• 8
  • 1
  •  
  •  
  •  
    9
    Shares

Баъзан ҳаётда нафақат қандайдир юмушларни бажариш, балки шунчаки ўриндан туришга ҳам куч қолмайдиган даврлар бўлади. Ҳамма нарса аксинча тус олиб, муаммоларни ҳал қилишнинг иложи бўлмайди. Бундай ҳолат қувватингиз заҳираси қолмаганидан дарак беради.

Сизни руҳий зўриқишга сабаб бўладиган 9та асосий одат билан таништирамиз ва бунинг олдини олишга оид маслаҳатларни тақдим қиламиз.

9. Ўзингизга эътибор бермай қўйгансиз

Бу ҳолат руҳий чарчоқнинг манбаи ва аломатидир. Ўзингизга эътибор бермай қувватингизни йўқотасиз, қувват бўлмаганида эса ўзингизга эътибор бермайсиз: бу боши берк кўча. Унутманг, тана парвариши ҳар бир инсон ҳаётининг муҳим қисмидир.

8. Ҳар бир икир-чикирда мукаммаликни излайсиз

Яримта нарсаларга тоқатсизлик ҳаёт фалсафасига зид келади. Биз одамлармиз, биз мукаммал эмасмиз ва атрофимиздаги олам ҳам мукаммал бўла олмайди. Олам қандай бўлса, шундай қолишига қўйиб беринг ва бу жуда кўп қувватни сақлаб қолади.

7. Ўзингизга яшаш қоидаларини ўйлаб топасиз ва уларга қатъий риоя қиласиз

Ўзингизни “ҳеч қачон …. қилмайман” ёки “ҳар тонгда … қиламан” каби қатъий қоидалар билан чеклаш орқали доимий айбдорлик ҳисси ва ташвишланиш гирдобида қоласиз. Ўзингизни эркин қўйинг. Рўйхатлардан воз кечинг ва қоғоздаги ёзувлар эмас, балки соғлом онгга таянган ҳолда қарорлар қабул қилинг.

6. Ҳамма нарса учун жавобгарликни ҳис қиласиз

Бу – кимнингдир, масалан бошлиқ, ота-она, турмуш ўртоғининг назарида “яхши одам бўлиш” истаги. Бундай ҳолат доимий стресс ҳамда баъзан бажариб бўлмайдиган вазифалар манбаидир. Устуворликларни тўғри белгилашни, вазифани топширишни, “йўқ” дейишни ўрганинг.

5. Овқатга нисбатан носоғлом муносабат

Бунда ҳар қандай чегарадан чиқиш нафақат организм (бу – биринчи навбатда), аммо асаб тизими учун ҳам хавфли. Назоратсиз ортиқча ейиш билан бир қаторда мунтазам вақтида овқатланмаслик ҳам қувват заҳираларини йўқотиб, комплексларга, виждон азобланишига ва тўлақонли эмаслик ҳиссига сабаб бўлади.

4. Барчага ёрдам бера олмаслик ҳиссидан азобланасиз

Дунёда барчага ёрдам бериш имконсиз. Агар ўзингизни бўлакларга бўлиб, ҳаммага ёрдам қўлини чўзишга уринсангиз ҳам дунё барибир тўймайди. Бу олам учун қўлингиздан келадиган энг катта яхшилик – бахтли бўлишдир. Нотанишларга ёрдам бериш, ҳайрия билан шуғулланиш, дўстларга руҳий далда бўлиш сизга ҳеч қандай зарар келтирмаслиги керак.

3. Ўзингизга паст баҳо берасиз

Ўзини айблаш мислсиз қувватни емиради ва ҳеч қандай натижа бермайди. Бунда совуқ ҳисоб-китоб ва ташқаридан назар ёрдам беради. Агар қайсидир масала сизга чиндан тинчлик бермаса, муаммони тизимлаштириб, ҳал қилиш зарур. Агар муаммо сиз мутлақо ўзгартира олмайдиган ҳолат билан боғлиқ бўлса, уни муаммолар сирасидан чиқариб, шунчаки борлигича қабул қилиш керак.

2. Доим ҳаёлингиз паришон

Тасаввурнинг ҳақиқий ҳаётга доимий равишда мувофиқ келмаслиги кўп куч талаб қилади. Қувватни фақат ҳақиқий ҳаётда эмас, балки тасаввурдаги оламда ҳам сарфлашга тўғри келади. Бундан ташқари, бу икки оламни қайсидир маънода мувофиқлаштиришга ҳам куч кетади. Бунинг ўрнига орзулар оламидан чиқиб, икки борлиқ ўртасида муросага келган маъқул.

1. Ўзингизни ҳурсанд қилмайсиз

Ҳаётда бахтли ва мутаносиб яшаш учун ўзингизга кичкина ёқимли одатларни ўйлаб топишингиз ва ўзингизни севишингиз зарур. Зеро, бутун умр давомида ёнингизда бўладиган ягона одам ўзингиздир.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!