Уйқудан олдин ичмаслик маъқул эканининг сабаби нимада ва бу рўй берган бўлса, нима қилиш керак? Тунда яхши дам олмоқчи бўлсангиз, уйқу олдидан бир неча томчи истеъмол қилиш у қадар яхши фикр эмас. Алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш бир неча марта уйғониш ва тиниқиб ухлаш фазасининг қисқаришига олиб келади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Тунда бир неча бокалдан сўнг нима содир бўлади?

Деярли ҳар 90 дақиқада уйқу цикли такрорланади, чуқур уйқунинг асосий қисми эса туннинг иккинчи қисмига тўғри келади. Айнан ўша вақтда организм алкоголь билан курашишни бошлайди. Натижада организмни қайта тиклаш учун зарур бўлган чуқур уйқу давомийлиги қисқаради.

Спиртли ичимликлар тезроқ уйқуга кетиш имконини беради, бироқ бир неча соатдан сўнг алкоголни буйрак ҳамда сийдик йўллари орқали организмдан чиқариб ташлаш жараёни бошланади. Тун давомида бир неча марта ҳожатхонага бориш ва уйқунинг бир неча дақиқалар, балки ҳозирда керакли бўлган электролитлардан маҳрум бўлишга олиб келади.

Натижада уйқу бузилиши оқибатида тонгда чарчаган ва сувсизланган ҳолда уйғонасиз.

Тиниқиб ухлаш учун нима қилиш керак?

1. Уйқудан камида 3-4 соат олдин ичинг

Уйқунинг аниқ оралиғи ёш, вазн, жинс ва истеъмол қилинган миқдорига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин.

2. «Биттага иккита» қоидаси ҳақида унутманг

Ичилган ҳар бир бокал ва рюмка учун икки стакан сув ичишингиз лозим. Бу организмдан алкоголнинг кейинги чиқиб кетиш жараёнини осонлаштиради.

3. «Мўъжизавий» пуфакчалардан қўрқинг

Газли вино ичимлиги ошқозон деворини кенгайтириш орқали алкоголнинг сўрилиш юзасини катталаштиради. Бундай кейин сокин тунга умид қилмасангиз ҳам бўлади.

4. Ичилган миқдорни назорат қилинг ва газак истеъмол қилинг

Овқат вақтида алкоголь истеъмол қилишнинг яхши томони шундаки, одатда уйқуга кетишдан бир неча соат овқатланамиз. Демак, организмда қайта ишлаш ва истеъмол қилинган алкоголни чиқариб ташлаш, сизда эса – сув ичиш имкони бўлади.

5. Алкоголь билан уйқу дорисини аралаштирманг

Алкоголь кўплаб бошқа уйқу воситалари каби нафас олишга ҳалақит қилади. Бундай аралашма нафасни тўхташига олиб келиш туфайли жуда хавфли.

Агар уйқусизликдан азият чексангиз, алкоголь бу муаммони мураккаблаштиришини ёдда тутинг. Бундан ташқари, спирт ойпарастлик ва ҳотиржам бўлмаган оёқлар синдромини кучайтириши мумкин. Бу ҳолатда тунги ўтиришлардан воз кечган маъқул.