Йирик компаниялар кўп ҳолларда бир хил номдаги маҳсулотларини турли мамлакатларда турлича номлайдилар. Агар сиз хориж мамлакатида узоқ вақт давомида муваффақиятсиз тарзда қандайдир маҳсулотни излаётган бўлсангиз, ажаб эмаски, у мазкур мамлакатда “тахаллус остида” тарқалган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизни жаҳонда машҳур бўлган брендларнинг бошқа мамлакатлардаги номлари ўзгартирилиши ва бу қайси сабабларга кўра амалга оширилишини билиб олишга чақирамиз.

Бургер Кинг

© Burger King 

Burger King илк ресторани 1954 йилда АҚШда пайдо бўлди, ундан сўнг муассаса мазкур ном остида бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади. Бироқ Австралия бозорига чиқишдан аввал компания раҳбарлари ушбу мамлакатда мазкур номдаги бренд мавжудлигини аниқлашди. Шунинг учун Австралияда Burger King ресторанлари учун янги ном – Hungry Jack’s ўйлаб топилди.

Axe

© Unilever

Unilever компанияси Axe маркасига Францияда 1983 йилда асос солди, бироқ баъзи мамлакатларда ном бошқа брендлар билан “банд қилинган” эди. Бундан ташқари, инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда «axe» сўзининг маъноси “болта” бўлиб, уни парфюмерия билан боғлаш мушкул эди. Маҳсулотни Буюк Британия, Ирландия, Австралия, Янги Зеландия ва Хитойда тарқатиш учун фирма Lynx (лотинча сўз “шошилиб югуриш”) номини олди.

Даноне

© Danone

“Danone” брендига испан фармацевти Исаак Карассо томонидан асос солинган. У маркани ўғли Даниэлга (Данон – унинг оиладаги лақаби) атаб номлаган. АҚШ бозорига чиқилаётганда фирма раҳбарлари бренд номини “американча” –  “Dannon” дея аташга қарор қилдилар. Аввалги номни америкаликлар икки сўз «dan» ва «one»га бўлиб, нотўғри талаффуз қилишар эди. Шунинг учун Штатда бўлганингизда сизга таниш бўлган маҳсулотнинг ғайриоддий номидан ҳайратга тушманг, бу хато эмас.

Рехона

© Unilever

“Axe” (Lynx) каби “Rexona” ҳам “Unilever” компанияси бренди саналади. Буюк Британияда ушбу бренд “Sure”, АҚШда — “Degree”, Японияда — “Rexena”, Жанубий Африкада — “Shield” номи билан машҳур.

 

Mr. Clean

 

© Procter & Gamble

Қайта номланишлар сони бўйича рекордчи бўлган бренд “Mr. Clean”дир. Деярли барча йирик мамлакатда ушбу тозалаш воситаси ўз номига эга. Улардан баъзилари қуйидагича: “Mr. Clean” (АҚШ, Канада), “Meister Proper” (Германия), “Monsieur Propre” (Франция), “Maestro Limpio” (Мексика ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатлари), “Mastro Lindo” (Италия). Буюк Британия ва Ирландияда восита соддагина “Flash” номи билан аталади.

Бленд-а-мед

© Procter & Gamble

“Procter&Gamble” компанияси “Crest” тиш пасталарни 1955 йилдан бери ишлаб чиқаради. Германия, Польша, Болгария, Украина, Россия ва баъзи хориж мамлакатларида ўзгача, яъни “Blend-a-med” дея аталади.

Dove

© Mars, Incorporated

“Dove” шоколадини дунёдаги кўплаб мамлакатларда сотиб олиш мумкин, бироқ айнан шу маҳсулот Буюк Британия, Миср ва Ҳиндистонда “Galaxy” номи остида маълум.

Tвикс

© Mars, Incorporated

Шоколадли батончик дастлаб “Raider” деб номланган ва илк бора 1967 йилда Буюк Британияда ишлаб чиқарилган. 1979 йилда маҳсулот АҚШга “Twix” номи остида импорт қилинди. Бироқ кўплаб Европа мамлакатларида ҳозирга қадар “Raider” маркаси остида сотилади.

Lay’s

© PepsiCo

“Walkers” компанияси Буюк Британияда 1948 йилда ташкил этилган. 1989 йилда  “Lay’s” чипсларини ишлаб чиқарувчи “Pepsi-Co” компанияси “Walkers”ни қўлга киритди. Шундан кейин инглиз чипслари дизайни ўзгартирилди, бироқ аввалги Walkers номи сақлаб қолинди.