•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Нима учун ҳомиладорлик муддатидан аввал тугайди, биз эса бу жараёнга таъсир кўрсата олмаймиз.

Ҳомиланинг тушиши – ҳомиладорликнинг биринчи-иккинчи уч ойликда 22-ҳафтага қадар ўз-ўзидан ҳомиладорликнинг тўхташидир. Бу муддатда ҳомила оғирлиги 500 граммга етади, бу эса ҳомиладорлик 40-ҳафтадан илгари тугаса ҳам уни сақлаб қолиш мумкинлигини англатади. Шунинг учун ҳам 22-ҳафтадан бошлаб муддатидан илгари туғруқ ҳақида гапирилади.

Ҳомила тушиши тез-тез содир бўлади.

Турли фикрларга кўра, жами ҳомиладорликнинг 15–20 фоизи муддатидан илгари тугайди.

Бироқ бу аёллар ўзларининг ҳомиладорликларини билган ҳолатлардир. Кўпинча ҳомиладорлик якунланиши ҳақида ҳам билишмайди.

Ҳомила тушиши икки турга бўлинади:

  1. Аёл 1-2 ҳомила тушишини бошдан кечирган бўлса, кутилмаганда юз берадиган ҳомила тушиши;
  2. Одатий. Бу уч ёки ундан ортиқ ҳомиладорлик ҳомила тушиши билан якунланган, одатда бир хил муддатларда. Юзтадан битта аёл такрорланадиган ҳомила тушиши билан юзма-юз келади.

Нима учун ҳомила тушиши содир бўлади

Кўп ҳолларда ҳомила тушиши – табиат қонуни. Ҳеч ким она организми бу ҳомилани етиштириш керак эмаслигини қандай аниқлашини аниқ билмайди, бироқ бу жараён бўйича баҳслашиш маънисиз. Ҳомила тушишини ҳар доим ҳам олдиндан айтиб бўлмайди: биз нима бўлганини тахмин этишимиз мумкин.

Ҳомиланинг хромосома аномалиялари

Тўрттадан уч ҳомила тушиши биринчи уч ойликка тўғри келади. Бу вақтда ҳомиладорликнинг тугашининг сабаби – ҳомила аномалиясидир.  

Хромосомалар — ДНК, яъни генлардан ташкил топган тузилмалардир. Генлар – организмдаги барча жараёнлар кечиши аниқлаб берилган йўриқномадир. Генлар ҳомила қачон ва қандай ривожланиши, у қандай қилиб болага айланиши ва кейин қандай яшаши, қон гуруҳи қандай бўлиши ва ҳатто қайси ширинликлар бошқаларига қараганда кўпроқ ёқишини аниқлайди.

Ота ва она ҳужайралари учрашганда уруғланиш содир бўлади, бир неча соат ўтгач, уруғланган тухум ҳужайра биринчи марта бўлинади. Бу жуда мураккаб жараён бўлиб, нимадир режага мувофиқ юз бермаслиги мумкин. Масалан, уруғда ортиқча хромосома бор бўлиши ёки аксинча битта етишмаслиги мумкин. Носозлик қандай бўлмасин, натижа ягона: ҳомила ҳаётга мослашмаган. Шунинг учун ҳам организм уни чиқаришга ҳаракат қилади, бу табиий механизм.

Кўп ҳолларда аёл ҳомила тушиши содир бўлганини ҳатто сезмайди.  

Организмдаги кимёвий ўзгаришлар сезиларли эмас, уни ҳамма ҳам сезмайди. Ҳайз кўришнинг кечикиши ҳам узоқ муддатни ташкил этмайди, шунинг учун ҳам циклнинг табиий ўзгариши дея ҳисоблаш мумкин, ташқи жиҳатдан бундай ҳомила тушиши ҳайз кўришдан фарқланмайди.

