Кундалик турмушимизда бизни кўплаб нарсалар ўраб туради. Баъзида улар шу қадар одатий кўринадики, ҳаттоки уларнинг нега кераклиги ва қандай пайдо бўлгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Келинг, энг оддий буюмларнинг ноодатий вазифаларига оид воқеаларни билан танишиб чиқамиз.

Кулчадаги тешик

© depositphotos

Замонавий мегаполисдаги одатий кунимиз камдан-кам усиз ўтмайдиган ширинлик бир неча юз йиллик тарихга эга.

Бугунги қандолатчилар ҳар қандай шакл ва ҳажмдаги энг мазали пишириқни яратишга қодир. Авваллари эса пишириқнинг четлари ва ўртаси бир хил пишишини таъминлаш қийин кечган. Айнан шунинг учун ошпазлар ҳеч қандай муаммо бўлмайдиган ана шу шаклни ўйлаб топганлар.

Фритталар

Фритталар — автомобиль ойналарининг четларида симметрик тарзда жойлашган кичкина қора нуқталардир. Улар пиширилган керакмик бўёқдан иборат бўлиб, бир нечта вазифани бажаради.

Биринчидан, фритталар ойнани маҳкамлаб турадиган герметик елимни ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади. Иккинчидан эса, бундай қора нуқталар кўпинча ойна четларида тўпланиб қоладиган ифлосликларни сездирмайди.

Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак

Мазкур буюмнинг фақатгина битта вазифаси бордек туюлади ва унинг номи ҳам айнан шундан далолат беради. Бироқ, бари у қадар осон эмас.

Кўзойнак маҳаллий аҳолини “қор ёғдусидан” ҳимоялаш учун энг чекка Шимолда ихтиро қилинган. Ушбу буюм XII асрда Қадимги Хитойдаги қозилар орасида кенг тарқалган бўлиб, улар гувоҳлардан ўзларининг ҳақиқий ҳисларини яшириш учун кўзойнак таққанлар.

Дафтарлардаги ҳошиялар

Даставвал ҳошиялар ўқитувчиларнинг нафрат тўла изоҳлари ёзилиши учун ўйлаб топилмаган.

Гап шундаки, авваллари китоблар ва дафтарлар кўпинча каламушлар ва сичқонлар ҳужумига учраган. Кемирувчилар қоғознинг четларини кемиришни ҳуш кўрган. Кемирувчилар қоғоз билан бирга муҳим маълумотнинг бир қисмини еб қўймаслиги учун ҳошиялар ўйлаб топилган ва улардан ташқарига чиқамасликка уринишган.

Гольф коптокчасидаги ботиқлар

© Pixabay  

Биринчи гольф коптоклари мутлақо силлиқ бўлган. Бироқ, ҳисобсиз синовлар ва хатолар натижасида ушбу олижаноб спорт ишқибозлари эски, ишқаланган ва емирилган ёриқли копток билан ўйнаш анча осонлигини тушуниб етганлар. Шунинг учун гольф ўйинчилари камдан-кам янги коптокларни харид қилганлар ва йиллар давомида битта коптокдан фойдаланганлар.

Буни сезган копток ишлаб чиқарувчилари кўплаб ўйимларга эга махсус “эскирган” коптокларни тайёрлай бошлаганлар.

Камарча

© flickr  

Ушбу кичик мато бўлагини кўплаб куртка ва пальтоларнинг орсида кўриш мумкин. Камарчалар биринчи мартта ҳарбий шинелларда бир неча юз йил аввал пайдо бўлган. Ўша даврларда шинеллар жуда катта ўлчамда тикилган ва унда одам ўралишиб қолмаслиги учун кичкина мато бўлаклари ёрдамида “белини ингичкалатиш” керак бўлган. Шунингдек, ҳарбийлар шунчаки камарчани ечиб, улкан шинелдан тунда адёл сифатида фойдаланиши мумкин бўлган. Вақт ўтган анъаналар ўзгарди, аммо камарчалар барибир қолди.

Осма қулфдаги тешик

Ҳозирда осма қулфлардан кўпинча шаҳар ташқарисидаги уйларнинг дарвозалари учун фойдаланилади ва улар ёғингарчилик туфайли тез ишдан чиқади.

Кимдир бундай вазиятда шунчаки янги қулф сотиб олади, аммо бундай қулфда кичкина тешикча борлигини кўпчилик билмайди. У машина мойини қуйиш учун қолдирилган. Мой қуйилганидан сўнг калит яна ҳеч қандай қийинчиликсиз қулфда айлана бошлайди.

Қулоқчинлар штекеридаги чизиқлар

Эҳтимол, барча қулоқчинларнинг штекерида 3 та чизиқ борлигини кўргандирсиз. Уларни чирой учун чизишмайди. Ҳар бир чизиқдан иккала қулоқчин томон симлар боради ва бу чизиқларсиз қурилмаган уланганда товуш фақат битта қулоқчиндан таралган бўларди.

Танга гурти

Сиз мана шу ғадир-будур танга четининг ўз номи борлигини билмагандирсиз. Аммо, унинг номи – танга гурти.

У XVI  аср бошида пайдо бўлган. Ўша пайтларда ўғрилар янги танга ясаш учун танганинг четларидан қимматли металларни арралаб олганлар. Ана шундай қалбаки нусхаларга қарши курашиш учун, танга четига нақш тушириш ўйлаб топилган. Даврлар ўзгарди, аммо гурт қолди.