• 3
  • 1
  •  
  •  
  •  
    4
    Shares

Ҳар йили олимлар фаолиятининг маҳсули бўлган муҳим оламшумул кашфиётлар тарих дарсликларида ёзилган барча маълумотларни йўққа чиқаради ва Ер тўғрисидаги тасаввурни тубдан ўзгартиради.

Қуйида аввал билганларимизни қайта кўриб чиқишга мажбур қиладиган 9та энг ғаройиб топилмани келтирамиз.

1. Қадимги одамлар динозаврлар билан яшаганлар

2012-йилда Монтана штатидаги Досон округида палеонтолог Отис Клайн навбатдаги қазиш ишлари чоғида ўтхўрлар турига мансуб трицератопснинг пешона шохини топиб олган. Олимлар шох устида олиб борган тадқиқотлари давомида ғаройиб кашфиёт қилганлар: динозаврнинг ёши қарийб 33,5 йилга тенг эди. Бу ҳолат судралиб юрувчилар 65 миллион йил муқаддам қирилиб кетганилигига оид ғояни шубҳа остига олади. Шу боис, қадимги одамлар Ерда динозаврлар билан бирга яшаганликлари эҳтимоли мавжуд.

2. Антарктида тропик минтақа бўлган

Бугунги кунда Антарктида ҳудудининг 98 фоизи муз қатлами билан қопланган, аммо миллионлаб йиллар илгари бу минтақа тропик ҳисобланган.

Антарктида ҳудудида ўрганишлари олиб борган олимлар иссиқликни севадиган ўсимликлар – Африка баобаблари ва қирққулоқ, шунингдек қадимда иссиқ ҳудудда яшаган судралиб юрувчилар – ихтиозаврларнинг тошга айланган қолдиқларини топганлар.


Тадқиқотчиларнинг ҳайратомуз топилмаси 50 миллион йил аввал Ер юзидаги энг совуқ нуқтанинг қирғоқларида пальмалар ўсганлиги, океандаги сув эса илиқ бўлганлиги борасида хулосага келишга мажбур қилди.

3. Шимолий ва Жанубий Американи римликлар кашф этганлар

Айрим тахминларга кўра, римликлар Колумбдан анча аввал Америка минтақасига етиб борганлар. Хусусан, 1933-йилда Мексикадаги қадимий бинонинг поли остидан топилган керамик ҳайкалча бунга исбот бўла олади. Ҳайкалча маҳаллий бадиий санъат намуналаридан фарқ қилади ва II асрда яратилган рим ҳайкалларини эслатади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар Рио-де-Жанейродаги Гуанабара бўғози сувларидан рим маданиятига тегишли бўлган III асрга мансуб ёдгорликларни топганлар. Шу боис олимларнинг яна бир назариясига кўра, минтақа дастлаб юнонлар томонидан кашф этилган.

4. Коста-Рикадаги тош тўплар

Тадқиқотчиларнинг ҳаёлини жунбушга келтирган яна бир топишмоқ – Коста-Рикада топилган тош тўпларидир. Улар мукаммал тўғри думалоқ шаклга эга бўлиб, турли жинслардан яратилган: оҳак, қумтош ва магматик тоғ жинси. Уларнинг оғирлиги 16 тоннага етади.

Кўплаб тошлар учбурчак, чизиқлар ва ҳаттоки астрономик жойлашувлар каби турли шаклларни ҳосил қилгани маълум. Аммо қадимги тамаддунлардан қолган тўпларнинг бевосита вазифаси ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.

5. Эҳромлар фақат Мисрда қурилганми?

Барчамизга маълумки, Миср эҳромлари Ер юзидаги энг улкан ва ноёб иншоотлар ҳисобланади. Бироқ, 2005-йилда ҳаваскор археолог Семир Османагич оламшумул хабарни тарқатди: Боснияда Мисрдагидан анча кекса ва каттароқ эҳромлар мавжуд. Дунё олимлари бу янгиликка ишонч билдирмадилар ва тадқиқотчига эҳром бўлиб кўринган Височица тоғи инсон қўли билан яратилган иншоот эмас, балки табиий ҳосила эканлиги ҳақида маълумотларни тақдим қилдилар.

