• 5
  • 1
  •  
  •  
  •  
    6
    Shares

Самолётда уйқуга кета оладиган одамларни ҳақиқий бахтлилар қаторига қўшиш мумкин. Аксариятимиз учун нотанишлар орасида ноқулай ҳолатда ўтириб, ҳаттоки пинакка кетиш ҳам жуда қийин масала.

Биз тажрибали саёҳатчиларнинг маслаҳатларини ўрганиб чиқиб, парвоз вақтида дам олиш ва ерга тетик ҳолатда тушиш ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдик.

Тун – парвоз учун энг яхши вақт

Сизнинг одатий уйқу вақтингизга мос келадиган парвоз вақтини танлашингиз керак. Бортда тезроқ уйқуга кетиш учун рейс арафасидаги тунда одатдагидан 2-3 соатга эртароқ туринг.

Сешанба ва чоршанба – энг яхши кунлар

Самолётда одамлар камроқ ва бўш ўринлар кўпроқ бўлиши истасангиз, оммабоп бўлмаган кунларни танланг. Одатда булар – сешанба ва чоршанба. Жума ва ҳар қандай байрамолди кунлари парвозларда одам кўп бўлади.

Дераза олди – энг яхши жой

Рўйхатдан ўтиш чоғида имкон қадар дераза ёнидан жой олишга ҳаракат қилинг. Шунда бошингизни деворга суяшингиз мумкин бўлади, қўшнингиз эса ҳожатга чиқишда сизни безовта қилмайди.

Тўсиқ ёнидаги жойларни олманг. Бу ерда оёқлар учун катта жой бўлади, аммо кўпинча бундай ўринлар гўдаги бор оилалар учун ажратилади. Ҳожатхоналар ёнидаги жойлар ҳам тўғри келмайди.

Ўриндиқ қиялиги – максимал даражада

Яхши дам олишни истайсизми? Ўриндиқ суянчиғини максимал даражада қиялатинг, фақат орқангиздаги одамдан рухсат сўранг. Ўриндиқда 90° бурчак остида кўп соат давомида ўтириш белда оғриқларни пайдо қилиши мумкин. Столга ёки олдиндаги ўриндиқ суянчиғига бошни қўйиб ётиш бўйин ва умуртқа учун зарарли.

Кийим – иссиқ ва қулай

Бортда мириқиб ухлашнинг гарови – ҳаракатларни чекламайдиган, эркин кийимдир. Агар авиакомпания адёл бермаса, ўзингиз билан куртка ва иссиқ пайпоқ олинг. Парвоз вақтида самолётда салқин ҳаво бўлади. Айнан шу нарса кўпинча ухлашга ҳалақит қилади.

Хавфсизлик камари – кийим устидан

Кийим ёки адёл устидан тақилган хавфсизлик камари уйқуни қулай қилиши даргумон. Лекин ухлашнинг уддасидан чиқа олсангизу, бу вақтда самолёт турбулентлик зонасига тушиб қолса, стюардессанинг сизни уйғотишига сабаб бўлмайди.

Уйқу учун акссесуарлар

Самолётдаги ёруғлик ва шовқин ухлашга кўпроқ ҳалақит қилади. Бунда уйқу учун акссесуарлар – кўзлар учун ниқоб ва қулоқ тиқинлари ёки шовқинни бостирадиган қулоқчинлардан фойдаланинг.

Бош ва бўйинни қулай жойлаштириш учун йўлга махсус ёстиқ олинг. Агар у бўлмаса, букланган шарф ёки свитердан фойдаланиш мумкин.

Гаджетларни четга олиб қўйинг

Телефон, планшет ёки ноутбукда фильмлар томоша қилманг. Гаджетларнинг экранидан тушадиган ёруғлик мияни ухлатмайди. Бунинг ўрнига оддий китоб ўқинг. Асосийси, у зерикарли ва уйқуни келтирадиган бўлсин. Шунингдек, плеерга ёзиб олинган тинчлантирувчи товушларни (қушлар сайраши ёки ёмғир овози) тинглаш мумкин.

Ичимликлар ва егулик

Самолётда ухлашни истасангиз ортиқча овқат еманг. Егулик енглик ва фойдали бўлиши керак. Ичимликлардан чой (ўтлардан бўлгани маъқул) ёки оддий сувни танланг. Бортда қаҳва ёки алкоголни яхшиси унутинг. Алкоголь тинчлантирувчи хусусиятига қарамай, уйқу сифатини анча пасайтиради.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!