• 5
  • 1
  •  
  •  
  •  
    6
    Shares

Биз теледастурлар ва фильмлар, китоблар ва Instagram орқали бошқа давлатлар тўғрисида кўпроқ билишга уринамиз, аммо фақатгина узоқ вақт яшаш мамлакатни ҳақиқатдан тушуниш имконини беради. Бу таъкид айниқса Японияга тааллуқли: чамаси бу давлат доим бизни ҳайратга солади.

Ушбу ажойиб мамлакатга оид глобал ва майда кузатишларни сиз билан ўртоқлашамиз.

1. Япон аёллари бутун юзини кўпинча, қўлларини эса доим қирадилар

Японияда қўллардаги тукларни қириш одатга айланган. Қўлдаги туклар ўта одобдан ташқари ҳолат саналади ва бу мамлакатга кўчиб келганларнинг шу одатга ўрганишига тўғри келади. Бундан ташқари, аксарият қизлар юзини, жумладан яноқлари ва пешонасини тўлиқ қирадилар. Айримлар буни бир ойда бир марта амалга оширса, баъзилар маҳаллий дўконларда сотиладиган махсус устаралар билан ҳар куни уйда қирадилар.

Бутун тана эпиляцияси (бош, қошлар ва киприклардан ташқари) жуда талабгордир. Баҳорда бундай хизматларни тақдим этувчи салонлар турли чегирмалар таклиф қилиб, ўзларини фаол реклама қила бошлайди.

2. Уйсизлар картондан бежирим уйлар ва ҳаттоки бутун кулбаларни ясайдилар

Турар-жойлар нархи қиммат бўлгани учун аксарият японияликларда хонадон ижарага олиш имкони йўқ. Шунинг учун Кунчиқар мамлакатда кўчада яшовчилар бор. Уларнинг кўпчилиги картон қутилардан ўзларига уй ясайди. Айримлар юқоридаги суратда кўрсатилганидек кулбаларга эга бўлиши мумкин.

3. Дунёдаги энг қатъий хонадон ижараси қоидалари

Ижарага берувчилар хонадонда яшаши мумкин бўлган одамлар сони бўйича аниқ қоидаларни белгилайдилар. Агар хонадон фақат бир киши учун мўлжалланган бўлса, унда ҳаттоки турмуш ўртоғи билан ҳам яшаш мумкин эмас – барчаси жуда жиддий. Айрим ҳолларда хонадонлар фақат қизларга ижарага берилади. Талабалар шаҳарчалари ва ижодий ихтисосликка оид университетлар яқинидаги хонадонларда мусиқа билан шуғулланишга рухсат берилади. Шунингдек, уй эгалари кўпинча чет элликларга, ҳаттоки уларнинг иши бўлиб, Японияда бир неча яшаган бўлса ҳам, ижарага беришни истамайдилар.

Хонадон эгалари камдан-кам уй ҳайвонни тутишга рухсат берадилар. Рухсат берган тақдирда ҳам, кўпинча жонивор учун ҳар ой қўшимча пул тўлашга тўғри келади. Бу ерда ҳайвонлар ҳам арзон эмас: мопс ити учун қарийб $ 1 000 тўлаш керак.

4. Японияда кўчишга буюртма бериш мумкин

Кўчиш учун нарсаларни йиғиб, ташиб берадиган махсус хизмат чақирилади. Аввалига компания қўшнилар билан суҳбатлашиб, бўлажак ноқулайликлар, шовқин, ярим кўчани тўсиб қўядиган юк машинаси учун кечирим сўрайди. Узр тариқасида бир қути конфет ёки сочиқчалар тақдим қилиниши мумкин.

Юк ташувчилардан олдин баҳоловчи келади ва йирик мебель, техника ва нозик буюмлар рўйхатини тузади, ташиладиган буюмларнинг умумий ҳажмини баҳолайди. Истакларга қараб компания эски техникани утилизациялайди, шунингдек ўзи сотади ва кўчиш куни ўрнатиб беради. Мебелни олиб чиқишдан аввал деворлар ҳимоя мати билан қопланади.

Ҳар бир идиш қоғозга ўралади, аммо кийимлар ҳаттоки илгичлардан ҳам олинмайди ва тремпеллар штангаси билан бирга махсус қутига жойланади. Барча пойабзал бўлмалик ташиладиган қутиларга тахланади. Шунингдек, техника, идиш-товоқ, кийимлар учун ҳам махсус қутилар мавжуд. Ишчилар буюмларни тахминан аввалги тартибда жавонларга қўйиш учун нима ва қаерда тургани юзасидан режа тузадилар.

