• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Бизнинг дунёда миллиардерларнинг сони сайёрамиз аҳолисининг кичик улушини ташкил қилади. Уларнинг айримлари бундай муваффақиятга ўз кучи билан эришган, кимгадир ота-онаси кўмаклашган, яна бирлари эса керакли вақтда керакли жойда бўлган. Лекин уларнинг ҳаммасини бирлаштириб турувчи хусусиятлар мавжуд.

Бой одамларга мислсиз чўққига чиқишга ҳамда у ерда қолишга ёрдам берган айрим жиҳатларни кўриб чиқсак.

1. Ота-онанинг кўмаги

Марк Цукерберг (Facebook асосчиси)
  • Барчага маълум миллиардер Марк Цукербергнинг (Facebook) ота-онаси фарзандларини ўзига ёқмаган зерикарли дасрларда ўтиришга мажбурламаган. Тиш шифокори бўлиб ишлаган ота боланинг компьютерларга бўлган қобилиятини сезиб, ўз клиникаси учун хабарлар алмашуви дастурини яратишни таклиф қилган. Дастур одамларга тиббиёт муассасаси ва уйда компьютер орқали мулоқот қилиш имконини берган. Бу дастур ZuckNet деб номланган.
  • Ларри Пейжнинг (Google) ота-онаси ҳам ҳудди шу йўлни тутиб, фарзандига доим компьютерларни бўлакларга бўлиш ва йиғишга, шу билан бирга мусиқадан илҳом олишга рухсат берган.
  • Жефф Безоснинг (Amazon) ота-онаси эса унинг дастлабки инвесторлари бўлиб, унга ишонч билдирган ва нафақа жамғармасидаги $ 300 мингни унинг ишига тиккан.

2. Таълим – ютуқ гарови эмас

Чапда: Амансио Ортега (Zara) – Ўнгда: Билл Гейтс (Microsoft)
  • Машҳур Zara кийим брендининг асосчиси Амансио Ортега ночор оилада дунёга келгани боис ҳаттоки ўрта мактабни ҳам тамомлай олмаган. У 13 ёшида кўйлаклар дўконида югурдак бўлиб ишлашга мажбур бўлган. 14 ёшида эса болакайдан яхши дизайнер чиқмаслиги таъкидлаган испаниялик модельернинг шогирди бўлган.
  • Уоррен Баффет (Berkshire – инвестиция компанияси) бакалавр ва магистр даражасини олган бўлишига қарамай, буни фақат ота-онаси учун қилганини таъкидлайди.
  • Олий таълим ҳаётимизда муҳим ўрин тутади ва Билл Гейтс (Microsoft –Windows операцион тизими) мисоли буни тасдиқлайди. У IT оламини забт этган машҳур миллиардерга айланиб бўлган даврда, яъни олийгоҳга кирганидан 34 йил ўтгач дипломга эга бўлган.

3. Ташқи қиёфа

Чапдан ўнгга: Ричард Брэнсон (Virgin), Сергей Брин (Google), Марк Цукерберг (Facebook).

Шахсий жамғармаси $15 млрд.дан ортиқ бўлган шахслар соддалик ва қулайликни танлайдилар. Бу ҳолат тонгда кийим танлаш учун кетадиган вақтни тежашдан ташқари, яна бир асосга эга: улар шу йўл билан ўз ишида мунтазам тўқнаш келадиган қарор қабул қилиш муаммосига ечим топадилар. Психологларнинг таъкидлашича, пастель ранглардаги кийимлар ўзини эркин ҳис этиш ва мураккаб вазиятда тўғри танлов қилишга ёрдам беради.

4. Оила

Чапдан ўнгга: Мелинда ва Билл Гейтс (Google), Ингрид ва Уоррен Баффетт (Berkshire), Бернар Арно ва Элен Мерсье (Louis Vuitton).

Одатда, энг бой эркакларнинг ёнида албатта аёли бўлади. Улар турмуш ўртоқларининг дастлабки ютуғигача уларнинг ёнида бўлиб, эрлари фақат биргина ғалати ғоя ҳамда ойига ҳамёнида атиги икки юз доллар бўлган вақтда уларни қўллаганлар.

  • Билл Гейтс фақатгина пошнасиз пойабзал кийиши билан уни ром этган гўзалнинг қалбини 20 йилдан кўпроқ вақт аввал эгаллаган.
  • Ингрид Баффет ўз “шаҳзодаси”ни учратишдан аввал оддий официант бўлиб ишлаган. Бироқ, ўз жозибаси туфайли миллиардернинг юрагини забт этган. Уларнинг бахтли турмушига 30 йилдан ошган.
  • Alibaba Group асосчиси Жек Манинг турмуш ўртоғи университет давриданоқ бўлажак миллиардернинг кўмаги ва илҳоми бўлган. У ойига $ 1 млн. камлигини очиқчасига айтган. 25 йилдан ошибдики у турмуш ўртоғига бўлган ишончини йўқотмаган.
  • Бернар Арно севимли рафиқасига 28 йил аввал таслим бўлган ва шундан буён улар бирон марта ҳам ажралмаганлар. Айтишларича, у Арнони мусиқий истеъдоди билан забт этган: тадбиркорнинг бўлажак рафиқаси пианиночи бўлган. Рафиқаси унга 3 нафар ўғил ҳадя қилган.