Османагичнинг ўзи эса бу фикрга мутлақо қарши. Ким билади, эҳтимол, тадқиқотчи қачондир ҳақлигини исботлай олар.

6. Атлантиданинг қимматбаҳо қуймалари

тарихий фактлар уйдирмалар 1

Тарихчилар ҳанузгача Атлантиданинг ҳақиқатдан мавжуд бўлганлиги борасида баҳслашиб келадилар. Лекин, яқинда барча ишонмайдиган олимларни ўз қарашларини қайта кўриб чиқиишга мажбур қилган топилма тақдим этилди.

Ҳаваскор ғаввос Франко Кассарино Сицилиядаги Жела сувларига навбатдаги шўнғиши чоғида ғаройиб топилма – 2,5 минг йил давомида ғарқ бўлган кема бўлаклари остида ётган номаълум келиб чиқишга эга 39та қуймани топган. Экспертизанинг кўрсатишича, қуймаларни тайёрлашда ишлатилган металл бир нечта жинс аралашмаси ҳисобланган орихалкдир. Археологларнинг таъкидлашича, таҳлил натижалари бир замонлар гуллаб-яшнаган давлат мавжудлигини кўрсатмоқда, зеро Платон ҳам ўз қайдларида орихалкни Атлантидада оммалашган металл сифатида тилга олган.

7. Ҳозирги АҚШ ҳудудида биринчи бўлиб хитойликлар бўлганлар

тарихий фактлар уйдирмалар 1

Олимлар Шимолий Американинг бир нечта штатида топилган минглаб тошга чизилган суратларнинг бир қисмини қадимги хитой ёзуви сифатида қайд этдилар.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, осиёликлар ҳозирги АҚШнинг шимолий қисмига эрамиздан аввалги 1300-йиллар атрофида келиб қолганлар. Бу эса Колумб ва римликлардан анча илгари дегани.

8. Марсдаги ҳаёт

“Марсда ҳаёт борми?” саволининг атрофида доим қизғин баҳс кузатилган. Бироқ, яқинда ошкор этилган кашфиёт олимларнинг ягона жавоб олишига ёрдам беради.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, ўтмишда Қизил сайёрани улкан океан қоплаб турган. Сунъий йўлдошлар ва ўзи юрар аппаратлар ёрдамида олинган маълумотларга кўра, қачонлардир Марсда ҳарорат бугунгига нисбатан анча иссиқ бўлган, сайёра юзасининг бир қисми эса суюқ сув билан қопланган. Мазкур топилма бир пайтлар Марс ҳақиқатдан ҳам жонли сайёра бўлган деган тахминларга йўл очади.

9. Кока-кола

1886-йилда фармацевт Жон Пембертон гиёҳванд моддаларга мойилликка қарши восита топиш илинжида виноли кока – таркибида спирт ва кокаин бўлган мия фаолиятини тезлаштирувчи кучли тоникни ихтиро қилган. Бироқ, тез орада спиртли ичимликларга қарши қонун жорий этилган ва фармацевт спирт ўрнига Африкадан олиб келинган кола ёнғоқлари экстрактидан фойдаланган. Тайёр суюқлик ҳақиқатдан кучли ўзига келтирувчи восита бўлган.

У пайтларда кока-кола газланмаган бўлган ва фақат дорихоналарда мастликка қарши сув билан аралаштириладиган восита сифатида сотилган. Бир куни бир киши воситани оддий эмас, газли сув билан аралаштирган ва “Бу жуда ажойиб!” деган. Шу заҳоти рецептга газ қўшилган, кокаин эса умуман йўқотилган.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!