Албатта, ҳамма жойда ҳам ҳамённи йўқотиш ёки заҳарланиш эҳтимоли мавжуд. Шунга қарамай, сайёҳлар жуда эътиборли бўлиши керак бўлган масканлар бор

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Энди эса у ёки бу даражада сайёҳлик ривожланган жойларни кўздан кечирамиз, улардан баъзилари сизни лол қолдиради.

 

Барселона, Испания

Барселона — донғи кетган киссавурлар пойтахти, уларнинг сони минглаб бўлиб, баъзилари жуда моҳир. Барселонадан кейинги ўринларда Рим, Прага ва Париж туради.

Ўғриликларнинг кўпчилиги шаҳарнинг асосий кўчаси – Рамблада содир этилади. Умуман олганда, нақд пуллар ва буюмларни пляж, транспорт ва меҳмонхонадан ўғирлаб кетишлари мумкин. Эҳтиёт бўлинг.

  

Қоҳира, Миср

Қоҳира – ташриф буюрганларнинг сокинлиги билан кескин қарама-қарши характерга эга Миср дам олиш масканларига эга афсонавий шаҳар. Биринчидан, бу аёллар учун  энг хавфли шаҳарлардан биридир.

Иккинчидан, тинч бўлмаган сиёсий ҳолат: қуролли можаролар тез-тез содир бўлади.

Учинчидан, ёнингизга одамлар келиб, алдашга уринишлари мумкин. Энг машҳур мисол: туяга чиқиш – 5 АҚШ доллари, ундан тушиш – 50 АҚШ доллари.

 

Паттайя, Таиланд

Таиланддаги рус рулеткаси қачон ва нимадан заҳарланишингни билмаслигингдан иборат.

Бу айниқса Паттайя – ифлос, бироқ сайёҳлар орасида машҳур бўлган шаҳарда тез-тез содир бўлади. Айбдорлар одатда денгиз маҳсулотлари, кам ҳолларда эса гўшт ва салатлардир.

Маҳаллий аҳоли барча таомларни антисептик ҳусусиятга эга аччиқ зираворлар билан истеъмол қилишади. Сайёҳлар эса зираворларсиз еб, заҳарланиб қолишади. Ўзингизни ҳимоя қилиш учун маҳаллий одам каби овқатланинг.

 

Йоханнесбург, ЖАР

Жанубий Африка – ҳайратланарли табиатга эга мамлакат, икки океан туташган жой. Бироқ бу ерда ҳам муаммолар бор: апартеид – оқ аҳоли қора танлиларни террор қилган давр бор-йўғи 30 йил муқаддам якунланган.

Ҳозир эса аксинча – қора танлилар оқ танлиларни, айниқса Йоханнесбургда қийнайдилар. Агар оқ бўлсангиз, яхшиси машина ёки таксида ҳаракатланганингиз маъқул (ёдда тутинг, сизга оқлар учун мўлжалланган такси керак). Кўчада эса сизни кўп кузатадилар. Бу ерда пиёда юришмайди, суратга қаранг, кўчалар хилват.

 

Неаполь, Италия

Италияликларнинг ўзлари Неаполь барча шаҳарлар ичида энг италянча шаҳар деб ҳисоблайдилар. Пицца айнан шу ерда кашф этилган.

Бироқ шаҳарда доим жиноятлар содир этилган, бу ерда ҳам киссавурлар кўп. Кутилмаганда скутердаги одам пайдо бўлиб, сумка ва фотоаппаратингизни қўлингиздан юлиб олиши мумкин. Айёр маҳаллий “тадбиркорлар” машинангизни ювишни бошлаб, кейин эса пул талаб қилишади. Яна бу жой жуда иркит.

 

Тихуана, Мексика

Бу шаҳар Мексика ва АҚШ чегарасида жойлашган. Шунинг учун бу ерга бир-икки кун мексикача дам олишни истаганлар Штатлардан ташриф буюришади.

Тихуанага фақат Штатлардан келишар экан, десангиз хато қиласиз. Шаҳарда АҚШдан келган кўплаб тезкор жиноятчилар бор. Шунингдек, бу жой наркотик моддалар туширилиб, қайта ортиладиган  – ҳақиқатан ҳам хавфли жой саналади. Шаҳарда томоша қиладиган жойнинг ўзи ҳам йўқ, бор-йўғи марказий кўча кўришга арзийди холос.

 

Мумбай, Ҳиндистон

Мумбайга келган ҳар бир сайёҳни тиланчилар оломони ўраб олади, улар ташрифчиларни тирик ҳамён санайдилар. Баъзилар ниманидир ўғрилаб олиш учун ўзларини йоглар ёки “маърифатпарварлар”дек тутишлари мумкин.

Яна Ҳиндистон аёлларга зўрлаш мақсадида ҳужум қилиш сони бўйича машҳур. Бунга қўшимча равишда заҳарланиш ёки касалланиш учу қулай шароит яратадиган антисанитария ва иссиқ иқлим.

 

Рио-де-Жанейро, Бразилия

Санта-Тереза — шаҳарнинг марказий туманларидан бири. Хавфсиз бўлиб кўринса-да, бундай эмас. Яхшиси бу ерда телефон ва кўзгули фотоаппаратлар билан кўринмаган маъқул. Олиб қўйишга интилишлари ва пичоқ билан ҳужум қилишлари мумкин.

Умуман олганда, Рио марказида тунда сайр қилманг. Ва албатта, фавел – машҳур Бразилия ҳаробалари чиройли кўринса-да, у ерга гидсиз бориш ярамайди.

 

Париж, Франция

Романтик Париж кўрингани каби у қадар хавфсиз эмас. Марказда киссовур,тиланчи ва сурбет кўча савдогарлари бўлиб, улар майда нарсаларни икки баравар қиммат нархга сотишга ҳаракат қилишади. Улар билан гаплашмаган маъқул.

Дунёнинг барча минтақалари ҳам 100 фоизга яқин бўлган фаровонлик билан фаҳрлан олмайди (Япония ва Скандинавиядан ташқари). Бироқ хавфсизлик қоидаларига амал қилинса, таътилингиз тинч ўтиши имкониятини сезиларли даражада оширади. Изоҳларда бу ҳақида ёзинг.