Британиялик руҳшунос ва фармоколог Девид Натта томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, алкогол одамлар учун энг зарарли модда ҳисобланади. У героин, кокаин, ЛСД ва бошқа гиёҳванд моддалардан ҳам зарарлироқдир. Биз алкоголнинг танамизга қандай таъсир қилиши ва спиртли ичимликларни қанчалик кўп истеъмол қилишимиз ҳақида ташвишланишимиз ўринли ёки йўқлигини ойдинлаштиришга қарор қилдик.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сиз қанча одам алкогол истеъмол қилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Америка  алкоголизмга қарши кураш инстутининг  статистик маълумотларига кўра, 18 ёш ва ундан катта одамларнинг   87 фоизи ҳаёти давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилади. 71% одамлар умриниг охирги йилигача спиртли ичимликларни истеъмол қилса, 56%  охирги ойигача бу одатни тарк етмайди. 

Бу борада дунё бўйича умумий статистикани топиш осон емас, шунинг учун фақат АҚШ маълумотларига тўхталамиз.

Ҳар иккинчи одам вақти-вақти билан спиртли ичимликларни ичади.

Агар одамга ва атрофдагиларга зарар етказишини ҳисобга олсак, алкогол –  дунёда энг зарарли гиёҳванд модда ҳисобланади. У героин, кокаин, марихуана ва метамфетаминдан ҳам зарарлироқдир. Биринчи навбатда, бу маҳсулот истеъмолининг миқдори билан боғлиқдир. Алкогол  ҳар қандай бошқа гиёҳванд моддалардан кўра кўпроқ тарқалган.


Гиёҳванд моддаларнинг зарари

Ушбу маълумотлар гиёҳванд моддаларнинг танамизга таъсирини ўрганувчи Девид Натта, Британиялик руҳшунос ва фармаколог, томонидан  ўтказилган татқиқотлар натижасида олинган.

Биз алкоголга кўникиб қолдик ва бу нарса қўрқув солади.

Янгиликлар дастури гиёҳванд моддалар таъсирида содир этилган жиноятларни ёритади, лекин ҳеч ким спиртли ичимликларни истеъмол қилиш асосида содир етилган жиноятларга эътибор қаратмайди. Бу авария ҳодисалари билан бўлган вазиятни эслатади. Автомобил  ҳодисалари содир бўлганда ҳеч ким пинагини бузмайди, лекин кема қуруқликка ўтириб қолса ёки авиаҳалокат содир бўлса борми, бу воқеалар ўша заҳотиёқ интернетда айланади.

Алкоголни бошқариб бўлмайдиган тил, хурсандчилик ва карахтлик келтирувчи сифатида тушуниб, биз спиртли ичимликларнинг организмимизга кўрсатадиган таъсири фақат шугина емаслигини унутиб қўямиз. 

Алкогол танага қандай таъсир кўрсатади

Истеъмол қилинган тахминан 20% алкогол  ошқозон томонидан сўрилади. Қолган 80% кичик ичакга йўналади. Алкоголнинг қанчалик тез ўзлаштирилиши ичимликдаги унинг концентрацияси ҳам боғлиқ. У қанчалик юқори бўлса, шунчалик тез мастликка олиб келади. Мисол учун ароқ пивога нисбатан анча тезроқ ўзлаштирилади. Тўлиқ ошқозон, шунингдек, сўрилишни ва мастлик эффекти пайдо бўлишини ҳам секинлаштиради.

Алкогол ошқозон ва ингичка ичакга тушганидан кейин, у тана бўйлаб қон орқали йўналади.  Бу пайтда бизнинг танамиз уни чиқариб ташлашга  ҳаракат қилади.

Спиртли ичимликларнинг 10% дан кўпроғи буйрак ва ўпка томонидан сийдик ва нафас йўли билан чиқарилади. Шунинг учун алкотестерлар сизнинг ичган ичмаганингизни аниқлашга имкон беради.

