• 4
  • 1
  •  
  •  
  •  
    5
    Shares

Бола чарчаб хархаша қиляптию, ёнингизда эса китоблар ва ўйинчоқлар бўлмаса, унга телефонни беришга шошилманг. Навбатда ўтирганда ёки транспортда кетаётганда кичкина болани чалғита оладиган бир нечта қувноқ ривожлантирувчи ўйинлар билан танишамиз.

1. Мусиқани топ

Болага таниш қўшиқ, масалан мультфильм ёки болалар дастуридан олинган мусиқани куйланг ва унинг номини топишни сўранг.

2. Нима йўқолди?

Бу ўйин кафеда ўтирганларга мос келади. Бир нечта буюм, масалан вилка, қошиқ ва туздонни олиб, боладан уларга диққат билан қарашни сўранг. Сўнгра уларнинг устига салфетка ёпиб, билдирмасдан битта буюмни четга олинг. Айнан нимани олаётганингиз кўринмаслиги учун салфетканинг ўзингиз томондаги четини кўтаринг. Энди салфеткани очиб, боладан нима йўқолганини топишни сўранг.

3. Кимлигини топ

Ҳаёлингизда қандайдир ҳайвонни ўйланг, бола эса унинг кимлигини топиш учун саволлар берсин. Масалан, қуйидагича саволлар бериш мумкин: “У ўкирадими?”, “У иссиқ жойда яшайдими?”, “Унинг мўйнаси борми?”

4. Тегиб кўр

Маълум рангдаги буюмларга тегишини айтинг. Бунда мебель, кийим ва боланинг қўли етадиган ҳамма нарсага тегиш мумкин. Атрофдагиларга ҳалақит бермасдан юришнинг имкони бўлса, ўйинни янада жонлантиринг.

5. Бир шаклдаги буюмларни топ

Боладан атрофида маълум шаклдаги ниманидир кўраётганини сўранг. Масалан: “Думалоқ ниманидир кўряпсанми?” ёки “Учбурчакка ўхшаш нимадир кўряпсанми?”

6. Мен кўряпман

Иккалангизга кўринадиган буюмни танлаб, “Мен ниманидир кўряпман ва бу … Нима бу?” деб сўранг. Агар бола алифбони билса ва сўз бойлиги бўлса, сўзнинг биринчи ҳарфини айтинг.

Фақат ранглар ва шаклларни тушунадиган жуда кичик ёшдаги болаларга шу сифатларнинг бирини айтиб, буюмни тасвирланг. Масалан: “Мен ниманидир кўряпман, у қаттиқ ва ялтироқ”.

7. Фарқни топ

Бу ўйин учун Сизга ручка ва қоғоз керак бўлади. Қоғозни тўртта квадратга бўлиб, учтасида бир хил фигура, тўртинчисида эса бошқа ниманидир чизинг. Масалан, учта ит ва битта мушук. Сўнгра боладан бошқаларидан фарқ қиладиган бўлакни кўрсатишни сўранг.

Боланинг ёши катталашгани сайин вазифани қийинлаштириш мумкин: учта бўлакда бешта доира, охиргисида эса – олтита чизиб, фарқни топишини сўранг.

8. Содда топишмоқлар

Осон топишмоқни айтинг, масалан: “Менинг тўртта оёғим бор, мен оппоқ ва момиқман. Мен кимман?” ёки “Мен юмалоқман, икки қўлим, атрофимда эса кўплаб рақамлар бор. Мен нимаман?”

9. Қайси қўлдалигини топ

Аввалига қўлингизда ҳеч нарса йўқлигини кўрсатинг. Сўнгра бир қўлингизга тангага ўхшаш кичик буюмни солиб, қўлларни орқангизга яширинг ва бир неча марта буюмни қўлдан-қўлга ўтказинг. Сўнгра танга қайси қўлингизда эканлигини сўранг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!