5. Хобби

Джек Ма (Alibaba Group – Aliexpress)

Улар қачонлардир қизиққан хоббилар ҳаётларининг ишига айланиб, яхшигина даромад келтиради. Психологларнинг фикрича, севимли машғулот тушкунлик ва стрессга қарши ажойиб воситадир. Бундан ташқари, бой одамлар футболга қизиқадилар ва клубларни сотиб оладилар, қўнғизларни йиғадилар, аммо кўп вақтини ҳайрия ишлари сарфлайдилар.

  • Жек Ма Хитойнинг қишлоқ ҳудудларида таълимни ривожлантириш жамғармасини тузган.
  • Компьютерлар ишлаб чиқарилувчи Dell компаниясининг раҳбари Майкл Делл рафиқаси билан бирга ночорликда яшовчи болалар муаммолари билан шуғулланади.
  • Google асосчиларидан бири Ларри Пейж Эбола безгагига қарши курашувчи жамғармада ишлайди.

6. Омадсизликлар

Уолт Дисней (Walt Disney асосчиси)

Уларнинг ҳар бири орзуидаги миллиардга эришишдан аввал муваффақиятлар ва омадсизликларга учраган.

  • 5127та қопсиз чангютгичлар прототипи ва 15 йиллик тинимсиз меҳнат: ихтирочи Жеймс Дайсон (Dyson – чангютгичларни ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси) эришган ютуқлари учун шундай тўлов қилган. Бу вақтда рафиқаси уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, болаларга тарбия берган ҳамда хусусий расм чизиш дарсларидан пул топган.
  • Стив Жобс (Apple) ҳеч кимга маълум бўлмаган Apple 3, Macintosh Portable версиялари, Lisa компьютери, QuickTak камераси ва бошқа кўп мосламаларни қайта-қайта синовдан ўтказган. У 10дан ортиқ йирик омадсизликка учраган, аммо барибир, ҳаттоки, ўлимидан сўнг ҳам ривожланиб бораётган мукаммаликни яратишга эришган.
  • Уолт Дисней (Walt Disney) ўзининг энг машҳур қаҳрамони Освальдга бўлган ҳуқуқини қўлдан бой берган, 2 йилдан сўнг банкротга айланган компанияга асос солган. У батамом чорасиз қолиб, Голливудга кетаётган чоғида барибир анимация асри бошланишининг янги қаҳрамонини ўйлаб топган ва ҳаммамиз уни Микки-Маус номи билан таниймиз.

7. Фарзандлар

Билл Гейтс (Microsoft) оиласи билан

Ҳар бир бой ота-она ўз фарзанди учун энг яхшисини излайди. Хусусан, болаликдан бегонанинг меҳнатига ва пулига нисбатан ҳурмат ҳисси билан тарбиялайди.

  • Билл Гейтс фарзандларига мобил телефондан фойдаланишни тақиқлаган ва интернетдаги вақтларини чеклаган.
  • Уоррен Баффет доим фарзандларининг янги ташаббусларини рағбатлантирган ва оиласи билан одатий турмуш тарзини кечирган. Болалар оталари миллиардер эканлигини газеталар туфайли билиб қолганлар.

8. Жамият манфаати учун ишлайдилар

Илон Маск (Tesla асосчиси)
  • Илон Маск (Tesla, SpaceX) доим фазо ҳақида орзу қилган ва унинг жамоаси туфайли фанда ривожланиш учун кўпроқ имконият яратилган. Масалан, Falcon-9, Dragon SpaceX ва Falcon Heavy орбитага йирик ҳажмдаги йўлдошлар ва тадқиқотлар учун зарур бошқа қурилмаларни етказиб бера оладиган фазовий юк ташувчилар сифатида ишлаб чиқилган.
  • Марк Цукерберг шунчаки дўстлари билан мулоқот қиладиган тармоқни яратишни истаган, аммо буни кенг кўламда амалга оширган. Ҳозирда ҳар ой 2 млрд. одам шу тармоқда мулоқот қилиб, ҳаётларидаги лаҳзаларни ўртоқлашадилар ва дўстларининг туғилган кунларини унутмайдилар.

Миллиардерлар орзуларига эришгач, жамият муаммоларидан четда турмайдилар ва қўлларидан келганича тараққиётни қўллаб-қувватлашга уринадилар.

9. Жамоада ишлашга ишонадилар

Google асосчилари

Дунёнинг энг бой одамлари ёрдамчилар жамоасисиз бундай даражага эриша олмаган бўлардилар. Бироқ ҳар бир миллиардер ходимларни ўз билганича бошқаришни афзал кўради.

  • Google глобал қидирув тизимининг ихтирочилари ва асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин ўз ишчиларига ҳар томонлама ғамхўрлик қиладилар. Хусусан, улар барча ходимларини иш вақтининг 20 фоизини шахсий манфаатга оид лойиҳаларга бағишлашга ундайдилар. Шу боис ортиқча назоратсиз жамоадаги иш меҳнат маданиятининг асосига айланган.
  • Virgin Group конгломератининг асосчиси Ричард Брэнсоннинг фикрича, барибир биринчи ўринда ходимга, иккинчи ўринда – мижозга, учинчи ўринда эса – акциядорга нисбатан ғамхўрлик бўлиши керак. Замонавий технологиялар даврида эса ишчилар офисда ҳафтасига 40 соатдан ортиқ вақт ўтказиши шарт эмас: бизнесменнинг таъкидлашича, шу йўл билан улар бахтлироқ ва унумлироқ бўладилар.

Сиз учун қайси маслаҳат фойдали кўринди? Қайси тавсияни бугуноқ ҳаётингизга татбиқ этишга тайёрсиз?

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!