Бу усуллар ҳаттоки энг одамови суҳбатдошни ҳам енгиш имконини беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Кучли сўзлардан фойдаланинг

Ишонарли нутқ акс таъсирга эга сўзлардан ташкил топади. Бу усул доим рекламада қўлланилади.

Шунчаки тасаввур қилинг, кимгадир автотранспорт воситасини суғурталаш хизматини сотишингиз керак. Албатта, Сиз ҳар куни йўлларда минглаб авариялар ёки бахтсиз ҳодисалар содир бўлишини айтишингиз мумкин. Бироқ, гапни бошқачароқ қурган афзал: «Ҳар куни йўлларда минглаб одамлар ҳалок бўлади» ёки «Ҳар куни минглаб авариялар ўлим билан якун топади ».

Ўлим — ҳодисага нисбатан кучлироқ сўз.

Такаббур эмас, муносиб кўринишга урининг

Ёқимли ташқи қиёфа ўзига тортади, аммо тескари натижага ҳам олиб келиши мумкин. Ҳатар қуйидагидан иборат: бошқаларга нисбатан яхшироқ кийнган одам кучни ҳис этади ва кўпинча ўзини такаббурона тута бошлайди. Бу эса ихлосни қайтаради.

Унутманг, Сиз ишонтиришга уринаётган одам асоссиз равишда Сиздан устун: унинг «йўқ» дейиш ҳуқуқи бор. Шунинг учун яхши кўринишга, аммо бошқалардан ўзиб кетмасликка ҳаракат қилинг.

Келажакка эътибор қаратинг

  • Биринчидан, «Биз бўламиз» ёки «Биз буни бажарамиз» каби иборалар инсон онгида бунинг ҳақиқатда ҳам юз беришига оид фикрни ҳосил қилади.
  • Иккинчидан, келажак вақт ишлатилган гаплар Сиз ваъдангизни бажаришингиз ва уни ташлаб қўймаслигингизга нисбатан унда ишонч уйғотади.

Бироқ, бунда меъёрни англаш зарур. Ўта хиралик қилманг ва бошқа учун қарор қабул қилманг. Яхшиси, мазкур қарорнинг имкониятлари ва ижобий таъсирларига эътибор қаратинг.

Мос мулоқот каналини танланг

Агар кимнидир кўндиришни истасангиз, суҳбатдош учун қулай мулоқотни яратишингиз керак. Шу боис, у айнан қандай мулоқот қилишни исташини аниқланг: шахсан, телефонда ёки электрон почта орқали. Шу тариқа, унинг содиқлигини ва ўзингизнинг омадга бўлган имконитларингизни оширасиз.

Суҳбатдошнинг тилида сўзлашинг

Оддий ҳақиқат: одамлар ўзларига ўхшаган, ўзлари тушуна оладиганларга тезроқ ишонадилар. Шунинг учун Сизнинг вазифангиз – суҳбатдошга мослашиш. У жаргон ишлатмаяптими? Демак, Сиз ҳам ишлатманг. Ҳаззилашяптими? Сиз ҳам юмор ҳиссингизни кўрсатинг.

Бу қоида новербал мулоқотга ҳам тегишли. Агар инсон фаол имо-ишоралардан фойдаланса, Сиз ҳам жонли ва очиқ бўлишингиз керак. Агар у ёпиқ ҳолатларни танласа, янада вазмин бўлиш ўринли.

Шунингдек, бу усул одамлар гуруҳида ҳам иш беради. Шунчаки, аудитория қандай мулоқот усулига ижобий муносабат кўрсатаётганини аниқлаш керак.

Нутқингизни бузманг

Ҳар сафар «э-э-э» ёки «а-а-а» товушларини айтганингизда суҳбатдошнинг ишончини йўқотасиз.

Ёдда тутинг: нутқ аниқ ва тушунарли бўлиши керак.

Бу натижага эришишнинг энг яхши усуллари — уйда машқ қилиш ва сўзларни талаффуз этишдан бир сония аввал ўйлаб олиш.

Вақтни тўғри танланг

Суҳбатда омадга эришишнинг яна бир гарови – тўғри танланган вақтдир. Бунинг учун ўша одамни ўрганишингиз, унинг турмуши ва жадвалини таҳлил қилишингиз керак бўлади.

Масалан, аксарият банд раҳбарлар ҳафта бошида ишга кўмилган бўлади, жума куни эса ҳаёлан ишдан четлашади. Шу боис, пайшанба уларни кўндириш учун энг яхши вақт бўлиши мумкин.

Суҳбатдош ортидан фикрларни қайтаринг

Оддийгина қайтариш орқали инсонга уни тинглаётганингиз ва тушунаётганингизни кўрсатасиз. Бир вақтнинг ўзида шахсий фикрингизни ҳам баён этишингиз мумкин, масалан қуйидагини айтиш мумкин: «Сизни тўғри тушунган бўлсам, буни А ва В туфайли муҳим деб ўйлайсиз. Мен тушундим ҳамда C ва D ҳақида ўйладим». Ибора ҳаттоки алифбесиз ҳам жуда яхши иш беради.

Ҳиссиётларингиз устида ишланг

Иштиёқ ва тўлқинланиш суҳбат давомида табиий йўл билан ривожланиши керак. Одамга дарҳол босим ўтказиб, барча ҳис-туйғуларни тўкиш орқали уни эзишингиз ёки итариб юборишингиз мумкин.

Диалогни кўтаринки, аммо сокин усулда бошлаб, сўнгра аста-секин тавсилотларни ёритиш, тобора кўпроқ эҳтирос ва ғояга қизиқишни намоён этиш мумкин. Шу тариқа, Сиз табиий кўринасиз ва ҳаяжонингиз суҳбатдошга кўчади.