• 48
  • 1
  •  
  •  
  •  
    49
    Shares

Автомобилни бошқариш қийин эмас. Лекин маҳоратингизни ошириш учун бироз ҳаракат қилсангиз, ҳар қандай “тулпорнинг” рули олдида ўзингизни қанчалик қулай сеза бошлаганингизга ҳайратланасиз.

Эътиборингизга сафарни хавфсизроқ ва қувноқроқ қиладиган 9та қоидани тақдим этамиз.

9. Контравария ҳолатида ҳайдаш курсида ўқинг

Бугун истаган одам маҳоратини ошириш учун қўшимча таълим олиши мумкин. Контравария ҳолатида ҳайдаш курсларига нафақат бошлаётган, балки анча тажрибали ҳайдовчилар ҳам боради. Зеро, ўзи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш истагидан уялмаслик керак. Бешикдан то қадргача илм изла. Бу курслар айниқса Россияда кенг тарқалган.

8. Тормозни чап оёқ билан босинг

Чап оёқ билан тормозни босиш – доимий амалий машғулотларни талаб этадиган мураккаб техника. Ундан асосан автопойгачилар фойдаланади, аммо бундай кўникма фавқулодда вазиятда қўл келиши мумкин. Ушбу техника ёрдамида сиз тезда бурилишни ўрганасиз, чунки двигатель керакли айланишларни бошқаради, машина эса бу ҳолатда тезликни ва бошқарувни сақлаб қолади.

7. Оқим тезлигида ҳаракатланинг

Бу қоидани автомактабда ўтказилган назарий дарсларда ҳамма эшитган. Бироқ, унга йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари амал қилмайди. Оқим тезлигига нисбатан кўпроқ ёки камроқ тезликда ҳаракатланиш хавфли ва авария вазияти юз беришига сабаб бўлиши мумкин. Зич оқимда тезликни танлашнинг ҳал қилувчи аҳамиятини ҳаракат интенсивлиги белгилаб беради.

6. Рулда қўлларни тўғри ҳолатда тутинг

Машина ҳайдаш бўйича мураббийлар кўп йиллар давомида рулда қўлларни соатнинг 10:00 ва 14:00 ҳолатида тутишни маслаҳат қиладилар. Лекин сўнгги йилларда мураббийлар қўлларни 9:00 ва 15:00 ёки 8:00 ва 16:00 соат миллари ҳолатида тутишни тавсия қиладилар. Бу ҳолат ҳаракатланишда кўпроқ назорат имконини беради, шунингдек қўлларингиз бу ҳолатларнинг бирида узоқ сафарлар чоғида камроқ чарчайди.

5. Бурилишни назорат қилинг

Бурилиш чоғида тезликни ошириш туфайли машина олдинга сирпалганида олд ғилдираклар билан йўл ўртасида тортишиш йўқолади. Ён томонга айланиб сирпалишда ҳам орқа ғилдираклар билан деярли шундай ҳолат юз беради. Меъёрдаги тезликда ҳаракатланиш аксарият сирпалишларнинг олдини олиш имконини беради.

Муҳим: ҳар қандай сирпалиш чоғида ҳеч қачон газ ёки тормоз педалини кескин ташламанг.

4. Машинани сантиметргача аниқликда тўхтатинг

Машинани параллел равишда тўхтатиш техникасини мукаммал ўрганиб олсангиз, тирбанд тўхташ жойларидан қўрқмайсиз. Бундан ташқари, орқага юришда ўзингиўга ишонч ортади. Тўхташ жойи датчиклари (парктрониклар) яхши ёрдамчи вазифасини ўтайди. Улар нафақат орқада, балки олдинда ҳам фойдали.

3. Айланиб бурилиш учун қўл тормозидан фойдаланинг

Бундай техника, ҳудди чап оёқ билан тормоз босиш техникаси сингари, катта тажрибани талаб қилади. У фақат фавқулодда вазиятда ёки қиш мавсумида маневрли ва тезкор бурилишлар учун зарур. Шиналар муддатидан аввал эскирмаслиги учун бундай ҳаракатни қуруқ асфальтда бажармаган маъқул.

2. “Товон-оёқ учи” усулини қўлланг

Бу усулнинг моҳияти бир вақтнинг ўзида оёқ учи билан тормозни босиш ҳамда товон ёрдамида қайта газ олдириш орқали узатишни пасайтиришдан иборат. Бу узатишларни алиштиришга сарфланадиган вақтни қисқартириб, орқа ғилдираклар юкдан бўшаб қолишининг олдини олади ҳамда бурилишга киришдан аввал узатишларни тез ва оҳиста пасайтириш имконини беради.

1. Кўринмайдиган ҳудудларни қамраб олиш учун ойналарни тўғри ўрнатинг

Агар автомобилнинг ён ойналарида бортларнинг катта қисми акс этаётган бўлса, демак акс эттирувчи юзаларнинг фойдали майдонини 100 фоиз ишлатмайсиз. Орқани кўрсатувчи ойналарни мақбул тарзда ўрнатиш учун бир нечта оддий ҳолатларни эслаб қолинг:

  • Ҳайдовчи ойнаси унда фақат автомобил орқасининг тўртдан бир қисми (орқа қанот қисми) кўриниб турадиган ҳолатда созланиши керак.
  • Ҳайдовчи ва йўловчи томондаги ён ойналарда фақат орқанинг тўртдан бир қисми акс этиши керак.
  • Марказий ойнада орқадаги ойна аниқ ўртада акс этиши керак.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!