Ақлли одамлар ўз туйғуларини тушуниб, уларни бошқара оладилар. Ушбу кўникманинг сири улар амалга оширадиган вазифаларда эмас, улар бажарамайдиган ишларда ҳамдир.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ақлли одамлар ўз туйғуларини тушуниб, уларни бошқара оладилар. Ушбу кўникманинг сири улар амалга оширадиган вазифаларда эмас, улар бажарамайдиган ишларда ҳамдир.
Ҳар қандай вазиятда ҳам сокинлик, қалб мувозанати ва ўз-ўзини бошқариш қобилиятни сақлаб қоладиган одамлар бизда таассурот уйғотади. Буни донишмандлик деб атаймиз ва қачондир шундай бўлишга умид қиламиз. Кўп нарса бизга бахтли бўлишда халақит бериб, олдинга ҳаракат қилишга йўл бермайдиган хулқ-атвор моделларига боғлиқ экан.

1. Улар кайфиятларини бузишга йўл қўйишмайди

Агар ўз-ўзингизга берадиган баҳо ва кайфият бошқалар фонида қандай кўринишингизга боғлиқ бўлса, бахт сизга тегишли эмас. Ақлли одамлар муваффақиятларидан хурсанд бўлишганида, ўзгаларнинг фикри ва хизматлари бу хурсандчиликни камайтиришига йўл қўйишмайди.
Ўзгалар нима деб ўйлаши ва қандай йўл тутиши муҳим эмас. Бу сизнинг ўзингиз ҳақингиздаги фикрингизга таъсир кўрсатмаслиги лозим. Айни вақтда атрофдагилар сиз ҳақингизда қандай фикрда бўлишларига қарамай, у ҳар доим субъектив ва асл моҳиятни акс эттирмайди.

2. Улар унутишмайди

Ҳиссий жиҳатдан саводхон бўлган ҳафагарчиликларни осон кечиришади, бу уларни бутунлай унутадилар дегани эмас. Кечириш ёқимсиз вазиятни “қўйиб юбориб”, олдинга қараб ҳаракатланиш демакдир. Бу улар ҳафа қилган инсонга иккинчи имконият беришни англатмайди.
Ақлли одамлар ўзгалар хатоси оқибатларига ўралашиб қолишни исташмайди, шунинг учун дастлаб уларни кечиришади, кейин эса келажакда ўзларини бундай вазиятлардан ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришади.

3. Улар танкка пичоқ билан қарши чиқишмайди

Ақлли одамлар эртага янги кун ва янги кураш экани ва ўзларини қандай ҳимоя қилишни биладилар. Можароли вазиятларда кўпинча назоратни йўқотамиз ва бошимизни ишлатмай енгилишимиз муқаррар бўлган жанг сари отланамиз. Ўз ҳисларини тушуниш ва уларни бошқаришни билганлар қачон ўз фикрида маҳкам туриб олиш, қайси вазиятларда курашдан чекиниш кераклигини баҳолай оладилар.

4. Улар идеал ортидан қувишмайди

Ҳиссий жиҳатдан етук инсонлар етишиб бўлмас идеални мақсад қилмайдилар, чунки у мавжуд эмаслигини билишади. Абсолют мукаммалликка интилиб, доим ҳафсалангиз пир бўлади. Натижада истаган нарсангизга эриша олмаганингиз туфайли ўзингизни азоблайсиз. Ақлли одамлар бунинг ўрнига эриша олган нарсаларидан хурсанд бўлишади.

5. Улар ўтган замонда яшамайдилар

Одатда, мағлубият – эришиш қийин бўлган нарсага ҳаракат қилиш ва таваккалчилик натижасидир. Ақлли одамлар муваффақият – мағлуб бўлиш ва олдинган интилиш кўникмасига боғлиқ эканини биладилар. Бироқ эски хатоларга ёпишиб олиш орқали буни амалга ошириб бўлмайди. Ўтган замон билан яшасангиз, у сизнинг ҳозирги кунингизга айланади ва келажакдан маҳрум этади.

6. Улар муаммоларга диққатни қаратишмайди

Ҳиссий ҳолатингиз сиз ўйлаётган нарсага бевосита боғлиқ бўлади. Жорий муаммоларга диққатингизни қаратсангиз, салбий ҳислар ва зўриқиш ҳолатига “шўнғийсиз”. Ақлли ва ҳиссий жиҳатдан саводхон бўлганлар муаммолар ҳақида эмас, уни ҳал этиш йўллари ҳақида ўйлаш кераклигини билишади.

7. Улар нолийдиганлар билан мулоқотда бўлишмайди

Нолиш ва шикоят қилиш ишқибозлари муаммолари таъмини чексиз равишда “тотиб кўришади”. Ўзларини яхши ҳис этишлари учун уларга ачинадиган, шафқатли тингловчилар керак. Бундайлардан узоқроқ юрган маъқул, йўқса ўз салбий оқимларида “чўктирадилар”.
Шикоят оқимини тўхтатишнинг яхши усули – одамдан ўз муаммоларини қандай ҳал этмоқчилигини сўраш. Шикоятчи уларни ҳал этиш йўлларини ўйламаётган бўлса ё жим бўлади, ё ваниҳоят фойдали фикрлашга ҳаракат қилади.

8. Улар кек сақлашмайди

Жаҳлимиз чиққанида ҳис этадиган туйғуларимиз бу зўриқишга билдирилган реакциядир. Чеклаб ўтишў имконсиз бўлган таҳдид соя солганда бундай хулқ-атвор жон сақлаш учун зарур. Бироқ ҳаммаси ортда қолганида юзага келган гина ўзимизга зарар келтиради. Вақт ўтиши билан ҳатто саломатликда акс этади. Гина сақлаш – доимий зўриқиш бўлиб, ақлли одамлар бор кучи билан буни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади.

9. Улар ўзлари истамаган нарсага рози бўлишмайди

Кўпчилигимизга “йўқ” сўзини айтиш мушкул. Бироқ у фойдаланиш керак бўлган улкан кучга эга инструментдир. Янги мажбуриятларни бўйнимизга олишни рад этиш орқали ўзингизга мавжуд бўлган вазифаларни бажариш имконини берасиз.


Албатта, бу рўйхатни тўлиқ деб бўлмайди. Бироқ ҳеч бўлмаганда хулқ атворнинг айнан шу зарарли моделларини бартараф этишни ўрганиш орқали ўзингизга катта ёрдам берган бўласиз.