Жами ҳомила тушишларининг учдан иккитаси – айнан шундай аномалиялар. Уларни олдиндан айтиш, бартараф этиш ёки даволаш мумкин эмас. Албатта она ва ота жинсий ҳужараларининг сифати ҳомиланинг ҳаётга мослашувига таъсир қилади. Бироқ аномалиялар соғлом тухумдонлар ва сперматозоидларга эга соғлом ота-оналарда ҳам учрайди.

Агар тест, таҳлил ва УТТ ҳомиладорликни белгилаган бўлса-да, у ҳомила аномалияси туфайли барибир ҳомила тушиши билан якунланиши мумкин.

Бўш ҳомила тухуми

Баъзи ҳомиладорликлар анэмбриония ривожланиши туфайли якунланади. Бу ҳомила тухуми мавжуд, бироқ унда шаклланган уруғнинг йўқлигидир. Бу уруғлантиришдан кейинги носозликлар оқибатидир.

Йўлдош билан юзаган келадиган муаммолар

Уруғ ривожланиши учун у бачадон деворига мустаҳкамланиши ва йўлдош ёрдамида озиқланишни бошлаши лозим. Йўлдош – она организми ва ҳомилани боғлаб турувчи ўзига хос органдир. Бу орган ҳомиладорликнинг 14-16-ҳафталарида шаклланади. Агар бу жараёнда нимадир нотўғри бўлса, йўлдош ривожланмаса, ҳомиладорлик якунланади, чунки йўлдошсиз ҳомилани етиштириб бўлмайди.

Сурункали касалликлар

Иккинчи уч ойликда ҳомила тушиши эҳтимоли, хусусан баъзи сурункали касалликлар она саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин:

  1. Қандли диабет (агар уни назорат қилинмаса).
  2. Гипертония.
  3. Аутоиммун касалликлар.
  4. Буйрак касалликлари.
  5. Қалқон бези фаолиятидаги ўзгаришлар.

Инфекциялар

Баъзи инфекциялар ҳомилага зарар етказиб, ҳомила тушишини юзага келтириши мумкин. Бу ОИВ (агар у даволанмаса ва назорат этилмаса) хламидиоз, гонорея, сифилис, қизамиқ, токсоплазмоз и цитомегаловирус, агар уларнинг сўнгги учтаси билан ҳомиладорликда касалланиш юз берса, у зарар етказади. Эътибор беринг, бу рўйхатда  уреаплазмоз ва қин флорасидаги ҳар қандай ўзгаришлар мавжуд эмас.  

Дорилар

Кўплаб дори воситалари, жумладан табиийлари (ўтлар) ҳам ҳомиладорликнинг кечишига таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай дориларни улар хавфсиз бўлса ва шифокор билан маслаҳатлашган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Бачадон тузилишининг ўзига хослиги

Бачадон шакли, тузилиши ва ҳолати ҳомиладорликнинг кечишига таъсир кўрсатади. Бироқ ҳомила тушишига олиб келувчи аномалиялар жуда кам учрайди.

Баъзида бачадон бўйинчаси бўғим доираси ҳомилани етилтириш учун керагидан кучсиз бўлади. Бу ҳолат истмико-цервикал етишмовчилик дейилади. У туфайли бачадон бўйинчаси туғруққача очилади ва ҳомила тушиши содир бўлади. Бу аномалияни даволаниш вариантларини таклиф этувчи гинеколог сезиши лозим.

Тухумдонларнинг ярим кистози

Тухумдонларнинг катталашиши, уруғлантиришдаги қийинчиликларга олиб келувчи синдром ҳомила тушиши хатарини оширади. Бироқ ҳеч ким яримкистоз ҳомиладорликка қандай таъсир кўрсатишини аниқ билмайди. Бундай муаммоли аёллар ҳомилани 40-ҳафтагача етилтирадилар.

