрган ёки яқин кишингизга совға қилишни истаган қайсидир буюмни сотиб олишингиз мумкин.

Ҳар куни кичик миқдордаги пулни четга олиб қўйишга қарор қилгандан сўнг ҳаётингиз сифати кескин ёмонлашишидан қўрқманг. Амалда худди аввалгидек ўзингизга керакли ва унча керак бўлмаган нарсаларни харид қилишда фарқни сезмайсиз. Бироқ, ой ёки йил охирида одатийдан кўпроқ нарсани олиш имкони туғилади.

3. Чегирмали маҳсулотларни изламайсиз

Чегирмалардан фойдаланиш ёқимли бўлиши билан бирга (сиз тизимни алдаб, маҳсулотни у сотилиши керак бўлган нархдан анча арзонга олдингиз) ҳақиқатдан ҳам фойдалидир. Маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда сотиб олиш, кинога ярим баҳосига бориш ҳамда ресторанлар, кафе ва етказиб бериш хизматларининг махсус таклифларидан фойдаланишнинг уяладиган ери йўқ.

Атрофдагиларнинг нигоҳида камбағал бўлиб кўринмайсиз – эҳтимол, улар сизнинг оқилона ёндашувингизни тўғри баҳолайдилар.

Кийимларни мавсумга қараб янгиламаслик яхши одатга айланади: ёзда қишки ботинкалар одатда арзонроқ бўлади, бир неча ойдан кейин эса албатта асқотади.

4. Харидлар рўйхатини тузмайсиз

Дўконга оч ҳолда ва маҳсулотлар рўйхатисиз бориш аллақачон хунук одат ҳисобланади. Сиз ўзингиз еб битиролмайдиган миқдорда егулик сотиб оласиз ва натижада бекорга пул сарфлайсиз.

Агар рўйхат ёзилган қоғозларни доим уйда унутиб қолдирсангиз, рўйхатни мобил иловада сақланг. Шунда маҳсулотлар рўйхати доим қўл остингизда бўлади ва ортиқча нарсани харид қилиш истаги камаяди.

5. Пулни жуда тез сарфлайсиз

Бугун пул ўтказиш саноқли сонияларда бажарилади ва бу ҳолат ҳам ижобий, ҳам салбий томонларга эга. Биз ўйламасдан картани терминалга киритамиз ва пуллар ҳисобдан учиб кетади. Бунда ҳақиқатдан ҳам зарур буюмлар ҳамда сотиб олмасак ҳам бўладиган нарсалар ўртасидаги чегарани фарқламай қўямиз.

Жиддий харидларни бирдан ўйламасдан амалга оширманг. 24 соат қоидасига амал қилинг: агар бир сутка ўтгач буюмни сотиб олишга ёки хизмат учун тўлашга аввалгидек тайёр бўлсангиз, тўланг. Бироқ аксарият ҳолларда кечаги ғоядан бугун воз кечасиз.

6. Рекламага ишонасиз

Интернет ва телевизордаги реклама бизнинг харидга оид афзалликларимизга у ёки бу жиҳатдан таъсир кўрсатади. Биз айнан роликдаги гўзал малласоч қиз ишлатган тиш пастасидан фойдаланишни хоҳлаймиз. Бу маҳсулот унга ўхшашларидан фақат нархида фарқ қилиши ҳам муҳим эмас.

Истеъмолга оқилона ёндашинг ва буюмларни машҳурлигига эмас, балки сифатига қараб танланг. Бу ном учун ортиқча тўлашмаслик имконини беради.

7. Кам пул келтирадиган ишни бажаришда давом этяпсиз

Иш учун иш, бу – қаҳрамонларга хос ёндашув, аммо амалда қўл келмайди. Ҳар қандай меҳнат учун ҳақ тўланиши керак. Асосийси, ўзингизга “Ха, мен чиндан шу ҳаққа лойиқман” дея олишингиз зарур.

Эндиликда тўлақонли ҳаёт кечиришга имкон бермайдиган паст маошли ишда меҳнат қилишда давом этиб ўзингизни кундалик ҳурсандчиликлардан маҳрум этасиз. Иродангизни бир ерга тўплаб, сизни мутахассис сифатида ҳурмат қилишадиган, меҳнат учун картага келадиган миннатдорлик эса сизни қониқтирадиган янги жойни топинг.

8. Бўш вақтингизни кўпроқ пул топишга сарфламайсиз

Вақтингиз ва кучингиз – сизга кўпроқ пул топиш имконини берадиган қимматли ресурслардир. Албатта, уларни бекорга сарфламасангиз.

Ҳаттоки суткасига 8 соатдан ишлаб, қўшимча пул ишлаш имкониятларини топиш мумкин.

Масалан, такси хизматига ишга кириб, ишдан қайтишда одамларни манзилига етказиб қўйиш, қўшнининг итини айлантириш ёки қизиқишингизни пуллаш.

9. Асосий актив – соғлиғингизга кераклича эътибор қаратмайсиз

Агар ишингиз давомий тушкунликка айланган, иш жараёнининг ўзи эса анчадан буён қониқиш келтирмаётган, барчасидан кейин ишлаб топилган пулни сарфлаш истаги қолмаётган бўлса, бу ташвишли ҳолат.

Саломатлик ва яхши кайфият бўлмаса, қолгани ҳам бўлмайди. Машқ залига боришга эриманг, уйқингизни назорат қилинг, витаминларни вақтида қабул қилинг – яхши ҳолатда бўлиш учун барча зарур нарсаларни бажаринг.