•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Тирноқларни чайнаш одати

Бу “хасталикка” фақат болалар ва ўсмирлар дучор бўлмаган. Чайналган тирноқлар парвариш этилмагандек кўринишидан ташқари, кейинчалик уларнинг тузилиши бузилиб, тирноқ юзасида синиқлар ҳосил бўлади, тирноқлар қатланиб сина бошлайди.

Шунингдек, тирноқларни чайнаш гигиенага зид. Уларнинг остида тўпланадиган ифлослар ва бактериялар зарарли одатингиз туфайли тўғри ошқозонингизга тушади ва турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Қандай курашиш керак?

Тирноқларингизни доим бўяшга ҳаракат қилинг. Бу уларни чайнашдан қутқариши мумкин, чунки лакнинг мазаси анча ёқимсиз, шунингдек аллақачон шаклини йўқотган тирноқларни яшириш мумкин.

Ўзингизни, айниқса ҳаяжонланганда, назорат қилишга урининг. Тирноқларни дарҳол оғзингизга олиб борманг – бошқа нарса билан машғул бўлинг. Вақт ўтиши билан ҳаммаси жойига тушади.

Лакни кўчириш

Ҳар қандай лак маълум вақтдан кейин аста-секин тирноқлардан кўча бошлайди. Аксарият қизлар лакни ўчириш учун мўлжалланган суюқликдан фойдаланиш ўрнига, уни кўчира бошлайди. Лакни кўчирганда тирноқларнинг устки юзасига зарар етиши мумкин – улар заифлашиб, қатлана бошлайди.

Қандай курашиш керак?

Энг оддий ечим – доим ёнингизда лакни ўчириш учун косметик салфеткалар олиб юринг ёки исталган вақтда тирноқдан лакни ўчириб ташлаш учун ишингизда суюқлик солинган идишни сақланг.

Маникюрни узоқроқ сақлаб туриш ва унга қўшимча жило бериш учун рангли лак сурилганидан сўнг унинг устига рангсиз ёки мустаҳкамловчи лак суринг.

Тирноқ четидаги терини (кутикула) юлиб олиш

Тирноқ четидаги тери (кутикула) маникюр вақтида махсус воситалар ёрдамида олиниши керак. Уни мунтазам юлиб олишнинг ҳожати йўқ. Кутикулани кавлаш ва юлиб олиш одати жуда зарарлидир, чунки бу ишни бир бошлагач тўхташ қийин бўлади.
Кутикула бутунлиги доим бузилиши оқибатида у қуруқ ва шикастланган ҳолга келади. Шунингдек, ярага инфекция тушиши мумкин. Кутикулани узоқ вақт ва мунтазам шикастлаш тирноқ юзасида ариқчалар ҳосил бўлишига олиб келади.

Қандай курашиш керак?

Кутикулани аввал юмшатиб ва ишлов бергач, фақат махсус маникюр воситалари ёрдамида олинг.

Тирноқларга гель суриш

Тўғри, гелли суртма узоқ вақт туради ва жуда қулай ҳисобланади, аммо гелни ўчириш жараёни тирноқларга катта зарар етказади. Гелни ўчиришда қаттиқ пилкалар ва тирноқ юзасига зарар етказадиган воситалар қўлланилади.

Бундан ташқари, ультрабинашфа нурлари ва таркибида ацетон бўладиган гелни ўчириш суюқлиги тирноқларни шикастлайди, чунки тирноқ юзасини қаттиқ қуритиб, уларни ўта заиф ва синувчан қилиб қўяди.

Қандай курашиш керак?

Маникюр усталари гель ва оддий лакдан навбатма-навбат фойдаланишни маслаҳат беришади. Гелни ўчиргандан кейин тирноқ юзасини кутикула учун мойлар билан намлантириш керак.

Шунингдек, тирноқларга гель эффектили махсус лак суриш мумкин. Тирноқлар ҳудди шундай ялтирайди, аммо анча кам зарар етказилади.

Бир неча ҳафтага битта маникюр

Бунинг салбий оқибати ҳудди гелдан фойдалангандаги ҳолатга ўхшайди: тирноқлар қуриб, қатлана ва сина бошлайди. Узоқ вақтдан кейин лакни ўчиргач, тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлганини кўрасиз – бу намлик етишмаслигининг аломати.

Қандай курашиш керак?

Тирноқ юзаси қуриб қолмаслиги учун лак кўча бошлаши билан уни ўчириш керак. Бу қоида педикюрга ҳам тегишли: оёқлардаги лакни кўпи билан 2-3 ҳафтадан кейин ўчириш зарур.

Нотўғри овқатланиш

Агар кўзлар – қалб кўзгуси бўлса, унда тирноқлар – совутгичингизнинг кўзгусидир. Унутманг, таомномангиз саломатлигингиз ҳолатига, хусусан тирноқларга таъсир қилади. Носоғлом егуликлар уларни ингичка, синувчан ва заиф қилиб қўяди. Қанча яхши овқатлансангиз, терингиз, тирноқлар ва сочларингиз шунча яхши кўринишга эга бўлади.

Қандай курашиш керак?

Кўпроқ кўкатлар, сабзавотларни истеъмол қилинг – уларнинг таркибида кўп миқдорда кальций ва магний бўлади. Шунингдек, кўпроқ сув ичинг. Таомномангизга желатинни қўшинг: бу маҳсулот инсон организми учун зарур иккита аминокислота – гидроксипролин ва пролинга эга бўлиб, улар бириктирувчи тўқималар ва тоғайларнинг ривожланиши, сақланиши ва тикланишига ёрдам беради.

Тирноқлардан механик тарзда фойдаланиш

Ёрлиқлар, елимқоғозларни кўчириш, калитларни занжирдан олиш – буларнинг барчаси тирноқларни шикастлайди.

Қандай курашиш керак?

Тирноқлардан механик воситалар сифатида иложи борича камроқ фойдаланишга ҳаракат қилиш. Бонкаларни очишда ёки бошқа асбобларни қўллашда тирноқни илдириб олмаслик ва маникюрга зарар етказмаслик учун шошилманг.

Резина қўлқопларсиз йиғиштириш

Тозалаш воситаларини қўлда суриш кенг тарқалган хато ҳисобланади. Тирноқлар сувда намланиб юмшаб қолади, натижада уларнинг четлари ва тирноқ юзаси шикастланади. Шунингдек, тозалаш воситалари лакнинг сақланиш муддатини анча қисқартиради.

Қандай курашиш керак?

Уй йиғиштириш ёки идишларни ювишдан аввал пишиқ резина қўлқопларни кийинг.

Қуёшдан ҳимояловчи эмас, оддий кремлардан фойдаланиш

Қўл териси тезроқ қарийди, чунки биз уни парваришлашга эътибор қаратмаймиз. Охир-оқибат қўлларимиз ажинлар ва пигмент доғлари билан қопланади ва уларнинг ташқи кўринишини ҳеч қандай маникюр қутқара олмайди.

Қандай курашиш керак?

Ҳар тонг қўлларингизга қуёшдан ҳимояловчи крем суринг ва улар ажойиб кўринишда бўлади.