•  
  • 2
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

Назаримизда, қадимги одамлар албатта биздан фарқ қилишлари керак. Ғалати одатлар, номаълум тил ва ҳ.к. Бироқ археологиянинг кўрсатишича, биз тасаввуримиздагидек фарқли эмасмиз.

Эътиборингизга қадимги мисрликларнинг ҳаётига оид қизиқарли ҳолатларни ҳавола этамиз.

1. Метеоритлардан темир олганлар

Археологлар Қадимги Миср дахмасида металладан ишланган маржон топганлар. Унинг ноёблиги шундаки, Мисрда темир фақатгина 2 000 йилдан сўнг эритила бошланган. У ҳолда бу маржон қаердан пайдо бўлган? Жавобни темир маъносини англатувчи иероглиф беради – у “осмондан тушган металл” деб таржима қилинади. Чамаси, маржон айнан метеоритдан ясалган.

2. Тиш пастасини ўйлаб топганлар

Қадимги мисрликлар эрамиздан аввалги 5000-йилдан бошлаб тиш пастаси, яъни ўша даврда топиш мумкин бўлган турли ашёлардан (куйдирилган тухум пўчоқлари ва кўпиктош) ташкил топган кукунни тайёрлаганлиги борасида далиллар сақланиб қолган. Бироқ, улар мазкур пастадан айнан қандай фойдаланганликлари борасида маълумотлар бизгача етиб келмаган. Буни фақагина тахмин қилиш мумкин.

3. Антибиотиклар билан даволанганлар

Антибиотиклар расман ХХ асрда ихтиро қилинганига қарамай, Қадимги Миср табиблари моғорлаган нон бўлакларини йиринглаган яраларга дори сифатида қўллаганлар. Айтиш керакки, бундай восита яхши самара берган.

4. Дунёдаги биринчи полицияга асос солганлар

Дунёдаги дастлабки полиция Ўрта Подшолик даврида (қарийб эрамиздан аввалги 2050-1800-йиллар) пайдо бўлган. У энг содиқ жангчилар ва хорижлик ёлланма аскарлардан шакллантирилган. Қадимги полициячиларнинг ёнида итлар ва маймунлар юрган. Жангчилар ибодатхоналар ва майдонларни, зодагонлар ва карвонларни жиноятчилардан ҳимоя қилганлар. Ҳудди замонавий полициячилар дйсиз, аммо маймунларсиз.

5. Биринчилардан бўлиб пиво тайёрлай бошлаганлар

Буюк эҳромларнинг қурувчилари томонидан 4-5 литр пиво қўйилганлиги барчага маълум фактдир. Бу Мисрда пиво тайёрлаш жуда ривожланганидан дарак беради. Миср биринчилардан бўлиб мазкур кўпикли ичимликни тайёрлаган.

6. Жарроҳлар ўта мураккаб амалиётларни бажарганлар

Қадимги мисрликлар замонавий тиббиётга қиёслаш мумкин бўлган ноёб тиббий билимларга эга бўлганлар. Мўмиёларни ўрганган замонавий олимлар юракни шунтлаш, органларни кўчириб ўтказиш амалиётлари ва ҳаттоки пластик жарроҳлик изларини аниқлаганлар. Афсуски, уларнинг билимлари бизгача етиб келмаган. Тасаввур қилинг-а, бу билимлар билан ҳозирги шифокорлар қанчалик юксакликка эришган бўлардилар.

7. Эшик қулфидан фойдаланганлар

Эшик қулфлари Мисрда, Хитойда ва Икки дарё оралиғида ўйлаб топилган. Эҳтимол, уларга зарурат юзага келгандир. Ёнма-ён яшовчи одамлар сони қанча кўп бўлса, эшикни қулф билан ёпиш сабаблари ҳам шунча ортади. Улар ёғочдан ишланган бўлиб, содда ёпиш механизмидан иборат бўлган.

8. Боулинг ўйнаганлар

Қоҳира яқинидаги Қадимги Миср аҳоли турар жойида аниқланган ўйинлар хонасида тошда йўнилган излар, ўртасида тешиги бор турли ўлчамдаги шарлар топилган бўлиб, уларнинг ёши тахминан эрамиздан аввалги 3200-йилга тенг. Қоидалар бироз фарқ қилган, аммо ўйиннинг ўзи жуда танишлигича қолган.

9. Кўзларни даволаганлар

Мирсликлар орасида кўз юқумли касалликлари кенг тарқалган. Уларга қарши курашиш учун турли усуллардан фойдаланганлар ва уларнинг айримлари жуда шубҳали бўлган: масалан, инфекцияларни бактерицид бўёқ ҳамда одам миясидан тайёрланган дори ёрдамида йўқотганлар.

Дори рецептларидан бири қуйидагича бўлган: “Одам миясини икки қисмга ажратиш. Бир қисмини асал билан аралаштириб, кечқурун кўзга суртиш. Иккинчи қисмини қуритиб, докадан ўтказиш ва тонгда кўзга суртиш”. Бу воситанинг қандай ёрдам берганини ҳеч ким билмайди.