Ҳафта ортидан ҳафта доимий ҳаловатсизликда ўтиб боради ва кўпинча буларнинг ортида энг асосий нарсани эътибордан четда қолдирамиз. Лекин, буни тушуниб етганимизда жуда кўп вақт ўтиб кетган бўлиши мумкин, зеро бу вақтни умуман бошқача – фойдали тарзда ўтказишимиз мумкин эди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида одамлар кўпроқ нимадан афсус қилишлари ва қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкинлигига доир маслаҳатлар билан танишишингиз мумкин

Емирувчи муносабатларни қурадилар

Аксарият одамлар емирувчи муносабатлар гирдобида яшайди, чунки ёлғиз қолишдан қўрқадилар. Бироқ, ўнлаб йиллар ўтганидан сўнг кўп умидсизлик, оғриқ ва алам олиб келадиган одам билан яшагандан кўра, ёлғиз бўлган яхшироқ эканлиги маълум бўлади.

Яқинлари билан кам вақт ўтказадилар

Иш ва уй юмушлари билан банд бўлиб аксариятимиз яқинларимизга жуда кам вақт ажратамиз. Афсуски, буни кўпинча мураккаб лаҳзаларда тушуниб етамиз: болалар улғайиб, мустақил ҳаёт бошлайдилар, турмуш ўртоғимиз билан илиқ муносабатлар ўтиб кетади, ота-онамиз билан қандайдир фожиа юз беради.

Кўп вақтини бекорчиликка сарфлайдилар

Сериалларни томоша қилиш, ижтимоий тармоқларда ўтириш, телефондаги ўйинлар ўйлаганиздан анча кўпроқ вақтни олиб қўяди. Зеро, бу вақтни нисбатан фойдалироқ машғулотларга сарфлаб, турмуш даражамизми яхшилашимиз мумкин эди.

Носоғлом турмуш тарзини олиб борадилар

Ҳар куни заиф томонларимизга ён бериб, зарарли одатларга эга бўлиш орқали саломатлигимизга путур етказамиз. Ҳозир гўёки ҳаммаси жойидадек кўринса ҳам, маълум вақт ўтгач саломатлигимизга нисбатан бу қадар енгил муносабатнинг оқибатларини ҳис қилишимиз тайин.

Жуда кам саёҳат қиладилар

Кўпчилигимиз саёҳатлар ҳақида орзу қиламиз. Кўпинча одамларни бундай албатта қулайликлар билан саёҳат қилиш истаги ёки мажбуриятларнинг мавжудлиги тўхтатиб қолади. Лекин, қулайлик – энг зарур нарса эмас-ку, муҳим ишлар эса ҳеч қачон тугамайди.

Ҳаддан ортиқ кўп ишлайдилар

Кўпинча бошқа қадриятларга эга бўлмаган одамлар шундай қиладилар. Иш ҳам муҳим, аммо дам олиш ва ҳурсандчилик ҳақида унутиш тўғри эмас.

Янги нарсалар ўрганишдан тўхтайдилар

Аксарият одамлар олий таълим тўғрисидаги биргина дипломнинг ўзи етарли деб ўйлайди. Ҳақиқатдан ҳам бу кичкина нарса эмас. Бироқ, доимий ривожланиш Сиз учун янада кенг имкониятларни очиш билан бирга, ўзингизга бўлган ишончни ошириб, атрофдагилар учун Сизни қизиқарли қилади.

Ўзлари нафратланадиган ишда ишлайдилар

Одатда биз фақатгина шахсий қатъиятсизлигимиз ва қулайлик ҳудудидан чиқишни истамаслигимиз туфайли нафратланган ишимиз билан шуғулланишни давом эттирамиз. Бироқ, таваккалга қўл урмасак ва ҳаётимизда ниманидир ўзгартирмасак, ёқтирмаган ишимизда шунчаки “сўлиб” қолишимиз мумкин.

Орзулар кўп-у, аммо амал кам

Агар орзуларимизни амалга ошириш учун маълум чораларни кўрмасак, ҳаммаси шунчаки тасаввур бўлиб қолаверади. Агар бутун умр мукаммал шароитни кутсак, имкон умуман бўлмаслиги мумкин.


Суратларни Мария Заволокина чизди.