Қолган алкогол билан жигар шуғулланади , шунинг учун у энг катта зарар келтириладиган орган ҳисобланади. Алкоголнинг  жигарга зарар келтиришига иккита асосий сабаб бор:

  1. Кислоталовчи (оксидлов) стресс. Жигар ёрдамида алкоголни чиқариб ташлаш билан боғлиқ кимёвий реакциялар натижасида унинг ҳужайралари зарар кўриши мумкин. Тана ўзини даволашга ҳаракат қилади ва шунинг учун яллиғланиш ёки яра ҳосил бўлиши бошланиши мумкин.
  2. Ичак бактерияларидаги токсинлар.  Алкогол ичакга зарар етказиши мумкин, бунинг натижасида эса ичак бактериялари жигарга тушади ва яллиғланишга олиб келади.

Алкогол эффекти  дарҳол пайдо бўлмай, фақатгина бир неча маротаба қабул қилгандан сўнг намоён бўлади.  Бу қабул қилинаётган алкогол миқдори, организм томонидан чиқарилаётганидан миқдордан ошганида юзага келади.

Алкогол мияга қандай таъсир қилади

Бошқариб бўлмас тил, тананинг бўйсунмайдиган қисмлари ва хотиранинг йўқолиши – буларнинг барчаси алкоголнинг мияга таъсири аломатларидир. Спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қиладиган одамлар координация, мувозанат ва соғлом фикр билан боғлиқ муаммоларга дуч келадилар. Асосий аломатлардан бири кечикувчи реаксиядир, шунинг учун ҳайдовчиларга маст ҳолатда транспорт воситаларни бошқариш тақиқланади.

Спиртли ичимликларнинг мияга таъсири шундаки, у нейромедиаторлар  – импулсни нейронлардан мушак тўқималарига ўтказадиган моддаларнинг даражасини ўзгартиради.

Нейромедиаторлар  ташқи таъсирлар, ҳис-туйғуларни ва хулқ-атворни бошқариш учун жавобгардир. Улар миядаги электр фаолликни уйғотиши ёки уни тўхтатиб қўйиши мумкин.

Муҳим тормозловчи  нейромедиаторлардан бири – гамма-амино ёғли кислотадир. Алкогол унинг  таъсирини кучайтиради, шу билан бирга маст одамларнинг ҳаракатлари ва нутқларини секинлаштиради.

Қандай қилиб алкоголнинг  салбий таъсирини камайтириш мумкин

Ичишни ташлаш. Лекин бунга қарор қилишингиз мушкул масала.

Шунинг учун, эътиборингизга сизга алкоголнинг организмга таъсирини камайтиришга ёрдам берувчи бир нечта оддий маслаҳатларни ҳавола етамиз

  • Кўп миқдорда сув ичинг. Алкогол суюқликни танадан чиқаради. Энг мақбули  ортиқча 1 литр, агар алкогол истеъмол қилишингизни олдиндан билсангиз, 2 литр сув ичишингиз керак.
  • Овқатланинг. Юқорида айтиб ўтилганидек, тўлиқ ошқозон алкогол сўрилишини секинлаштиради ва шу тариқа организмга аста-секин уни чиқариш учун вақт беради.
  • Ёғли овқатларга ружу қўйманг. Тўғри, ёғлар ошқозонда спиртли ичимликлар сингишига тўсқинлик қиладиган қават ҳосил қилади, аммо жуда кўп миқдордаги ёғли озиқ-овқат фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.
  • Газланган ичимликлардан сақланинг. Уларда мавжуд бўлган карбон диоксиди спиртли ичимликларни сўрилишини тезлаштиради.
  • Агар сиз фақатгина давра учун ичишни ва маст бўлишни хоҳламасангиз, унда энг яхши вариант бу соатига битта кучли ичимлик истеъмол қилишдир. Ушбу қоидага риоя қилиб, сиз организмга алкоголни чиқариш учун вақт берасиз.