5. Мамлакатда ишчиларни дам олишга мажбурловчи қонун жорий этилган

Аксарият японияликлар фақат якшанба кунлари дам оладилар, ортиқча иш вақтига эса қўшимча ҳақ тўланмайди. Агар маълум бир компанияда маош ортиқча иш соатларисиз ҳисобланган бўлса, бундай фирмаларда бемалол ўз вақтида кетиш ва уйда ишламаслик мумкин. Янги ишчиларга бир йилда тўланадиган атиги 10 кунга яқин (бунга касаллик варақаси ҳам киради) таътил ажратилади. Меҳнат стажи қанча кўп бўлса, таътил ҳам шунча узоқроқ бўлади, аммо йиллар давомида таътил атиги 1-2 кунга чўзилади.

Ишчилар кўпинча меъёрдан ортиқ ишлагани ва камдан-кам таътилга кетгани туфайли мамлакат аҳолисини кўпроқ дам олишга мажбурлайдиган қонун жорий этилган. Эндиликда компания 10 кун мажбурий таътилнинг 5 кунида мутлақо ишламасликка мажбур (ишчилар ҳеч бўлмаганда шу кунларда дам олишлари учун). Бу кунлар йилнинг турли даврида олиниши мумкин. Шунингдек, барчага бир ойда 45 соатдан ортиқ ишлаш тақиқланган (акс ҳолда компания жаримага тортилади). Эндиликда соат 22:00дан кейин ва 5:00гача меҳнат қилиш мумкин эмас, акс ҳолда ишчилар йилига компания томонидан тўланадиган 2та (1танинг ўрнига) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади.

6. Япония қатъий риоя қилинадиган кўплаб майда қоидалар макони

Масалан, ишга, ҳаттоки деярли бўш бўлса ҳам, катта сумка тутган маъқул, акс ҳолда юзаки бўлиб кўринасан (бу эркакларга ҳам тааллуқли). Уйда пойабзалда юриш қатъий тақиқланган – у ҳаттоки янги бўлиб, яқинда олган пойабзални кийим кўришни истаган бўлсангиз ҳам. Айтишларича, уй ичида фақатгина марҳумлар пойабзалда бўлиши мумкин, зеро бу маросимга боғлиқ. Ҳудди шу сабабга кўра таом учун мўлжалланган таёқчаларни гуручга ва бошқа егуликларга тиқиш маън этилган, чунки таёқчалар тиқилган овқат одатда марҳумларнинг сурати ёнига қўйилади.

7. Кўчаларда чиқинди идишлари йўқ, лекин барибир ўта тоза

Турли чиқиндилар ўзининг белгиланган кунида олиб кетилади. Масалан, егулик чиқиндилари – ҳафтасига фақат 2 марта. Бунинг учун кўчада маълум жойлар ажратилади ва елим халталар махсус тўр остига қўйилади.

Кўчаларда чиқинди солинадиган идишлар деярли мавжуд эмас. Чиқиндилар олиб кетилиши учун пул тўлангани туфайли, ҳамма уйида ташлаши керак. Шунинг учун аксарият японлар ширинлик қоғози каби майда нарсаларни ҳам йиғиб, ўзлари билан олиб юрадилар. Айрим болалар боғчаларида оналар кун давомида фарзандлари учун ишлатилган барча ифлос памперсларни ҳам олишади.

8. Юз ниқоблари фақатгина шамоллашдан ҳимоя воситаси эмас

Бугунги кунда ниқоблар каттароқ аҳамият касб этади: биринчи навбатда, бу мода йўналишидир, чунки мушуклар, севимли аниме-қаҳрамонларнинг қиёфалари кўринишидаги моделлар сотилади. Баъзида қизлар кўчага чиқишдан аввал бўянишни истамаган / улгурмаган бўлса, ниқоб билан юзларини тўсадилар. Айримлар уларни атрофдаги оламдан яккаланиш учун деярли ечмайдилар: улар гўёки бошқаларга суҳбатлашиш истаги йўқлигини хабар қиладилар.

9. Ҳовлиларда жой етишмаслиги сабаб икки қаватли тўхташ жойлари ўрнатилади

Пастки қават ер остида жойлашган бўлади, машинани фақатгина эгасида турадиган калитли махсус пульт ёрдамида кўтариш мумкин. Пастки қаватда сувни ҳайдаш учун махсус дренаж бўлиб, ушбу мини-гараждан машинани олиб қочиш деярли имконсиз. Ягона салбий томони – машина ҳажми бўйича кўп қаватли тўхташ жойига мос бўлиши керак.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!