Жаҳондаги энг қиммат шаҳарлардан бири саналган Дубай бутун БААда муҳим савдо ва молия маркази ҳисобланади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бироқ, пул гўёки жўшқин дарё каби оқадигандек кўринадиган мазкур ҳудудда ҳам кенг кўламли ташландиқ лойиҳалар мавжуд. Шаҳарнинг ичида ва ташқарисида ҳеч ким сотиб олмайдиган кўп сонли виллаларни кўриш мумкин, улар шунчаки чириш ва вайрон бўлишга маҳкум.

Дубайда нефть аниқлангунича бу ерда асосан эчки ва туяларни боқиб, ҳурмо ўстирадиган бадавийлар яшаб келган. Шаҳар денгизга яқин жойлашгани туфайли Европа билан савдони йўлга қўйиш имкони бўлган. Фақатгина 1966 йилда қирғоқдан 60 денгиз мили масофасида нефть заҳиралари аниқланганидан кейин шаҳарнинг ҳаёти тубдан ўзгара бошлади. Ўша пайтда ҳукмронлик қилаётган шайх Рашид ибн Саид Ал Мактум Дубайнинг муваффақияти учун айнан нима кераклигини яхши билган. У мустаҳкам парвоз-қўниш чизиғини қуриб, инфратузилмани фаол ривожлантира бошлади. Амирликка нефть долларлари оқиб кира бошлаганидан сўнг шайхнинг барча ҳаракатлари тўлақонли оқланди. Мана, 10 йил ичида Дубай гуллаб-яшнаб кетди, унда яшаётган аҳолининг сони эса 300 фоизга ўсди.

Бугунги кунда пул оқими Форс кўрфази қирғоғидаги ушбу ажойиб шаҳар орқали кириб келишда давом этмоқда, аммо ҳашаматли қиёфага дарз кетди, қимматли безаклар баъзи жойларда тўкилиб тушди ва энди Дубайни қандай бўлса шундайлигича, “пардозсиз” – қумлар ихтиёрига ташланган ўлик шаҳар сифатида кўришимиз мумкин.

Жабел Али Виллаж, Jebel Ali Village

Жабел Али Виллаж номли люкс тоифасига мансуб шаҳар чеккасидаги ҳудуд 1977 йилда Дубай сарҳадларидан ташқарида пайдо бўлган. Бу ерда қарийб 300 та ҳашаматли вилла, ҳиёбон, касалхоналар ва бошқа инфратузилма объектларининг қурилиши кўзда тутилган эди. Лекин, яшаш ҳудуди учун нотўғри жой танлангани маълум бўлди. Натижада, озиқ-овқат дўконлари танқислиги юзага келди, аммо биринчи зарурият маҳсулотлари учун Дубайга бориб-келиш ҳаммага ҳам ёқавермайди. Хуллас, 2011 йилда Жабел Али Виллаж ҳудуди бутунлай бўшаб қолди.

Жабель Али пальмаси, Palm Jebel Ali

Жабел пальмаси сунъий оролининг қурилиши 2008 йилда якунланиши керак эди, аммо иқтисодий танглик режаларга ҳалақит қилди ва ишлар тўхтаб қолди. Ҳозирда ороллар аста-секин денгиз сувига тўкилиб, вайрон бўлмоқда.

Ал-Жазира Ал-Хамра, Al Jazeera AlHamra 

Ал-Жазира Ал Хамра шаҳри анъанавий араб меъморчилиги услубида қурилган бўлиб, унинг ёши қарийб 700 йилга тенг. Афсуски, замонавий дунёда унга жой топилмади ва у ўтмиш қолдиғи бўлиб қолди – энди унинг катта қисми харобага айланган.

Ал Хайл Гейтдаги 33-уй, Al Khail Gate

Ал Хайл Гейтдаги 33-уйда кўп сонли ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юз бериб, одамлар бу ерда кузатилаётган турли ғалати ҳодисалар ҳақида гапира бошлаганидан сўнг, аҳоли бу ердан тезда кўча бошлади. 2011 йилда ҳеч ким қолмаганидан кейин бошқарувич компания уни ёпишга қарор қилди.

Араб канали

Лойиҳага кўра узунлиги 75 километрга тенг Араб канали Ал-Мактум халқаро аэропортини айланиб ўтиб, Жабел Али пальмасига қайтиши керак эди. Бироқ, 2009 йилда лойиҳа тўхтатилди, кавлашга улгурилган кўлдан эса ҳозирда оазис сифатида фодаланилмоқда.

Пентоминиум осмонўпари

Пентоминиум осмонўпарига катта умидлар боғланган эди – у жаҳондаги энг баланд турар-жой биноси, шунингдек Дубайдаги баландлиги бўйича иккинчи ўриндаги осонўпар бўлиши керак эди. 2011 йилда 22 қават қуриб бўлинганидан сўнг ишлар бирдан тўхтатилди. Маълум бўлишича, қурилиш компаниясининг катта қарзлари бўлган ва бино ишларини давом эттира олмаган.

Бурж ал-Алам осмонўпари

Дубайдаги Бизнес Бэй ҳудудида жойлашган Бурж ал-Алам осмонўпарида лойиҳага кўра 108 қават бўлиши керак. Бинонинг қурилиши 2008 йилда бошланган, аммо лойиҳа инқироз туфайли тезкор равишда тугатилишидан аввал бажаришга улгурилган иш фақат посонгиларни ўрнатиш бўлди.

Juzural-Alam жаҳон ороллари

Ғояга биноан Juzural-Alam ороллари архипелаги жаҳон харитасини қайтаради. Барча ороллари тугатиб бўлинган эди (ҳаттоки уларнинг 60 фоизи харид қилинган, баъзиларида эса уйлар ҳам қурилган эди), аммо 2008 йилда пудратчи барча ишларни тўхтатиб қўйди ва объект ҳанузгача ташландиқ ҳолда қолмоқда.

«Қиролича Елизавета II» денгиз лайнери

«Қиролича Елизавета II» номли улкан лайнер 1967 йилда нафақага чиқишга тайёр эди, аммо уни сузувчи меҳмонхонага айлантириш ниятида бўлган Dubai World компанияси сотиб олди. Ўша вақтда эски кеманинг янги эгалари уларни қанчалар жиддий ва ўзига хос муаммолар кутиб турганини ҳаёлига ҳам келтирмаган, зеро оддий бинода бундай ҳолатлар юз бермаган бўларди. Қисқаси, денгиз лайнери бўйлаб ҳар ерда ҳозир моғор тарқалиб, ичкаридаги ҳамма нарса чириб, тўкила бошлаган. Шу тариқа, кема Порт Рашидда қолдирилди.