Ҳомила тушиши хавфини нима оширади

  1. Онанинг ёши. 20-24 ёшдаги аёлларда ҳомила тушиши хавфи 8,9 фоиз, 45 ёшдан кейин эса 74,7 фоиз.
  2. Зарарли одатлар. Чекиш ва наркотик моддалар (ҳар қандай миқдорда), спиртли ичимликлар (ҳафтасига 50 мл дан ортиқ ўткир ичимликлар).
  3. Кофеин. Кофеининг кўп бўлмаган миқдори ҳомилага таъсир қилмайди, шунинг учун кунига 200 мг гача кофеин ичиш мумкин. Одатда бу норма одатдагидан икки марта кўп. Чой ва қаҳвада қанча кофеин борлиги билан танишинг.
  4. Семизлик.

Нима ҳомила тушишига таъсир қилмайди

Кўплаб афсоналарга қарамай, ҳомиладорликка қуйидагилар таъсир кўрсата олмайди:

  1. Зўриқишлар ва ҳомиладор аёлнинг ташвишлари, қўрқиш.
  2. Ҳар қандай кундалик фаолият, жумладан иш (агар у аввалдан фаолиятнинг зарарли турига кирмаса).
  3. Спорт ва жинсий алоқа, агар уларга қарши кўрсатмалар бўлмаса, бу ҳақида гинеколог гапириб беради.
  4. Ўткир овқат.
  5. Самолётда учиш.

Ҳомила тушиши юз берса нима қилиш керак

Бачадонда кераксиз тўқималар қолмаганлигини текшириш учун ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокорга мурожаат этиш керак. Қоидага кўра, ортиқча нарсадан организм ўзи халос бўлади. Баъзида бачадонга ёрдам бериши керак: ёки бўйинчани очишда ёрдам берадиган дори ичиш, ёки жарроҳлик усулларига мурожаат этиш.

Ҳомила тушиши сабабини аниқлаш учун умумий қон таҳлилини топшириш, инфекция бор-йўқлигини текшириш ва бачадонни кўрикдан ўтказиш. Ҳамроҳи билан биргаликда генетик текширувидан ўтиш ва хромосомадаги бузилишларни аниқлаш. Бу таҳлил ва текширувлар ниманидир аниқлаши аниқ эмас: бу масала бўйича кўплаб жумбоқлар бор.

Ҳомила тушишидан кейинги энг мураккаб вазифа – йўқотиш ҳиссини енгиш ва юз берган вазиятда ўз-ўзини айбдор ҳисобламаслик. Ҳамма муаммони турлича енгади, бироқ нима бўлганда ҳам қуйидагиларни ёдда тутинг:

  1. Агар ҳомиладорликда узилиш бўлса, эшитилиши қанчалик ёқимсиз бўлмасин, ҳомиланинг имконияти мавжуд бўлмаган.
  2. Одам организми шу қадар мураккаблиги ва уни амалга ошириш қийинлигида бизнинг айбимиз йўқ.
  3. Ҳомила тушиши тез-тез содир бўлади, ундан кейин кўпчилик аёллар яна ҳомиладор бўлишади ва қийинчиликларсиз туғадилар.
  4. Ҳавотир олиш ва ҳафа бўлиш – нормал ҳолат.
  5. Агар қийин бўлса, психологик ёрдам сўраб мурожаат этишингиз мумкин.

Ҳомила тушишининг олдини олиш учун нима қила оламиз

Қанчалик ачинарли бўлмасин, ҳеч нарса.

Ҳомила тушиши ирсий сабаблар билан боғлиқ бўлса, биз кучсизмиз. Агар инфекциялар айбдор бўлса, эмланиш (масалан, қизамиқ ва гриппга қарши) ёки юқтирмасликка ҳаракат қилишимиз мумкин. Агар ҳомила тушиши сурункали касалликлар билан боғлиқ бўлса, у ҳолда даволанишимиз ёки назорат қилишимиз мумкин.

Кўп ҳолларда ҳомила тушиши – ота-оналар айби эмас, танлаб олишнинг мураккаб ва бизнинг фикримизча қўрқинчли механизмидир.